Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги Ҳалқ қабулхонаси мудири “Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушган мурожаатлар тахлили ва ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш” тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-31-сон Қарорининг 19-бандида ҳар ойда бир маротаба Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарига маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда, ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш, ўрганиш натижаларини Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларида муҳокама қилиб бориш амалиётини йўлга қўйиш топширилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисидаги Фармон лойиҳасига асосан:
Халқ қабулхоналарига ҳоким ёрдамчилари фаолиятини назорат қилиш ҳамда улар фаолиятининг натижадорлигини баҳолашда иштирок этиш, ҳоким ёрдамчилари томонидан маҳаллаларда амалга оширилган ишларни таҳлил қилиш орқали уларни рағбатлантириш ёки интизомий жавобгарликка тортиш бўйича ваколатли органларга таклифлар киритиш;
аҳоли билан мулоқот ва мурожаатлар асосида ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда мавжуд муаммоларни таҳлил қилиш ва тегишли идораларга кўрсатма ва тақдимномалар киритиб бориш каби қўшимча вазифалар юклатилиши белгиланган.
Халқ қабулхоналарига уларга юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун аҳоли муаммолари ва келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда ҳоким ёрдамчилари, секторлар фаолиятининг натижадорлигини, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сессияларида муҳокама қилиб бориш учун ташаббус билан чиқиш, ҳоким ёрдамчилари, секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мурожаатлар ва аҳоли муаммолари билан ишлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш, ижтимоий ва бошқа объектларда аниқланган муаммоларни ҳал қилиш борасидаги фаолиятини тизимли ўрганиш ҳамда натижаси юзасидан кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш каби ҳуқуқлар берилиши назарда тутилган.
Ҳазорасп туман Халқ қабулхонасига 2022 йил январь-февраль ойлари давомида 119 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 103 таси ҳудуддаги ташкилотларга, 10 таси юқори ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборилган, 6 та мурожаат Халқ қабулхоналарида кўриб чиқиш учун қолдирилган ва ижроси назоратга олинган. Мурожаатларнинг 81 тасини ёзма, 38 тасини оғзаки мурожаатларни ташкил этган.
Жами 119 та мурожаатлардан 80 таси тегишли ҳудудий идоралар томонидан кўриб чиқилиши назоратга олиниб, 76(95%) та мурожаатлар қаноатлантирилишига эришилган.
Шулардан, 48(60%) та мурожаат ижобий ҳал қилинган, 28(35%) та мурожаат ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал қилинган, 4(5%) та мурожаат бўйича умумий мазмундаги тушунтиришлар берилган. 39 та мурожаат ўрганиш жараёнида.
Мурожаатларнинг асосий қисми:
Электр, газ, ичимлик суви таъминоти масаласи, шу жумладан электр энергияси ва газ таъминотини ўчирилиши ва асоссиз қарздорлик ҳисобланиши бўйича 32 та мурожаат (26,8%), Моддий ёрдам, пенсия таъминоти ҳамда болалар нафақасини олиш масалалари бўйича 12 та мурожаат (10,08%), солиқни сақлаш масаласи бўйича 7 та мурожаат (5,8%), меҳнат ва бандлик масаласи бўйича 6 та мурожаат (5,04%), банк-молия, кредит олиш ва солиққа тортиш масалалари бўйича 6 та мурожаат (5,04%), уй-жой олиш ва якка тартибда уй-жой қуриш учун ер ажратиш, жойларда уй-жойларнинг таъмирга муҳтожлиги масаласи юзасидан 6 та мурожаат (5,04%), мурожаатларнинг 5 таси (4,2%) ҳуқуқий баҳо бериш учун прокуратура ва ИИБ органларига ўтказилган, суд қарорларининг ижро этилиши масалалари бўйича 5 та мурожаат (4,2%), йўл қурилиши, транспорт маслаалари бўйича 3 та мурожаат (2,5%), қурилиш масалалари бўйича 2 та мурожаат (1,6%), тадбиркорлик субъектлари масалалари бўйича 1 та мурожаат (0,8%), олий таълим масалалари бўйича 1 та мурожаат (0,8%), бошқа масалалар билан боғлиқ 33 та мурожаат (27,7%) келиб тушган.
Ўтказилган хатлов жараёнидан келиб чиқиб қуйидагилар аниқланган:
Меҳнатга лаёқатли ишсизлар 10269 нафарни (30,1%), шундан маълумоти бўйича олий-799 нафарни, ўрта-маҳсус-5753 нафарни, ўрта-5861 нафарни, мигрантлар-5131 нафарни, ишлаш истаги йўқлар-5300 нафарни ташкил қилган.
Ишга жойлаштиришга муҳтож шахслар (бандлик бўйича) 7043 нафарни ташкил қилган.
Ҳозирда аҳолиги ижара асосида 10 йил муддатга бериладиган ушбу ер майдонлари қайта ҳатловдан ўтказилиб, муаммоли бўлган масалаларни туман ҳокими ва тегишли раҳбарлар билан биргаликда қайта кўриб чиқилиб, ҳудуддаги ҳоким ёрдамчилари ҳамда аҳолининг талабларини инобатга олиб қайтадан кўриб чиқилган.
Заҳирага олинган ер майдонлари бўйича деҳқон хўжаликларини ташкил қилишнинг янги механизмига асосан, www.e-auksion.uz сайти орқали ўртача
0,15 гектар ўлчамда ЛОТларга қўйиш ишлари олиб борилмоқда. Қишлоқ хўжалиги ерлари ижага берилиши юзасидан 2 004 нафарига жами 301 гектар ер майдонлари аукционга чиқарилган. Аукцион натижасига кўра 696 (34,7%) нафарига жами 104 гектар ер майдонлари ажратилган.
Туманда 130 нафар фуқарога оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 1 929 млн сўм кредит маблағлари, 29 нафар фуқарога 107 млн сўм субсидиялар ажратилган.
1300 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланган бўлиб, шулардан доимий иш жойларига 238 нафар, ҳақ тўланадиган жамоат ишларга 103 нафар, ўзини ўзи банд қилганлар 959 нафарни ташкил қилади.
Касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқишга йўналтирилган (ҳозирда ўқиётганлар) 82 нафар.Ташкил этилган янги тадбиркорлик субъктлари сони 114 тани ташкил қилади. Шунлардан 74 нафари якка тартибдаги тадбиркорлар, 40 нафари юридик тадбиркорларни ташкил қилади.
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида платформа оркали 680 нафар фуқаро томонидан 24 569 млн сўмлик кридет ажратиш сўровлари келиб тушган.
Шундан, 65 нафари кўриб чиқиш жараёнида, 453 нафар ҳоким ёрдамчилари томонидан маъқулланган, 161 нафари бекор қилинган ва рад этилган.
Ҳозирги кунга қадар АТБ “Агробанк” туман бўлими томонидан 80 нафарга 1 435 млн сўмлик, АТ “Халқ банк” туман бўлими томонидан 52 нафарга 587 млн сўмлик жами 132 нафарига 2 202 млн. сўм кредитлар ажратилган.
Қишлоқ хўжалиги махсулотлари етиштириш учун қуёнчилик йўналишида 1 нафар 10.6 млн, паррандачилик йўналишида 6 нафар 100 млн, асаларичилик йўналишида 2 нафар 39,5 млн, иссиқхона ташкил этиш учун 3 нафар 69,6 млн, балиқчилик учун 6 нафар 166,5 млн, тикувчилик учун 75 нафар 1 269,3 млн, ҳунармандчилик учун 1 нафар 30 млн, хизмат кўрсатиш ва сервис хизматлари учун 16 нафар 256,4 млн, ишлаб чиқариш йўналиши учун 9 нафар 260,2 млн сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилган.
Юқорида қайд қилинганларни инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 24 -моддасига мувофиқ, халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш ахоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушган мурожатлар тахлили ва ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги Халқ қабулхонаси мудири С.Ходжамурадовнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
- Тумандаги секторлар ҳудудидаги “Жувархос”, “Юқори Шовот,“Зеҳнли”, “Камолот”, “Оқ майдон”, “Бешта”, “Ширинқудуқ”, “Ал-Хоразмий”, “Бўстон” ва “Қовунчи” маҳаллаларида кредит ажратилиши суст олиб борилганлиги хамда “Боғи эрам” маҳалласида кредит ажратилмаганлиги ҳамда ушбу маҳаллаларга беркитилган тижорат банклари билан МФЙ раислари ва ҳоким ёрдамчилари томонидан ҳамкорлик ишлари яхши йўлга қўйилмаганлиги қайд қилинсин.
- Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғ.Сатторовга, маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази рахбари Т.Қурёзовга ҳоким ёрдамчиларини ва беркитилган банк рахбарларини жалб қилган холда аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш, ишсизликни камайтириш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва оила даромадини ошириш мақсадида кредитлар ажратилишини ҳамда ажратилган кредитларни мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш топширилсин.
- Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғ.Сатторов ва маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларига:
- аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш, ишсизликни камайтириш;
- оилавий тадбиркорликни ривожлантириш натижасида оила даромадини ошириш;
- маҳалладаги мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва ўсиш нуқталари (драйвер йўналишлар)ни амалга ошириш;
- маҳалладаги ўз фаолияти доирасидаги муаммоларни ҳал қилишда, ўсиш нуқталарини аниқлаш, ушбу йўналишлар бўйича ишларни кучайтириш мақсадида ваколатли давлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш;
- аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, ишсизларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
- ҳоким ёрдамчилари ўз ҳудудидаги мавжуд муаммоларни аниқлашда аҳоли яшаш шароитидан келиб чиққан ҳолда иш юритиш ва мавжуд муаммоларни ҳал қилиш, барча соҳадаги муаммоларини аниқлаб, ҳал қилиниши юзасидан чоралар кўриш, ҳар бир қилинган йўналишли ишлар бўйича маълумотларни йиғиш, муаммоларни хал қилиш юзасидан юқори ташкилотларга ўрнатилган тартибда таклифлар киритиш;
- ҳудудларни ободонлаштириш;
- аҳоли бандлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш корхоналари, тикувчилик цехлари, савдо ва маиший хизмат шахобчаларини ташкил этиш;
- кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ишларни амалга ошириш чораларини кўрсин.
- 5. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари (Ж.Усманова)га ушбу қарорни веб-сайтга жойлаш вазифаси топширилсин.
- Ушбу қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Махаллий бюджет, иқтисодий ислохотларни амалга ошириш, инвестиция ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси (К.Назаров) зиммасига юклатилсин.
Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси У.Машарипов