Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши Қарори
Хоразм вилояти халқ таълими бошқармасининг Ҳазорасп туманидаги 44-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимига тақдим қилган номзодларни кўриб чиқиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрда ПФ-6108-сон Фармони қабул қилинган бўлиб, ушбу Фармонга асосан 2021 йил 1 январдан бошлаб умумтаълим муассасалари директорларини лавозимга тайинлаш ҳамда иш берувчининг ташаббусига кўра лавозимидан озод этишнинг Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, вилоятлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар бош бошқармаси томонидан тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари билан келишилган ҳолда амалга ошириш тартиби жорий қилинган.
Бунда:
умумтаълим муассасаларининг бўш директор лавозимлари учун ҳудудий халқ таълими бошқармалари киритган номзодлар халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан танловдан ўтказилиши;
умумтаълим муассасаси директорлиги учун номзодлар танловда тегишли умумтаълим муассасаси кўрсаткичларини келгуси 3 йилда юқори даражага олиб чиқиш бўйича ўз дастури (кейинги ўринларда - 3 йиллик дастур) билан иштирок этиши;
-халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан танлов натижаларига кўра умумтаълим муассасаси директори лавозимига тайинлаш учун энг яхши 3 йиллик дастур эгаси шаффофлик тамойиллари асосида танлаб олиниши ҳамда лавозимга тайинлаш учун ҳудудий халқ таълими бошқармаларига тақдим этилиши;
-халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан танлаб олинган номзод ҳудудий халқ таълими бошқармалари томонидан умумтаълим муассасаси директори лавозимига тайинланиши;
-умумтаълим муассасаси директори йил якуни бўйича халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари ва жамоатчилик вакилларига 3 йиллик дастурнинг ижроси юзасидан ҳисобот бериши ва ҳисобот натижасига кўра унинг фаолиятига халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан баҳо бериб борилиши белгилаб қўйилган.
Ушбу Фармон топшириғи юзасидан Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашига тумандаги 44-сонли умумаълим мактаби директори лавозимига номзодлар тақдим қилинган.
Кун тартибидаги масалани ҳамда махсус ишчи комиссиясининг 44-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимига киритилган номзодлар бўйича ахборотини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгашининг 58-сессияси
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Хоразм вилояти халқ таълими бошқармасининг халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашига 44-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимига киритган номзодларининг ҳозирги иш фаолиятлари ҳамда кейинга 3 йиллик дастурлари бўйича халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларидан тузилган махсус ишчи комиссиясининг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
- Хоразм вилояти халқ таълими бошқармасининг 44-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимига киритган номзодлари халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашида кўриб чиқилган деб ҳисоблансин.
- Тумандаги 44-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимига танланган номзодларнинг Дастурларини тинглаб, депутатларнинг таклиф ва мулоҳазаларига асосан ушбу мактаб директорлигига кўрсатилган номзодларнинг иккаласи ҳам маъқулланмаганлиги маълумот учун қабул қилинсин. Вилоят халқ таълими бошқармасига 44-сонли умумий ўрта таълим мактаби бўйича номзодларни қайтадан кўриб чиқиб, халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашига номзодлар тавсия қилиш бўйича ёзишма киритилсин.
- Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (Ж.Усмонова)га ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилсин.
- Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати, соғлом авлод масалалари бўйича доимий комиссияси (К.Бекчанов) зиммасига юклатилсин.
Кенгаши раиси, туман ҳокими У.Машарипов