Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиш бўйича Харакатлар стратегиясининг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2021 йил I-чорагидаги ижроси бўйича Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи ҳақида”ги қарори тўғрисида.
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича харакатлар стратегиясининг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”даги амалга оширишга оид давлат дастурини туманда ижросини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.
Ушбу чора-тадбирлар режаси туман Кенгашининг 2021 йил 27 февралдаги
52-202-сонли қарорига асосан қабул қилинган, дастур 5 бўлим 111 банддан иборат.
1-бўлим: Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари
2-бўлим: Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд хуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари
3-бўлим: Иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари
4-бўлим: Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари
5-бўлим: Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, шунингдек, вазмин, ўзаро фойдали ва конструктив ташқи сиёсатни амалга ошириш соҳасидаги устувор йўналишлар
Ёшларнинг тадбиркорлик ташаббуслари, ва ғояларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида туманда 1-чорак давомида ишсиз ёшларнинг 498 нафарига 12 млрд 287 млн. сўм банк кредит ажратилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил
12-13 декабр кунлари Хоразм вилоятига ташриф давомида берилган топшириқлари ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 98-сонли йиғилиш баёни билан Урганч шаҳри ва Хонқа туманларида 5 гектаргача ёшлар кичик саноат зоналари ташкил қилиниб, ушбу ҳудудлар буйича таклифлар Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигига таклиф киритилган.
Туманда “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси”ни ташкил этиш юзасидан туман ҳокимининг 2021 йил 21 январдаги № 118-сонли қарори қабул қилинган. Ушбу қарорга асасон “Ёшлар кичик саноат зонаси” ташкил этиш учун туманда 3 гектар ер майдони ажратилган.
Ҳозирда кичик саноат зоналари учун ер майдонларида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагидаги ёшлар рўйхати шакллантирилмоқда.
Туманда 5128 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилган бўлиб, ушбу ёшларнинг 549 нафари тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган. Туман савдо-саноат палатаси томонидан бугунги кунга қадар маҳаллалар кесимида “Ёшлар дафтари”га киритилган 224 нафар ёшлар “Ёшлар: 1+1” лойиҳаси асосида қисқа муддатли ўқув курсларида ўқитилиб сертификатлар тарқатилган.
“Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида кўнгилли тадбиркорларни жалб этган ҳолда 1 нафар тадбиркорга 1 нафардан ишсиз ёшларни бириктириш ташаббуси асосида туманда 224 та тадбиркорларга 224 нафар ёшлар бириктирилган.
“Камалак юлдузлари”, “Йилнинг энг фаол ёшлар етакчиси”, “Йил сардори”, “Интеллектуал ўйинлар” ҳафталиги, “Йил талабаси” сингари кўрик-танлов ва мусобақалар ташкил этилди.
Дастурнинг аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш банди бўйича:
Ўзбекистон Республикаси ССВнинг 2021 йил 15 февралдаги 31 буйруғи, коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш жараёнларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисидаги вилоят Соғликни сақлаш бошқармасининг 2021 йил 15 феврал
35-буйруғи, Ҳазорасп туман тиббиёт бирлашмасининг 2021 йил 16 февралдаги
41-И «Коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш жараёнларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида»ги буйруғига асосан малакали ходимлардан штаб аъзолари рўйхати шакиллантирилган. Шу мақсадда 14 та эмлаш пунктлари ташкил қилиниб, ҳар биттасига эмлаш ҳамширалари ва уларга дублёрлар, регистратор бириктирилган. Ҳар бир эмлаш пунктига врач реаниматологлар, оилавий шифокорлар, эпидемиолог ходим бириктирилиб қўйилган ва керакли дори-дармонлар билан тўлиқ таъминланган. Вакцина сақлаш учун 9 та музлатгич, электр узулишлар бўлганда энергия билан узлуксиз таъминлаш мақсадида 14 та генератор тахт қилиб қўйилган. Ҳар бир пунктларга 1 тадан 14 та автотранспорт бириктирилган. Эмланувчи 65-74 ёш 75-84 ёшгача ва 85 ёшдан юқори сурункали касалликлар бор беморлар тиббиёт ходимлари мактаб ўқитувчилари, мактабгача таълим муассасаси контингентлар электрон рўйхати шакиллантирилиб «Эмлаш.уз» сайтига кирилган. 65 ёшдан катта фуқаролар ҳамда тиббиёт ходимлари “COVID-2019” касаллигига қарши эмлаш ишлари бошланган.
6-23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш мақсадида микронутриент кукуни билан, 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болаларни “A” витамини билан ва 2-10 ёшдаги болалар гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан бепул таъминланган.
Бирламчи бўғинда умумий амалиёт шифокори ўрнига оилавий шифокор ва унга 5 та ёрдамчи ҳамширадан иборат туманда 44 маҳаллада 44 та тиббий бригада ташкил қилинган.
Дастурнинг арзон уй-жойларни барпо этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, аҳолининг ҳаёт шароитлари яхшиланишини таъминловчи йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва модернизация қилиш бўйича:
Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2021 йил 29 мартдаги 54-215-қарори билан “Халқпарвар” комиссияси тузилган ва Низом тасдиқланган.
Туманда эҳтиёжманд оилаларни уй-жой билан таъминлаш бўйича туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимида штаб ташкил қилиниб, эҳтиёжманд оилаларнинг ҳужжатлари қабул қилинган.
Шунга асосан, 1999 йилда туғилган 2 та фарзанди бор “Меҳр-3” тадбирида Сурия давлатидан олиб келинган Худойберганова Асия Ойбек қизи бепул уй-жой билан таъминланган.
Вилоят ва туман ҳокими номига 2020 йил давомида 143 фуқародан 196 та мурожаат тушган. Ушбу мурожаатлар депутатлар, соха мутасаддилари томонидан ўрганиб, адолатли шаффоф хулосалар чиқарилмоқда.
Маданият, санъат, спортни янада ривожлантириш бўйича:
Бешта муҳим ташаббусни амалиётга тўлиқ жорий этишга қаратилган “Спортни сев”, “Биз–Янги Ўзбекистон ёшларимиз”, “Биз бир жамоамиз” шиорлари остида оммавий спорт фестиваллари мунтазам ўтказиб келинган. Ўқувчилар ўртасида спортнинг волейбол, баскетбол, шахмат-шашка, стол тенниси каби турлардан мусобақалар ўтказилиб, ғолиб жамоалар рағбатлантирилган.
Туманнинг маҳаллалар ҳудудларида аҳолининг кенг қатламлари ўртасида оммавий бадантарбия машғулотларини ўтказиш учун зарур шароитлар яратилмоқда. Аҳолининг барча қатламлари (ёшлар, нуронийлар, хотин-қизлар) ўртасида “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” шиори остида оммавий юриш тадбирлари ўтказилган.
Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, инсон капиталини ривожлантиришга қаратилган самарали жисмоний тарбия тизимини яратиш ҳамда ҳаётга татбиқ этиш мақсадида “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовларини ўтказиш ва рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш мақсадида аҳолининг барча қатламлари ўртасида “Алпомиш ва Барчиной” тест меъёрларини топшириш бўйича режали ишлар амалга оширилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармонига асосан вилоятда аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда – юриш, югуриш, мини футбол, веолспорт, бадминтон, стритбол, «Wоркоут» (маҳалла ва кўча фитнеси) спортнинг устувор турлари этиб белгиланди.
2021 йилда Ҳазорасп туманида 3,3 км. “Саломатлик йўлаклари” ва “Велосипед йўлаклари”ни ташкил этиш бўйича дастлабки лойиҳалар ишлаб чиқилиб, амалга ошириладиган қурилиш таъмирлаш ишлари ҳажми аниқланмоқда.
Спорт турларини оммавийлаштириш ва ривожлантириш бўйича туман “Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш” бўлимида чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Мазкур хужжатга асосан ҳар бир маҳалла ҳудудида жойлашган умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари аҳолини барча қатламини жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этишга масъул қилиб белгиланган.
Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан “Раҳбар кубоги”, “Прокурор кубоги”, шунингдек солиқ инспекцияси раҳбари турнирлари бўйича спорт мусобақалари ўтказилиб келимоқда.
Дастурнинг таълим ва фан соҳасини ривожлантириш бўйича:
Хозирги кунда туманда болаларни мактабгача таълим тизимига қамраб олиш даражаси 44,1 фоизни ташкил қилмоқда. Йил охиригача бу кўрсаткични 54,4 фоизга етказиш бўйича чора-тадбирлар белгиланган.
Алоҳида эътиборга муҳтож 18 ёшгача бўлган болаларнинг таълим олиши, аниқ бир касбни эгаллаши учун кўмаклашиш мақсадида тумандаги умумий ўрта таълим мактабларида касб-ҳунарга йўналтирилган тўгараклар ташкил қилиниб, ўқувчилар қизиқишидан келиб чиққан ҳолда ушбу тўгаракларга жалб қилинган. Бундан ташқари “Касбим фахрим”, “Менинг келажакдаги орзуим” мавзуларида иншолар танловлари ўтказилган.
“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида бугунги кунга қадар тумандаги ўрта таълим мактабларининг 2328 нафар ўқувчилари тўгаракларга жалб қилинган.
Юқоридаги масала мухокама қилиниб, баён қилинган таклиф ва мулохазалар инобатга олиб ва Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Олий Мажлис Сенатининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар статегиясининг “Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2021 йил I-чорагидаги ижроси бўйича Вазирлар маҳкамасининг ҳисоботи тўғрисида”ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
- Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи (З.Оллақулиев) туман ҳокиминининг ўринбосари-туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи (Ғ.Сатторов)ларга:
- туман “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари”ни ташкил қилиш, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилганларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-хунар, тадбиркорликка ўқитиш ҳамда имтиёзли кредит маблағлари билан ўз вақтида таъминлаш;
-“маҳаллабай” иш тизими асосида камбағалликни қисқартириш, ҳар бир маҳаллада эҳтиёжманд оилалар, аёллар ва ёшлар билан манзилли ишлаш ҳамда уларнинг муаммоли масалаларини ҳал этиш, бандлигини таъминлаш ишларини давом эттириш вазифаси топширилсин.
- Ҳазорасп туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Б.Собировга:
-аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш;
-маданият, санъат, спортни янада ривожлантириш юзасидан;
-таълим ва фан соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишларни янада кучайтириш вазифаси топширилсин.
- Туман ҳокимлиги матбуот котиби (Ж.Усмонова) ушбу қарорни веб-сайтга жойлаштирсин.
- Ушбу қарор ижросини таъминланишини назорат қилиш халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг доимий комиссиялари раислари зиммасига юклатилсин.
Кенгаши раиси, туман ҳокими У.Машарипов
Ҳазорасп тумани 4-сектор раҳбари, туман ДСИ бошлиғи Ж.Н.Рўзимовнинг сектор ҳудудидаги “Темир дафтар”га киритилган оилаларга кўрсатилган ёрдамлар тўғрисидаги ахбороти ҳақида
Ҳазорасп туман 4-секторида Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил 24 апрель куни Карантин даврида аҳоли бандлигини таъминлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берган топшириқларидан келиб чиқадиган вазифаларни амалга ошириш юзасидан муайян ишлар амалга оширилган.
Жумладан, секторда 10 та маҳалла, 6669 та хонадон бор ва уларда 11178 та оила истиқомат қилади, аҳоли сони 39862 нафарни ташкил этади.
Пандемия даврида маҳаллалар ва депутатлар билан хонадонма-хонадон юрган ҳолда 597 та эҳтиёжманд оилалар аниқлаб, “Темир дафтар”га киритилган (оила аъзолари 2483 нафар).
“Саховат ва кўмак” умумхалқ харакати доирасида 202 нафар саҳоватпеша тадбиркорлар томонидан 2020 йил 10 июндан бугунги кунгача 943 та ҳолатда
707,7 млн.сўмлик ёрдамлар кўрсатилган.
Бугунги кунгача “Темир дафтар”га киритилган эҳтиёжманд оилаларнинг меҳнатга қобилиятли 658 нафар оила аъзоларининг иш билан бандлиги таъминланган.
Бугунги кунда “темир дафтар”да қолган 42 та оилалардан яна 7 та оиланинг ижтимоий аҳволи яхшиланганлигши сабабли “темир дафтар”дан чиқариш бўйича таклиф киритилган.
Сектор худудидаги “Темир дафтар”да қолаётган 35 та оилаларнинг доимий даромад манбалари яратилиб, камбағалликдан чиқарилиши бўйича манзилли ишлар давом эттирилиши кўрсатиб ўтилган.
Кун тартибидаги масалани муҳокама этиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- Ҳазорасп тумани 4-сектори раҳбари, туман ДСИ бошлиғи Ж.Н.Рўзимовнинг сектор ҳудудидаги “Темир дафтар”га киритилган оилаларга кўрсатилган ёрдамлар тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
- Мазкур ахборотдан келиб чиқиб, 4-сектор ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг тавсиялари маъқуллансин ва 4-сектор ҳудудидаги “Темир дафтар”га киритилган 42 та оиладан иқтисодий аҳволи яхшиланган, доимий моддий даромадга эга бўлган иловага асосан 7 та оила “Темир дафтар”дан чиқарилсин.
- 3. Ҳазорасп тумани ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи (М.Эшчанов)га ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан биргаликда аҳоли даромадларини ошириш юзасидан тегишли чоралар кўриш топширилсин.
- 4. Ҳазорасп туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Ж.Мадримов)га аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил қилишга жиддий эътибор қаратиш вазифаси топширилсин.
- 5. Мазкур қарор туман ҳокимлигининг интернетдаги расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
- 6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг
молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи З.Оллақулиев ҳамда халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия раиси Қ.Назаров зиммасига юклатилсин.
Кенгаши раиси, туман ҳокими У.Машарипов