Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши Қарори
Ҳазорасп туманида камбағалларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича қайта ўрганишлар давомида аниқланган камбағал оилаларни “Темир дафтарга” яъни камбағаллар рўйхатига киритиш тўғрисида
Ҳазорасп туманидаги секторлар томонидан камбағалларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича халқ депутатлари туман Кенгашининг кейинги сессия оралиғида қайта ўрганишлар давомида туман ички ишлар бўлимининг 27 июндаги №1954-сонли хатига асосан 3-секторда бир камбағал “Темир дафтар”га киритилиши лозим бўлган оила аниқланган.
Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ҳазорасп туманида камбағалларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича қайта ўрганишлар давомида аниқланган
- 3-сектор бўйича 1-иловага мувофиқ камбағал оила “Темир дафтар”га киритилсин.
- Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (Ж.Усманова)га ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиш топширилсин.
- Ушбу қарорнинг ижро этилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиялари раислари, Ҳазорасп тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Оллақулиев ҳамда туман ҳокимининг ўринбосари-маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М.Эшчанов зиммаларига юклатилсин.
Кенгаши раиси, туман ҳокими У.Машарипов
Ҳазорасп туман хокимлиги қошида ташкил этилган “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида
Ҳазорасп туман “Ёшлар дафтари” бўйича васийлик Кенгаши раиси З.Оллақулиевнинг “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисидаги ҳисоботини атрофлича муҳокама қилиб, халқ депутатлари туман Кенгаши Қ А Р О Р Қ И Л А Д И
Ҳазорасп туман васийлик кенгашининг “Ёшлар дафтари”га киритилган ижтимоий ёрдамга муҳтож, бандлиги таъминланмаган оила фарзандларини касб-ҳунарга ўқитиш яъни 2,5 ойлик курсларида ўқиб “ВС” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш шу асосда ёшларни бандлигини таъминлаш тўғрисидаги таклифи маълумот учун қабул қилинсин.
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
28 апрелдаги № 250-сонли қарори 3-боб 17-бандига асосан васийлик Кенгашининг “Ёшлар дафтари”га киритилган ижтимоий ёрдамга муҳтож, бандлиги таъминланмаган оила фарзандларини касб-ҳунарга ўқитиш яъни 2,5 ойлик курсларида ўқиб “ВС” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун нодавлат ташкилотида 2,5 ойлик ўқув курсларида ўқитиш харажатларининг 75 фоизигача бўлган қисмини қоплаб бериш учун “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 50 нафар ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш учун 97087500 (тўққсон етти миллион саккиз етти минг беш юз) сўм маблағ йўналтирилсин.
3 Туман молия бўлими мудири (Ш.Жуманиёзов)га ушбу қарордан келиб чиқиб кўрсатилган маблағни режалаштириш учун жамғарма маблағларига тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси топширилсин.
- Ҳазорасп туман ҳокимлиги бош ҳисобчиси (Ш.Пирнафасов)га нодавлат нотижорат ташкилотлар билан тузилган икки томонлама шартномага асосан “Ёшлар дафтари” жамғарма маблағлари ҳисобидан зарур маблағларни ўтказиб бериш вазифаси топширилсин.
- Ҳазорасп туман ғазначилик бўлинмаси бошлиғи (А.Худайберганов)га туман ҳокимлиги молия бўлими томонидан режалаштирилган маблағлар бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатга олган ҳолда тўловларни амалга ошириш вазифаси топширилсин.
- Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (З.Оллақулиев) ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакиллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (Қ.Назаров) зиммасига юклатилсин.
Кенгаши раиси, туман ҳокими У.Машарипов
Ҳазорасп туман хокимлиги қошида ташкил этилган “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида
Ҳазорасп туман сектор раҳбарларининг “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисидаги ҳисоботини атрофлича муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши Қ А Р О Р Қ И Л А Д И
Ҳазорасп туман сектор раҳбарларининг “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Аёллар дафтари жамғамраси маблағлари ҳисобидан қуйидаги мақсадлар учун маблағ ажратилсин. Жумладан:
-“Аёллар дафтари”га киритилган фуқаро Вапаева Ширин Камилжановнага бир марталик моддий ёрдам тўлови учун тасдиқланган рўйхатга асосан энг кам иш хаққининг тўрт баробари миқдорида 980 000 (тўққиз юз саксон минг) сўм ажратилсин;
-“Аёллар дафтари”га киритилган фуқаро “Сулаймон қалъа” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Саипназарова Шахноза Тохировнага уй жой ижара тўлови учун ўзаро икки тамонлама тузилган ижара шартномасига асосан ижара тўлови учун 2020 йил июн ойидан 2021 йил 15 январгача бўлган давр учун ҳар ойига 105000 (бир юз беш минг) сўмдан жами олти ой учун 735000 (етти юз ўттиз беш минг) сўм, “Шодухуррам” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Ибодуллаева Умида Артиқовнага уй жой ижара тўлови учун ўзаро икки тамонлама тузилган ижара шартномасига асосан бир йиллик тўлов учун 2020 йил июн ойидан 2021 йил 15 январгача бўлган давр учун ҳар ойига 77666 (етмиш етти минг олти юз олтмиш олти) сўмдан жами бир йил учун 932400 (тўққи юз ўттиз икки минг тўрт юз) сўм маблағ ажратилсин;
- Шунингдек “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан “Янгибозор” махалласида яшовчи “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаро Тиллаева Назира Мақсудовнани бандлигини таъминлаш мақсадида унга тикув машина сотиб олиб бериш харажатлари қоплаш учун 4000000 (тўрт миллион) сўм ажратилсин;
- Туман молия бўлими (Ш.Жуманиязов)га ушбу қарордан келиб чиқиб, кўрсатилган маблағларни ажратиш учун “Аёллар дафтари” жамғармаси харажатлар сметасига тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси топширилсин.
- Ҳазорасп туман ҳокимлиги бош ҳисобчиси (Ш.Пирнафасов)га ва ажратилган моддий ёрдам маблағларини АТ Халқ банки Ҳазорасп туман филиалида очилган х/р 29848000900000813900-МФО:00813, ИНН:200418153 махсус хисоб рақамига ўтказиб берилсин. “Аёллар дафтари” жамғарма маблағлари ҳисобидан икки тамонлама тузилган ижара шартномасига асосан зарур маблағларни белгиланган тартибда ўтказиб бериш ва белгиланган тартибда тикув мошинасини сотиб олиб бериш учун маблағларни ўтказиб бериш вазифаси топширилсин.
- Ҳазорасп туман ғазначилик бўлинмаси бошлиғи (А.Худайберганов)га туман ҳокимлиги молия бўлими томонидан режалаштирилган маблағлар бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатга олган ҳолда тўловларни амалга ошириш вазифаси топширилсин.
- Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Оллақулиев, “Маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш бўлими” бошлиғининг биринчи ўринбосари-туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслахатчиси Д.Жуманиёзова ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳатни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия раиси Қ.Назаровлар зиммаларига юклатилсин.
Кенгаши раиси, туман ҳокими У.Машарипов