Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши Қарори


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Лойиҳа

Маҳалла ҳайрия жамоат фонди Ҳазорасп туман бўлинмаси ҳузурида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларини сарфланишида бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини ўрганиш натижалари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПФ-6013-сонли фармонига асосан, “Маҳалла ҳайрия жамоат фонди Ҳазорасп туман бўлинмаси ҳузурида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларини сарфланишида бюджет тўғрисида”ги қонун ҳужжатларига риоя этилишини ўрганишда Ҳазорасп туманида 2020 йилда “Маҳалла” фонди ҳузурида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисоб рақамига жами

2 450 807,8 минг сўм, шундан, 34 764,8 минг сўми ёки 1,4 % суд ҳужжатлари ва бошқа орган қарорларининг ижроси, 637 043,0 минг. сўми 25,9% ҳомийлар ва 1 779 000,0 минг сўми (72,6 %) маҳаллий бюджетдан келиб тушган.

2021 йилда эса 351 600,0 минг. сўм маблағлар суд ҳужжатлари ва бошқа орган қарорларининг ижроси ҳисобидан келиб тушган.

Вазирлар Маҳкамасининг 29.07.2020 йилдаги 346-Ф-сонли Фармойиши билан Коронавирус пандемияси даврида аҳолининг ижтимоий ҳимояга мухдож қатламларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида сектор раҳбарлари икки кун муддатда ажратилган маблағларни “Саховат ва кўмак” жамғармаси орқали ҳудуддаги ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларга моддий ёрдам тариқасида тарқатилишини таъминлаш вазифаси юклатилган.

Шу асосидаги кўрсатмага биноан, нақд пул кўринишидаги маблағлар фақатгина Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенегеси ва халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари Қарори асосида сарфланиши белгиланган.

Халқ депуталари Ҳазорасп тумани кенгашининг 17.03.2021 йилдаги Наврўз байрами муносабати билан ижтимоий ҳимояга мухтож “Темир дафтар”даги оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларини сарфлаш тўғрисидаги №53-211-сонли қарорига биноан 282 нафар оилаларга (оила аъзоларининг ҳар бирига 100 000 сўмдан) жами 97 900 000 сўм нақд пул маблағлари тарқатилиши белгиланган.

Ушбу маблағлар туман сектор раҳбарлари ва масъул шахсларга рўйхат (ведомост) асосида топширилиб, белгиланган пул маблағлари фуқароларга тарқатилганлиги ҳақида маълумотлар ҳужжатлаштирилган.

Шу каби Кенгашнинг 17.07.2021 йилдаги “Қурбой ҳайит” байрами муносабати билан ижтимоий ҳимояга мухтож “Темир дафтарда”ги оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларни сарфлаш тўғрисидаги VI-61-18-12-174-К/21-сонли қарори билан 199 нафар оила аъзоларининг ҳар бирига 150 000 сўмдан жами 102 300 300 сўм пул маблағлари тарқатилган.

Шунингдек, Кенгашнинг 30.06.2021 йилдаги №60-296-сонли қарорига биноан 6 нафар фуқаронинг ҳусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларидан мавжуд бўлган жами 4 223 636 сўм қарздорликлар қоплаб берилган.

Бундан ташқари Кенгашнинг 17.07.2021 йилдаги VI-61-17-12-174- К/21-сонли қарори билан озиқ-овқат махсулотларини сотиб олиш бўйича туманда фаолият кўрсатаётган “Ҳазорасп турон” МЧЖ ва Маҳалла ҳайрия жамоат фонди Ҳазорасп тумани бўлинмаси томонидан шартномаларни расмийлаштириш ишларини амалга ошириш вазифаси юклатилган.

Аммо, ушбу қарорга 19.07.2021 йилда VI-61-24-12-174-К/21-сонли Кенгаш қарори билан ўзгартириш киритилиб, таъминотчилар сифатида “Ҳазорасп турон” МЧЖ ва “Одил Жайхун” фермер хўжалиги этиб белгиланган.

Шартномалар асосида қабул қилиб олинган махсулотларнинг манзилли равишда фуқароларга тарқатилганлиги ҳақидаги маълумотлар мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқилганида айрим тўлов ведомостларига фуқароларнинг қабул қилиб олганлиги ҳақида имзолар қўйилмаганлиги аниқланиб, мавжуд камчиликлар фуқаролардан тегишли тилхатлар олиниши орқали бартараф этилиши таъминланган.

Халқ депутатлари туман Кенгаши Ўзбекистон “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бўлимининг 2021 йил 13 сентябрдаги №233-сонли ёзишмаси юзасидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши Котибиятининг 2021 йил 13 сентябрдаги №103-сонли ёзишмасини ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 24-моддасига мувофиқ

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди Ҳазорасп туман бўлинмаси “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларини сарфланишида бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши бўйича ўтказилган ўрганиш натижалари юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Оллақулиевнинг ахбороти маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди Ҳазорасп туман бўлинмаси раиси У.Қазақовга “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари тарқатилишида камчиликларга йўл қўйганлиги кўрсатиб ўтилсин ва келгусида бундай камчиликларни такрорланишига йўл қўймаслик жораларини кўриш топширилсин.
  3. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари (Ж.Усманова)га ушбу қарорни веб-сайтга жойлаш вазифаси топширилсин.
  4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Оллақулиев ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакиллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислохатни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия (Қ.Назаров) зиммасига юклатилсин.

Кенгаши раиси, туман ҳокими                                                                                                                У.Машарипов

 

Лойиҳа

Ҳазорасп туманида камбағалларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича қайта ўрганишлар давомида аниқланган камбағал оилаларни “Темир дафтарга” яъни камбағаллар рўйхатига киритиш тўғрисида

Ҳазорасп туманидаги секторлар томонидан камбағалларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича халқ депутатлари туман Кенгашининг кейинги сессия оралиғида қайта ўрганишлар давомида 1-сектор ҳудудидан Сетмаматов Равшан Қаландаровичнинг оиласи туман ҳокими биринчи ўринбосарининг 18 сентябрдаги №3-1028-сонли хатига асосан “Темир дафтар”га киритилиши лозим бўлган камбағал оила деб топилган.

Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Ҳазорасп туманида камбағалларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича қайта ўрганишлар давомида 1-сектор ҳудудидан камбағал оила деб топилган Сетмаматов Равшан Қаландаровичнинг оиласи “Темир дафтар”га киритилсин.
  2. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (Ж.Усманова)га ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиш топширилсин.
  3. Ушбу қарорнинг ижро этилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Оллақулиев ҳамда туман ҳокимининг ўринбосари-маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М.Эшчанов зиммаларига юклатилсин.

 

Кенгаши раиси, туман ҳокими              У.Машарипов