Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши Қарори
Ҳазорасптуманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш рейтинг баҳолаш натижаларини ҳамда бу борада ҳудуд даражасида ҳал этиладиган муаммоларни бартараф этиш бўйича секторларда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида
Мамлакатда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш, аҳоли билан мулоқот тизимини йўлга қўйиш, аҳоли турмуш даражаси ва бандлигини ошириш, ҳудудларни жадал ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.05.2020 йил ПҚ-4702-сонли қарори қабул қилинди.
Қарорга асосан ҳудудларнинг иқтисодий ва инвестициявий салоҳиятини, шунингдек, ҳудудларнинг бошқа қиёсий устунликларини баҳолашнинг ягона тизими жорий этилди.
Қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида туманда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг чуқур таҳлил қилишда истиқболга йўналтирилган мақсадли дастурларни ижроси комплекс баҳоланмоқда. Юзага келаётган муаммоларни ҳал қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Кўрсаткичлар ва сўровномалар натижалари асосида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини рейтинг баҳолаш тизими жорий этилди.
Жорий йилнинг 2021 йил 1 май ҳолатига Хоразм вилоятидаги барча туман ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг 50 балл мезони асосида баҳоланиши натижасида умумий 32,7 балл тўплаб, 2 ўринни эгаллаб, 2021 йил 1 май ҳолатига Ҳазорасп тумани ўз ўрнини “Яшил” ҳудудда сақлаб қолди.
Кўрсаткичлар ва сўровномалар натижалари асосида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасининг рейтинг баҳолаш тизими жорий этилди.
Ушбу рейтинг кўрсаткичларига асосан 6 та йўналиш бўйича баҳоланиб, туманлар миқёсида кўриб чиқилди.
Жумладан:
- “Иқтисодий ривожланиш ва самарадорлик кўрсаткичлари” бўйича туман
2020 йилда 1,23 балл тўплаган бўлиб, ушбу кўрсаткич 2021 йил 1 май кунига кўра
1,26 балл тўплаб, вилоятда 2 ўрини эгаллаган.
“Меҳнат бозорининг самарадорлиги кўрсаткичлари” бўйича туман 2020 йилда 3,96 балл тўплаган бўлиб, ушбу йўналиш бўйича 2021 йил 1 май кунига кўра
2,97 баллни тўплаган.
“Иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги ва диверсификацияси кўрсаткичлари” бўйича туман 2020 йилда 1,58 балл тўплаган бўлиб, ушбу кўрсаткич 2021 йил 1 май кунига кўра 3,57 баллни ташкил қилади.
“Ишбилармонлик муҳити ва тадбиркорликни ривожлантириш сифат кўрсаткичлари” бўйича туман 2020 йилда 5,03 балл тўплаган бўлиб, ушбу кўрсаткич бўйича 2021 йил 1-май кунигакўра 5,94 балл тўплаган.
“Маҳаллий солиқларнинг йиғувчанлик кўрсаткичлари” бўйича 2020 йилда
2,45 балл тўплаган бўлиб, ушбу кўрсаткич бўйича 2021 йил 1 май кунига кўра
3,58 балл тўплаган.
“Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги ва маълумотларнинг очиқлиги кўрсаткичлари” бўйича
2020 йилда 3,75 балл тўплаган бўлиб, ушбу кўрсаткич бўйича 2021 йил 1 май кунига кўра 5,97 балл тўплаган.
Умумий 6 та йўналиш бўйича 2020 йилда 18,0 балл тўплаган бўлиб, ушбу кўрсаткич 2021 йил 1 май кунига келиб, 32,68 баллани ташкил қилиб, вилоятда
2 ўринни эгаллаб ўз ўрнини “Яшил” ҳудудда сақлаб қолди.
2021 йил 2-чорак якуни бўйича ушбу кўрсаткичларни 30 фоиз ошиғи билан бажариш ва йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш лозим.
Юқорида қайд қилиб ўтилган таҳлиллардан кўриниб турибдики, айрим йўналишлар бўйича камчиликларимиз мавжуд. Ушбу камчиликларни бартараф қилиш, сектор раҳбарлари фаолиятини баҳолаш рейтинг кўрсаткичини ўстириш мақсадида, қуйидаги вазифаларни белгилаб олишимиз зарур:
Сектор кесимида ишларни тўғри ташкил қилишимиз натижасида ҳудудда барқарор ва мутаносиб иқтисодий тараққиётни таъминлаш, иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини ошириш;
янги иш ўринлари яратиш, ишсизликни камайтириш ва меҳнат бозори самарадорлигини таъминлаш;
ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини ошириш ва аҳоли турмуш сифатини яхшилаш;
аҳоли ва бизнес учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ишлаб чиқариш инфратузилмасининг барқарорлиги ҳамда ишончлилигини таъминлаш;
рақобатбардошлик даражасини оширилиб, иқтисодиётни янада диверсификация қилиш;
ишбилармонлик муҳити сифатини яхшилаш, тадбиркорликни доимий қўллаб-қувватлаш ва жадал ривожлантириш;
молиявий мустақиллигига эришиш ҳамда банк-молия соҳасини ривожлантириш;
фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги ва маълумотларнинг очиқлигини оширишга эришилади.
Кун тартибидаги масалани мухокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- Ҳазорасптуманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш рейтинг баҳолаш натижаларини ҳамда бу борада ҳудуд даражасида ҳал этиладиган муаммоларни бартараф этиш бўйича секторларда амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги сектор раҳбарларининг ҳисоботлари маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
- Сектор раҳбарлари (Ў.Машарипов, Р.Жуманиязов, Х.Машарипов, Ж.Рўзимов)га, туман ҳокими 1-ўринбосари (З.Оллақулиев)га, туман ҳокими ўринбосарлари(У.Авазов, Ғ.Саттаров, Б.Собиров, М.Эшчанов, Ғ.Мадияров)га, тегишли ташкилот раҳбарлари билан биргаликда:
- рўйхатга киритилган меҳнатга лаёқатли ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка, касб-хунар ўқитишга жалб қилиш чораларини кўриш;
- бюджет даромадлари базасини кўпайтириш, яширин иқтисодиётни аниқлаш, қўшимча манбаларни излаб топиш чораларини кўриш;
- Ўзбекистон Республикаси Президенти портали ва Ўзбекистон Республикси Бош вазирининг қабулхонасидан келиб тушган мурожаатларни ижобий ҳал қилиш юзасидан назорат ўрнатиш;
- секторлар кесимида ишларни тўғри ташкил қилиш, барқарор ва мутаносиб иқтисодий тараққиётни таъминлаш, иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини ошириш;
- янги иш ўринлари яратиш, ишсизликни камайтириш ва меҳнат бозори самарадорлигини таъминлаш;
- ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини ошириш ва аҳоли турмуш сифатини яхшилаш;
- аҳоли ва бизнес учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ишлаб чиқариш инфратузилмасининг барқарорлиги ҳамда ишончлилигини таъминлаш;
- рақобатбардошлик даражасини оширилиб, иқтисодиётни янада диверсификация қилиш;
- ишбилармонлик муҳити сифатини яхшилаш, тадбиркорликни доимий қўллаб-қувватлаш ва жадал ривожлантириш;
- молиявий мустақиллигига эришиш ҳамда банк-молия соҳасини ривожлантириш;
- фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги ва маълумотларнинг очиқлигини ошириш чораларини кўриш топширилсин.
- Халқ депутатлар туман кенгаши депутатларига:
- ўзлари сайланган ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини, хусусан ёшлар ва аёлларнинг иш бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан депутатлик назорати ўрнатсинлар.
- Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари(Ж.Усманова)гаушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиш топширилсин.
- Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш сектор раҳбарлари (Ў.Машарипов, Р.Жуманиязов, Х.Машарипов, Ж.Рўзимов) зиммаларига юклатилсин.
Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаш раиси,
туман ҳокими У.Машарипов
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 декабрдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида ”ги ПҚ-4919-қарорининг Ҳазорасп туманида бажарилишининг бориши ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 декабрдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида ”ги ПҚ-4919-сонли қарорини амалда бажариш юзасидан туманда муайянишлар амалга оширилган.
Ушбу қарор юзасидан туман ҳокимининг 2020 йил 25 декабрда 2590 қ-сонли қарори қабул қилинган.
Туманда сув ресурсларини бошқариш, сув хўжалиги объекларининг техник холатини яхшилаш бўйича 2021 йилда сув тежовчи технологиялар 3275 гектар майдонда, шу жумладан 2000 гектар пахта майдонида, 110 гектар интевсив боғ,
85 гектарда узум, 900 гектарда ёмғирлатиб суғориш ҳамда 180 гектарда эгилувчан қувур билан суғориш жорий этилади.
Шунингдек 1273 гектар майдонда лазерли текислаш амалга оширилди.
Пахта майдонларини томчилаб суғориш технологиясини жорий қилиш ҳисобига 8,92 млн. м/куб ғалла майдонларида ёмғирлатиб суғориш ҳисобига 3,214 млн. м/куб боғ ва токзорларда 0,696 млн.м/куб, эгилувчан қувурлар билан суғориш ҳисобига
0,64 млн.м/куб ва ерларни лазерли текислаш ҳисобига 5,9 млн.м/кубсув тежалиб, жами тежаладиган сув 19,37 млн.м/кубни ташкил қилади.
2021 йилда 46,5 км. узунликда хўжаликлараро каналларни лойқадан тозалаш ишлари режалаштирилган, хозирча ушбу тадбирлар 27,5 км. бажарилди.
Шунингдек, 166 км.узунликдаги мелиорация тармоқларида таъмирлаш-тиклаш ишларини бажариш натижасида 2540 гектар ер майдонларининг мелиоратив ҳолати яхшиланади.
Хозирги кунда тумандаги 16 та фермер хўжаликларининг 330 гектар ер майдонига томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш учун “Агробанк” АТБ томонидан 4.420 млн. Сўм кредит маблағлари ажратилган.
“Янгибозор махсус сув пудрат” МЧЖ қурувчи пудратчи, ташкилоти томонидан амалга оширилаётган ишларга сув хўжалиги ташкилотлари томонидан бириктирилган сервис гуруҳи аъзоларидан 35 нафар ходимлар жалб қилинган.
16 фермер хўжалигининг барчасида сув қувурлари, насос ва фильтрлар тўла ўрнатилган, шунингдек геомембрана ёйиш ишлари буткул якунланган.
Шундай бўлсада тобора кучайиб бораётган сув тақчилиги, сув ресурсларига бўлган эхтиёж ўсиб бораётгани қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш самарадорлигини оширишни талаб этмоқда.
Кун тартибидаги масалани мухокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 декабрдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида ”ги ПҚ-4919-сонли қарори раҳбарлик ва амалда бажариш учун қабул қилинсин.
- Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ғ.Мадияровга:
- қишлоқ хўжалик экинларини этиштиришда томчилаб ва ёмғирлатиб суғориш тизимларини жорий қилишни тизимли яна мукаммаллаштириш, мазкур технологиялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
- сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳлар билан ҳамкорликни ташкил қилиш;
- сувни тежайдиган технологияларни жорий қилишда иштирок этадиган ирригция тизими ходимларининг ушбу жараёндаги роли ва маъсулиятини ошириш чораларини кўриш вазифаси топширилсин.
- Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Оллақулиевга:
- сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини, сувни тежайдиган технологияларни харид қилиш ва қуришга ажратиладиган банк кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш бўйича субсидиялар берилишини назорат қилиш вазифаси топширилсин.
- Ушбу қарорнинг ижросини ҳар чоракда мухокама қилиб бориш, ижро учун маъсул раҳбарларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Оллақулиев ва туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ғ.Мадияровлар зиммасига юклатилсин.
- Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (Ж.Усмонова)га ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилсин.
- Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгаши аграр ва сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси раиси (Ш.Қурёзов) зиммасига юклатилсин.
Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси,
туман ҳокими У.Машарипов