Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши Қарори


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг“Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларидан маблағ ажратиш тўғрисида

Ҳазорасп туман 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Х.Машариповнинг “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифи атрофлича муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши

Қ А Р О Р    Қ И Л А Д И

 Ҳазорасп тумани ҳокими ва 3-сектор раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 250-сон қарори “Темир дафтар” ни юритиш орқали ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб қувватлаш бўйича вақтинчалик тартибга асосан Саховат ва кўмак жамғармаси” маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш юзасидан таклифи маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

  1. Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан “Ҳазорасп сервис” ҳамда Ҳазорасп “Истиқлол хаёт” ХУЖМШга қарашли кўп қаватли уйларда яшовчи “Темир дафтар”га киритилган фуқароларнинг 2021 йил 1 июн холатига бўлган мажбурий қарздорликлари қоплаб беришладиган фуқоролар рўйхати 1-иловага асосан тасдиқлансин.
  2. Саховат ва кўмак жамғармаси” маблағлари ҳисобидан “Ал-Хоразмий” ва “П.Махмуд” маҳаллаларида “Темир дафтар”га киритилган фуқароларнинг уй-жой коммунал тўловларидан қарздоликларини қоплаш учун “Ҳазорасп сервис” ҳамда Ҳазорасп “Истиқлол хаёт” ХУЖМШга 4223636 (тўрт миллион икки юз йигирма уч минг олти юз ўттиз олти) сўм маблағ ажратилсин.
  3. Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди Ҳазорасп туман бўлинмаси раиси (У.Қазақов) га ажратилган маблағни белгиланган тартибда “Ҳазорасп сервис” ХУЖМШ нинг Х/Р 20212000700766891001, ИНН 304855752, МФО 005558 хисоб рақамига 3587706 (уч миллион беш саксон етти минг етти юз олти)сўм; Ҳазорасп “Истиқлол хаёт” ХУЖМШ Х/Р 20212000300764493001, ИНН 304855562, МФО 00860 хисоб рақамига 635930 (олти юз ўттиз беш минг тўққиз юз ўттиз) сўм ўтказиб беришни таъминласин.
  4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Оллақулиев ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакиллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислохатни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия (Қ.Назаров) зиммасига юклатилсин.

 

Кенгаши раиси, туман ҳокими                                                            У.Машарипов