Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши Қарори


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги Халқ қабулхонасининг туман сектори раҳбарларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти юзасидан ахбороти тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102 сонли,
2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5633-сонли, 2019 йил 19 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари фаолияти билан боғлиқ низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4197-сонли қарори, “Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналари ва маҳалла фуқаролари йиғинлари ҳамкорлиги тўғрисида”ги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 апрель, ПФ-5700-сон фармон”и бўйича амалга оширилаётган ишлар туман Халқ қабулхонаси томонидан ўрганиб ва таҳлил қилинган.

Ҳазорасп туман Халқ қабулхонасига 2021 йил 31 март кунига қадар жами 215 та мурожаатлар (ойига ўртача 71 та) келиб тушган бўлиб, уларнинг 181 таси ҳудуддаги ташкилотларга, 31 таси юқори ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборилган, 3 та мурожаат Халқ қабулхоналарида кўриб чиқиш учун қолдирилган ва ижроси назоратга олинган.

Мурожаатларнинг 192 тасини ёзма, 23 тасини оғзаки мурожаатларни ташкил этган.

Жами 215 та мурожаатлардан 170 таси тегишли ҳудудий  идоралар томонидан кўриб чиқилиши назоратга олиниб, 150 та (88%) мурожаатлар қаноатлантирилишига эришилган.

Шулардан, 62 (36,4%) та мурожаат ижобий ҳал қилинган, 88 (51,7%) та мурожаат ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал қилинган, 20 (11,7%) та мурожаат бўйича умумий мазмундаги тушунтиришлар берилган, 45 та мурожаат ўрганиш жараёнида.

Туман Халқ қабулхонасига 2021 йилнинг 1-чораги ва 2020 йилнинг 1-чорагини таққослаганда 2020 йил 1-чорагида 171 та мурожаат келиб тушган. Таҳлилларга кўра мурожаатларнинг 139 таси ҳудуддаги ташкилотларга, 7 таси юқори ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборилган, 25 та мурожаат Халқ қабулхоналарида кўриб чиқиш учун қолдирилган.

Жами 171 та мурожаатларнинг тегишли ҳудудий идоралар томонидан кўриб чиқилиши назоратга олиниб, 99 та (57,9%) мурожаатлар қаноатлантирилган.

Шулардан, 28 (16,4%) та мурожаат ижобий ҳал қилинган, 71 (41,5%) та мурожаат ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал қилинган, 42 (24,5%) та мурожаат бўйича умумий мазмундаги тушунтиришлар берилган.

Туман Халқ қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 44 тага яъни 20,4% га кўпайган.

2021 йилнинг 1-чораги давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш холатини назорат ва мониторинг қилиб бориш, бу борада давлат ва ҳўжалик бошқаруви органлари ишлаш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан қатор ишлар амалга оширилган.

Мурожаатлар ўрганиб чиқилганда, асосан энг кўп мурожаатларнинг40 (18,6%) таси туман ҳокимлигига, 23 (10,6%) таси, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига, 25(11,6%) таси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига, 20(9,3%) таси, бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлимига тегишлилиги бўйича юборилган.

2021 йилнинг 3 ойи давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар маҳалалар бўйича тақсимланганда энг кўп “Ўзбекистон” МФЙ - 15 та, “Овшар” МФЙ - 11 та, “П.Маҳмуд” МФЙ - 9 та, “Камолат” МФЙ - 9 та, “Истиқлол” МФЙ - 8 та, “Бўстон” МФЙ–7 та, “Ғ.Ғулом” МФЙ–7 та, “Зиёлилар” МФЙ фуқароларидан 7 та мурожаатлар келиб тушган.

Аҳоли билан очиқ ва самарали мулоқотни ташкил этиш мақсадида Халқ қабулхоналарида ҳоким, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва бошқа ташкилот раҳбарларининг жами 44 та шахсий қабуллари ташкил этилди.

Мурожаатларнинг келиб чиқишига сектор ишчи гуруҳи ва маҳалла фуқаролар йиғини томонидан юқорида зикр этилган қонун хужжатларига мувофиқ ўтказилган тадбирлар жараёнида ахолининг муаммоларини тўлиқ ўрганилмаганлиги ва мавжуд муаммоларнинг айримлари бартараф қилинмаганлиги сабаб бўлган.

Халқ қабулхонасига аҳоли томонидан томорқа ер майдонлари ажратиб берилиши, экин ер майдонларни ноқонуний эгаллаб олиш ва қурилиш қилиш, фермер хўжаликлари ер майдонлари ҳудудига аҳоли экиб келаётган томорқа ер майдонларини қўшиб юборилганлигидан аҳоли томонидан мурожаатлар келиб тушган.

Жумладан, 2021 йилнинг 3 ойида туман Халқ қабулхонасига 1 та ер майдони ажратмаслик ёки асоссиз олиб қўйиш бўйича, 7 та ер майдонини ўзбошимча эгаллаб олиш, ноқонуний қурилиш бўйича, 1 та аҳоли пунктларида ер танлаш материалларини расмийлаштириш ва мутасадди ташкилотлар билан келишиш бўйича, 3 та аҳоли пунктларида ер участкаларини ажратиш ҳужжатларини тайёрлаш бўйича, 2 та ер участкалари, бино ва иншоотларга кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича мурожаатлар келиб тушган.

Ушбу мурожаатларни хал қилишда туман Ер ресурслари кадастри бўлими, туман Архитектура ва қурилиш бўлими, туман Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ва туман ҳокимлигининг қурилиш бўлими томонидан муаммолар ҳар томонлама қонун талаблари асосида етарли даражада хал қилинмасдан келган.

Туман Халқ қабулхонасига фуқаролар томонидан суд қарорлари ижроси ва судларга даъво аризалари киритиш, адвокатлик хизматидан фойдаланишда фуқаролар томондан моддий ва ҳуқуқий қийинчиликга дуч келаётганлиги сабабли туманда фаолият кўрсатиб келаётган мавжуд адвокатлик бюролари билан ўзаро ҳамкорликда 2021 йилда бир нечта мурожаатлар ижобий хал қилинишига эришилди.

Туманда 2021 йилнинг 1-чорагида “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари, аҳоли пунктларининг замонавий қиёфасини яратиш бўйича тадбирлар доирасида амалга оширилаётган ишларни мониторинг қилиш ва яқиндан амалий ёрдам кўрсатиш ишлари амалга оширилган.

Туман Халқ қабулхонаси ходимлари томонидан юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ҳудуддаги 44 та маҳаллаларда сектор раҳбарлари ва мутасадди ташкилот маъсуллари билан ўрганиш ишлари олиб борилди. Натижада туманнинг 2 та маҳалласи “Алоқали кўл” ва “Оқ майдон” маҳаллалари “Оғир ҳудуд” деб топилиб, аҳолини узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган долзарб муаммолар аниқланиб, муаммоларини бартараф қилиш учун туман ҳокимлиги ва сектор раҳбарларига таклифлар киритилган.

Туманнинг “Алоқали кўл” ва “Оқ майдон” маҳаллалари “Оғир ҳудуд” деб топилди ва 2021 йилда “Обод қишлоқ” дастурига киритилиб, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бошлаб юборилган.

Туманнинг 1-сектор туман ҳокими ҳудудидаги “Алоқали кўл” маҳалласи, 2-сектор туман прокурори ҳудудидаги “Оқ майдон” маҳалласида ишчи гуруҳлар ташкил қилиниб 20 дан ошиқ техникалар ва 200 нафардан ортиқ хашарчилар иш олиб борилмоқда ва туман Халқ қабулхонаси томонидан доимий мониторинг ишлари амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналари ва маҳалла фуқаролари йиғинлари ҳамкорлиги тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 апрель, ПФ-5700-сон фармони билан тасдиқланган чора-тадбирларни амалга ошириш белгилаб берилган.

Мурожаатлар билан ишлаш, аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича “маҳалла-сектор-халқ-қабулхонаси-маҳалла” принципи асосида ҳамкорлик тизими ўрнатилган бўлиб, қуйидагилар мазкур тизимнинг асосий йўналишлари этиб белгиланиши кўрсатилган.

Фуқаролар йиғинлари раислари ҳар чоракда ўз маҳалласи ҳудудидаги долзарб муаммолар тўғрисидаги маълумотларни секторлар раҳбарлари ва Халқ қабулхоналарига тақдим этиб бориши белгиланган.

Бироқ туман Халқ қабулхонаси томонидан маҳалла фуқаролари йиғинлари раислари ҳисоботларни ўз вақтида берилиши юзасидан бир неча бор огоҳлантиришларга қарамасдан ҳисоботлар ўз вақтида тақдим қилинмаслигига йўл қўйилиб келинган.

Туманда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” бўйича секторлар томонидан олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштириб бориш, уларнинг иш билан бандлигини таъминлаш, дафтарлардан чиқарилишини асослигини мувофиқлаштириб бориш, йўл қўйилган камчиликлар бўйича тегишли тартибда таклифлар киритиб бориш ишлари олиб борилган.

Тумандага жами 39119 нафар ёшлардан 4952 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилган.

Туманнинг 4 та сектор ҳудудидаги “Ёшлар дафтари”га киритилган ва қайта экин учун ер майдони ажратиш орқали бандлигини таъминадиган ёшлар рўйхати шакллантирилган.

“Ёшлар дафтари”га киритилган 197 нафар ишсиз ёшларни бандлиги таъминланди, 332 нафар ёшларга тадбиркорликларини бошлашлари учун 7 млрд 304 млн сўм имтиёзли кредитлар ажратилган ҳамда қишлоқ ҳўжалиги соҳасида даромад топишларини таъминлаш мақсадида 809 нафар ёшларга 25 сотихдан жами 202 гектар экин майдонлари ажратиб берилган. 184 нафар ёшлар касбга ўқитилиб сертификат берилган. 200 нафар ёшлар "1+1" дастури асосида тадбиркор ва ҳунармандларга бириктирилди. Ўз-ўзини банд қилган ёшлар сони 538 тани ташкил қилади.

“Маҳаллабай” иш тизимининг самарадорлиги, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар, ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича тумандага жами 50939 нафар аёллардан 3540 нафари “Аёллар дафтари”га киритилган. Хозирги кунга келиб 268 нафар аёллар тадбиркорлик асосларига ўқитилиб, сертификатлар берилди.

Туманда камбағал деб танлаб олинган оилаларни камбағалликдан чиқариш учун жорий йилнинг 23 декабрь ҳолатига “Темир дафтар”га 1715 та оила (оила аъзолари
7088 нафар) киритилган бўлса, ушбу оилаларни иш билан бандлигини таъминлаган ҳолда 2020 йил 31 декабрь холатига 1612 та оила яъни 93,9 фоизи (оила аъзолари 6655 нафар) темир дафтардан чиқарилган.

Жорий йилнинг 3-чорагида туман Халқ қабулхонасига “Темир дафтар”, "Ёшлар" ва "Аёллар"  дафтарлари бўйича жами 7 та мурожаат келиб тушган. Шундан, 1 та “Темир дафтар” бўйича, 4 та “Аёллар дафтари” бўйича ва 2 та “Ёшлар дафтари” бўйича мурожаатлар келиб тушган.

Ушбу мурожаатларнинг 2 таси ижобий ҳал қилинган, 2 таси ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал қилинган, 3 таси ўрганиш жараёнида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан Ҳазорасп туманида "Ёшлар" ва "Аёллар" дафтари бўйича сўровномалар ўтказиш юзасидан ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилган ишлар, камчиликлар юзасидан ўрганишлар олиб борилган.

“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” бўйича ўрганишлар мониторинги натижалари бўйича сектор раҳбарларига белгиланган тартиб қоидаларга асосида юқоридаги оилаларга ёрдам кўрсатиш юзасидан таклифлар берилган.

Туман Халқ қабулхонасига аҳолини иш билан таъминлашда келиб тушаётган мурожаатлар юзасидан.

Тумандаги ташкилотлар томонидан бўш ўринлар тўлиқ кўрсатилмаётганлиги, буларга нисбатан туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан тегишли чоралар кўрилмаётганлиги сабабли марказ фаолиятига аҳоли томонидан салбий норозиликлар билдирилишига ва мурожаатлар сони ошиб кетишига сабаб бўлган.

Туман Халқ қабулхонасига 2021 йилнинг 1-чорагида келиб тушган жами 215 та мурожаатлардан 29 таси (13,4%) туман Аҳолини бандликка кўмаклашиш марказига тегишлилиги бўйича юборилган.

Ушбу мурожаатларнинг 5 таси ижобий ҳал қилинган, 20 таси ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал қилинган, 2 тасига тушунтириш берилган.

Туман Халқ қабулхонасига аҳоли томонидан газ, электр, сув, иссиқлик таъминоти ва коммунал тўловлар бўйича келиб тушаётган мурожаатлар юзасидан.

Жорий йилнинг 1-чораги якуни бўйича жами 23 (10,6%) та мурожаат келиб тушган.

Ушбу мурожаатларнинг 6 таси ижобий ҳал қилинган, 11 таси ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал қилинган, 4 тасига тушунтириш берилган.

Ушбу мурожатларнинг келиб чиқишига асосий сабаблардан бири бу тумандаги коммунал соха ташкилоти тизими яхши йўлга қўйилмаганлиги оқибатда коммунал тўловларни амалга оширишда ва сунъий қарздорлик келиб чиқишига ва қарздорлик пеняларини юклаш холатлари аниқланган.

Туман Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар секторлар бўйича таҳлил қилинди;

Жумладан, 1-сектор раҳбари туман ҳокими ҳудудида яшовчи фуқоралардан жами 49 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, жами мурожаатларнинг (22,7%) ни ташкил қилади. Мурожаатларнинг 43 таси ёзма ва 6 таси оғзаки мурожаатларни ташкил қилган. Булардан 10(20,4%) та мурожаат ижобий ҳал қилинган бўлиб, 27(55,1%) та мурожаат ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал қилинган, 8(16,3%) та мурожаат бўйича умумий мазмундаги тушунтиришлар берилган, 4(8,1%) та мурожаат ўрганиш жараёнида.

2-сектор раҳбари туман прокурори ҳудудида яшовчи фуқоралардан жами 77 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, жами мурожаатларнинг (35,8%) ни ташкил қилади. Мурожаатларнинг 68 таси ёзма ва 9 таси оғзаки мурожаатларни ташкил қилган. Булардан
31 (40,2%) та мурожаат ижобий ҳал қилинган бўлиб, 26 (33,7%) та мурожаат ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал қилинган, 5 (6,49%) та мурожаат бўйича умумий мазмундаги тушунтиришлар берилган. 15 (19,4%) та мурожаат ўрганиш жараёнида.

3-сектор раҳбари туман ИИБ бошлиғи ҳудудида яшовчи фуқоралардан жами
51 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, жами мурожаатларнинг (23,7%)ни ташкил қилади. Мурожаатларнинг 45 таси ёзма ва 6 таси оғзаки мурожаатларни ташкил қилган. Булардан 11 (21,5%) та мурожаат ижобий ҳал қилинган бўлиб, 23(45%) та мурожаат ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал қилинган,  3(6%) та мурожаат бўйича умумий мазмундаги тушунтиришлар берилган, 14 (27,4%) та мурожаат ўрганиш жараёнида.

4-сектор туман ДСИ бошлиғи ҳудудида яшовчи фуқоралардан жами 35 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, жами мурожаатларнинг (16,2%) ни ташкил қилади. Мурожаатларнинг, 31 таси ёзма ва 4 таси оғзаки мурожаатларни ташкил қилган. Булардан 11 (31,4%) та мурожаат ижобий ҳал қилинган бўлиб, 12(34,2%) та мурожаат ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал қилинган, 4 (11,4%) та мурожаат бўйича умумий мазмундаги тушунтиришлар берилган, 8 (22,8%) та мурожаат ўрганиш жараёнида.

Шунингдек, туман Халқ қабулхонасига бошқа туманда яшовчи фуқоралардан жами
3 та мурожаатлар келиб тушган. Ушбу мурожаатлардан 1 та мурожаат ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал қилинган, 2 та мурожаат ўрганиш жараёнида.

Хозирги кунда туман Давлат хизматлари марказига мурожаатларни тегишли ташкилотлар томонидан хал қилишда юзага келаётган муаммо ва камчиликлар қуйидагича;

Давлат хизматлари марказига жорий йил 1-чорагида жами 12980 та мурожаат келиб тушган.

Шулардан 9521 та мурожаат ижобий ҳал қилинган, 396 та мурожаат рад қилинган, 2569 та мурожаат ўрганиш жараёнида, 259 та мурожаат тўлов жараёнида, 111 та мурожаат бекор қилинган.

Аҳоли томонидан ўтган 2020 йилда Давлат хизматлари марказига келиб тушган аризалар тегишли ташкилотлар томонидан ўрганишларда муддат бузилишлар юзага келган.

Жумладан, табиий газга уланиш учун 215 та, электр энергиясига уланишда 3 та, ичимлик суви таъминотига уланишда 5 та, кўчмас мулкга гуваҳнома ишлаш бўйича 4 та, кадастр паспортини ишлаш учун 5 та, турар бинони фойдаланишга қабул қилиш учун

7 та, нотурар бинони фойдаланишга қабул қилиш учун 3 та келиб тушган аризалар ўз вақтида кўриб чиқилмаганлиги аниқланган.

Ушбу юзасидан туман Халқ қабулхонаси томонидан тегишли ташкилотларга киритилган таклифлар, юқори турувчи ташкилотларга тақдимномалар ва халқ депутатлари туман Кенгашларига киритилган ахборотлар натижасида муаммоларнинг асосий сабаблари ўрганилиб таҳлил қилинган.

Натижада тумандаги тегишли ташкилотлар ва туман Давлат хизматлари маркази билан ўзаро ҳамкорликда ишлар йўлга қўйилиб, муаммолар ҳал қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғриси”даги
2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармонини ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғриси”даги 2017 йил 12 декабрдаги
ПҚ-3430-сон жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, соҳада аҳолига тез ва шаффоф тарзда давлат хизматларини амалга оширишга тўсқинлик қилиб, қонун бузилишларга йўл қўйилиши аҳоли норозилигига олиб келиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги халқ қабулхонасининг туман секторлари раҳбарларининг 2021 йил I-чорагида мурожаатлар билан ишлаш фаолияти юзасидан ахборотини эшитиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги халқ қабулхонасининг туман сектор ва ташкилотлар раҳбарларининг 2021 йил I-чорагида мурожаатлар билан ишлаш фаолияти юзасидан ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

  1. Туман секторлари раҳбарлари (У.Машарипов, Р.Жуманиязов, Х.Машарипов, Ж.Рўзимов):

- сайёр қабуллар ҳамда ёшлар билан учрашувлар давомида келиб тушган ҳамда қўшимча ўрганиш талаб этиладиган ҳар бир мурожаатни белгиланган тартибда кўриб чиқилиши ва мантиқий якунига етказилишини қатъий назоратга олиш;

- аҳоли эътирозларига сабаб бўлаётган, тезкорлик билан ечилиши талаб этиладиган муаммолар, шунингдек, ҳал этилиши узоқ вақт, йирик маблағ ва капитал қўйилмаларни талаб этмайдиган масалаларни қисқа муддатларда ҳал этилишини таъминлаш;

- сайёр қабуллар ва учрашувларни белгиланган жадваллар асосида ўтказилишини таъминлаш;

- сайёр қабуллар ва ёшлар билан учрашувларни ўтказиш амалиётини ва унинг натижадорлигини ошириш мақсадида Халқ қабулхоналаридан олинган рўйхатлар асосида Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонага кўп мурожаат қилаётган ва мурожатини кўриб чиқиш натижаларидан норози бўлган фуқароларнинг ариза ва шикоятларини ҳар томонлама, чуқур ўрганиб чиқилишига эришиш, зарур ҳолларда тегишли идоралар вакиллари томонидан мурожаатларни хонадонга борган ҳолда ўрганиш ишларини ташкил этиш;

- сектор штабларининг доимий равишда фаолият юритишини, унга жалб этилган штаб аъзоларининг шахсан иштирокини ҳамда улар томонидан уйма-уй юриш жараёнларини бевосита мувофиклаштириб, амалга оширилган ишларни тизимли муҳокама этиб боришни қатъий йўлга қўйиш;

- сектор штаб котиблари асосий иш жойидан ажралган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш, уларнинг билимларини мунтазам равишда ошириб бориш;

- сектор ишчи гуруҳларининг уйма-уй юриш ҳамда ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш орқали муаммоларни аниқлаш ва ечимини топиш фаолиятини доимий равишда олиб борилишини таъминлаш;

- “Темир дафтар” ҳамда “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларига киритилганларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб қувватлаш, иш билан таъминлаш;

- сайёр оммавий қабуллар ва учрашувларда келиб тушган мурожаатлар рўйхатини, Халқ қабулхоналарига такдим этилишини таъминлаш юзасидан доимий назорат ўрнатсин.

  1. Туман Архитектура ва қурилиш бўлими, туман Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, Ҳазорасптумангаз, туман Электр тармоқлари корхонаси, тумандаги тижорат банклар раҳбарлари ҳамда “Наврўз”, “Ойбек” ва “Бўстон” МФЙ раислари ахборотномада кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф қилсинлар ва бундан кейинги фаолиятларида ҳудди шундай камчиликлар такрорланса меҳнат Қонунчилигига асосан қатъий чоралар кўрилиши бўйича огоҳлантирилсин
  2. Ушбу қарор туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
  3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар ҳавфсизлигини таъминлаш, масалалари бўйича доимий комиссияси (Ж.Усманова) зиммасига юклатилсин.

Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши раиси,

туман ҳокими                                                                                  У.Машарипов