Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши Қарори


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп тумани 3-сектор худудидаги “Аёллар дафтари”га киритилганларга кўрсатилган ёрдамлар тўғрисида 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Х.Машариповнинг ахбороти ҳақида

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин қизларга қилинган ёрдамлар тўғрисида:

3 сектор ҳудудида Хатлов бошидан хонадонма хонадон юриб, оилалар билан ишлаш жараёнида анкета сўровномалар тўлдирилди. Худуддаги 30 ёшдан юқори бўлган 9856 нафар аёлдан “Аёллар дафтари”га 949 нафар аёл киритилган бўлиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз аёллар 738 нафарни, боқувчиси йўқ аёллар 110 нафарни, касб-ҳунарга ўқиш истагини билдирган аёллар 127 нафарни, кредит олишга кўмаклашишни сўраган аёллар 119 нафарни, ижтимоий ҳимояга муҳтож 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган аёллар 9 нафарни ижтимоий ҳимояга муҳтож 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган аёллар
67 нафарни, уй-жой таъмирлашга муҳтож 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган аёллар
2 нафарни, қарамоғида бир ва ундан ортиқ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз аёллар 2 нафарни, тиббий химояга мухтож эхтиёжманд аёллар 16 нафарни, хуқуқий хумояга мухтож аёллар 1 нафарни, психологик маслахатга мухтож аёллар 4 нафарни ташкил қилади.

Шундан 1-2 гурух ногиронлиги бўлган 16 нафар аёллар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Уй-жойини таьмирлашга мухтож бўлган 2 нафар ногирон аёлнинг уйи таъмирланди.

16 нафар тиббий химояга мухтож аёллар, кўрикдан ўтказилиб, манзилли ишлар белгилаб олинди.

1 нафар аёлга хуқуқий ёрдам ва 1 нафарига психологик маслахат берилди.

“Аёллар дафтари”га киритилган аёлларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш, уларга доимий даромад манбаини яратиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилган.

Натижада доимий даромад манбаи яратилган хотин-қизларнинг “Аёллар дафтари”дан чиқарилиши бўйича маҳалла фуқаролар йиғинларининг тавсияларига асосан “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган 229 нафар аёллардан 51 нафарини рўйхатдан чиқариш юзасидан халқ депутатлари туман кенгашига тавсия қилинган.

Сектор худудидаги “Аёллар дафтари”да қолаётган 178 нафар хотин-қизларнинг доимий даромад манбалари яратилиб, рўйхатдан чиқарилиши бўйича манзилли ишлар давом эттирилиши кўрсатиб ўтилган.

Кун тартибидаги масалани муҳокама этиб, халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши сессияси

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

  1. Ҳазорасп тумани 3-сектори раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Х.Машариповнинг сектор ҳудудидаги “Аёллар дафтари”га киритилганларга кўрсатилган ёрдамлар тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Мазкур ахборотдан келиб чиқиб, 3-сектор ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг тавсиялари маъқуллансин ва “Аёллар дафтари”га киритилган
    229 нафар аёллардан иқтисодий аҳволи яхшиланган, доимий моддий даромадга эга бўлган иловага асосан 51 нафар аёллар “Аёллар дафтари”дан чиқарилсин.
  3. 3. Ҳазорасп туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи (М.Эшчанов)га ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан биргаликда аҳоли даромадларини ошириш юзасидан тегишли чоралар кўриш топширилсин.
  4. 4. Ҳазорасп туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Ж.Мадримов)га аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил қилишга жиддий эътибор қаратиш вазифаси топширилсин.
  5. 5. Мазкур қарор туман ҳокимлигининг интернетдаги расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
  6. 6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Оллақулиев ҳамда халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия раиси Қ.Назаров зиммасига юклатилсин.

Кенгаши раиси, туман ҳокими                                У.Машарипов

 

Ҳазорасп тумани 4-сектор худудидаги “Аёллар дафтари”га киритилганларга кўрсатилган ёрдамлар тўғрисида 4-сектор раҳбари, туман ДСИ бошлиғи Ж.Рўзимовнинг ахбороти ҳақида 

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин қизларга қилинган ёрдамлар тўғрисида:

4-сектор ҳудудида хатлов бошидан хонадонма хонадон юриб, оилалар билан ишлаш жараёнида анкета сўровномалар тўлдирилди. Худуддаги 30 ёшдан юқори бўлган 4057 нафар аёлдан “Аёллар дафтари”га 772 нафар аёл киритилган бўлиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз аёллар 365 нафарни, боқувчиси йўқ аёллар 83 нафарни, касб-ҳунарга ўқиш истагини билдирган аёллар 104 нафарни, кредит олишга кўмаклашишни сўраган аёллар 143 нафарни, томорқа ерга эхтиёжи бор аёллар 21 нафарни, ижтимоий ҳимояга муҳтож 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган аёллар 10 нафарни, ижтимоий ҳимояга муҳтож 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган аёллар 28 нафарни, уй-жой таъмирлашга муҳтож 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган аёллар 4 нафарни, қарамоғида бир ва ундан ортиқ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз аёллар 7 нафарни, тиббий химояга мухтож эхтиёжманд аёллар 5 нафарни, хуқуқий химояга мухтож аёллар 1 нафарини, психологик маслахатга мухтож аёллар 1 нафарни  ташкил қилади.

Шундан 1-2 гурух ногиронлиги бўлган 76 нафар аёллар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Уй-жойини таьмирлашга мухтож бўлган 4 нафар ногирон аёлнинг уйи таьмирланди.

5 нафар тиббий химояга мухтож аёллар, кўрикдан ўтказилиб, манзилли ишлар белгилаб олинди.

1 нафар аёлга хуқуқий ёрдам ва 1 нафарига психологик маслахат берилди.

“Аёллар дафтари”га киритилган аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга доимий даромад манбаини яратиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилган.

Натижада доимий даромад манбаи яратилган хотин-қизларнинг “Аёллар дафтари”дан чиқарилиши бўйича маҳалла фуқаролар йиғинларининг тавсияларига асосан “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган 132 нафар аёллардан 20 нафарини рўйхатдан чиқариш юзасидан халқ депутатлари туман кенгашига тавсия қилинган.

4-сектор худудидаги “Аёллар дафтари”да қолаётган 112 нафар хотин-қизларнинг доимий даромад манбалари яратилиб, рўйхатдан чиқарилиши бўйича манзилли ишлар давом эттирилиши кўрсатиб ўтилган.

Кун тартибидаги масалани муҳокама этиб, халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши сессияси

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

  1. Ҳазорасп тумани 4-сектори раҳбари, туман ДСИ бошлиғи Ж.Рўзимовнинг сектор ҳудудидаги “Аёллар дафтари” ва киритилганларга кўрсатилган ёрдамлар тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Мазкур ахборотдан келиб чиқиб, 4-сектор ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг тавсиялари маъқуллансин ва “Аёллар дафтари”га киритилган
    132 нафар аёллардан иқтисодий аҳволи яхшиланган, доимий моддий даромадга эга бўлган иловага асосан 20 нафар аёллар “Аёллар дафтари”дан чиқарилсин.
  3. 3. Ҳазорасп туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи (М.Эшчанов)га ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан биргаликда аҳоли даромадларини ошириш юзасидан тегишли чоралар кўриш топширилсин.
  4. 4. Ҳазорасп туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Ж.Мадримов)га аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил қилишга жиддий эътибор қаратиш вазифаси топширилсин.
  5. 5. Мазкур қарор туман ҳокимлигининг интернетдаги расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
  6. 6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Оллақулиев ҳамда халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия раиси Қ.Назаров зиммасига юклатилсин.

  Кенгаши раиси, туман ҳокими                      У.Машарипов