Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши Қарори


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп тумани 1-сектор худудидаги “Аёллар дафтари”га киритилганларга кўрсатилган ёрдамлар тўғрисида 1-сектор раҳбари, туман ҳокими У.Машариповнинг ахбороти ҳақида.

  “Аёллар дафтари”га киритилган хотин қизларга қилинган ёрдамлар тўғрисида:

1 сектор ҳудудида Хатлов бошидан хонадонма хонадон юриб, оилалар билан ишлаш жараёнида анкета сўровномалар тўлдирилди. Худуддаги 30 ёшдан юқори бўлган 9551 нафар аёлдан “Аёллар дафтари”га 876 нафар аёл киритилган бўлиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз аёллар 666 нафарни, боқувчиси йўқ аёллар 104 нафарни, касб-ҳунарга ўқиш истагини билдирган аёллар 167 нафарни, кредит олишга кўмаклашишни сўраган аёллар 101 нафарни, ижтимоий ҳимояга муҳтож 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган аёллар 14 нафарни ижтимоий ҳимояга муҳтож 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган аёллар
55 нафарни, уй-жой таъмирлашга муҳтож 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган аёллар
2 нафарни, қарамоғида бир ва ундан ортиқ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз аёллар 14 нафарни, тиббий химояга мухтож эхтиёжманд аёллар 17 нафарни, хуқуқий хтмояга мухтож аёллар 3 нафарни, психологик маслахатга мухтож аёллар 1 нафарни  ташкил қилади.

Шундан 1-2 гурух ногиронлиги бўлган 69 нафар аёллар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Уй-жойини таьмирлашга мухтож бўлган 2 нафар ногирон аёлнинг уйи таьмирланди.

17 нафар тиббий химояга мухтож аёллар, кўрикдан ўтказилиб, манзилли ишлар белгилаб олинди.

3 нафар аёлга хуқуқий ёрдам ва 1 нафарига психологик маслахат берилди.

“Аёллар дафтари”га киритилган аёлларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш, уларга доимий даромад манбаини яратиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилган.

Натижада доимий даромад манбаи яратилган хотин-қизларнинг “Аёллар дафтари”дан чиқарилиши бўйича маҳалла фуқаролар йиғинларининг тавсияларига асосан “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган 186 нафар аёллардан 10 нафарини рўйхатдан чиқариш юзасидан халқ депутатлари туман кенгашига тавсия қилинган.

Сектор ҳудудидаги “Аёллар дафтари”да қолаётган 176 нафар хотин-қизларнинг доимий даромад манбалари яратилиб, рўйхатдан чиқарилиши бўйича манзилли ишлар давом эттирилиши кўрсатиб ўтилган.

Кун тартибидаги масалани муҳокама этиб, халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши сессияси

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

  1. Ҳазорасп тумани 1-сектори раҳбари, туман ҳокими У.Р.Машариповнинг сектор ҳудудидаги “Аёллар дафтари”га киритилганларга кўрсатилган ёрдамлар тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Мазкур ахборотдан келиб чиқиб, 1-сектор ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг тавсиялари маъқуллансин ва 1-сектор ҳудудидаги “Аёллар дафтари”га киритилган 186 нафар аёллардан иқтисодий аҳволи яхшиланган, доимий моддий даромадга эга бўлган иловага асосан 10 нафар аёллар “Аёллар дафтари”дан чиқарилсин.
  3. 3. Ҳазорасп туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи (М.Эшчанов)га ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан биргаликда аҳоли даромадларини ошириш юзасидан тегишли чоралар кўриш топширилсин.
  4. 4. Ҳазорасп туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Ж.Мадримов)га аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил қилишга жиддий эътибор қаратиш вазифаси топширилсин.
  5. 5. Мазкур қарор туман ҳокимлигининг интернетдаги расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
  6. 6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Оллақулиев ҳамда халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия раиси Қ.Назаров зиммасига юклатилсин.

Кенгаши раиси, туман ҳокими                                                                                   У.Машарипов

 

Ҳазорасп тумани 2-сектор худудидаги “Темир дафтар”даги оилаларга, “Аёллар дафтари”га ва “Ёшлар дафтари”га киритилганларга кўрсатилган ёрдамлар тўғрисида 2-сектор раҳбари Д.Мадримовнинг ахбороти ҳақида.

 Ҳазорасп туман 2-секторида аҳоли бандлигини таъминлаш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича муайян ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, мен рахбарлик қилиб келаётган 2-сектор худудида жами 13 та маҳаллаларда 10141 та хонадонда 61,200 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилиб келмоқда.

“Темир дафтар”га киритилган эхтиёжманд оилалар тўғрисида:

2-сектор ҳудудида эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича “Темир дафтар” ҳамда эҳтиёжманд оилаларнинг “хонадон дафтари” юритилди.

2-Секторда 524 та эҳтиёжманд оилалар “Темир дафтар”га киритилган бўлиб, бугунги кунгача 566 нафар (100 фоиз) меҳнатга лаёқатли ишсизларнинг бандлиги таъминланган.

Натижада, 485 (94,4%) эҳтиёжманд оилаларнинг доимий даромад манбалари яратилганлиги учун улар халқ депутатлари туман Кенгаши қарорларига асосан “Темир дафтар”дан чиқарилган.

Ҳозирда, 2-секторда шакллантирилган “Темир дафтар”да 39 нафар оила мавжуд бўлиб, уларга ҳам турли ёрдамлар кўрсатилди.

Жумладан, тумандаги “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси ҳисоб рақамига жами 441 млн.сўм пул маблағлари келиб тушган бўлиб, шундан мен рахбарлик қилаётган сектор ҳудудида яшовчи ёрдамга муҳтож оилаларга бириктирилган тадбиркорлар томонидан 160,5 млн. сўмлик бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилган, оилаларнинг қўшимча даромадини ошириш мақсадида субсидия ҳисобидан   89,2 млн. сўмлик иссиқхона қуриб берилиши, ҳомийлик ҳисобидан 74 млн. сўмлик қўй (35 та), 38 млн.сўмлик қорамол (5 та), 19,6 млн.сўмлик парранда (490 та), 8,2 млн. сўмлик асалари уяси (12 та), 4,8 млн.сўмлик қуён (97 та) тарқатилиши, кредит олиш истагини билдирган оилаларга “Хар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида кредит маблағлари ҳисобидан 17 та оилага 247 млн.сўмлик қорамол (30 та), 26 та оилага 86 млн.сўмлик қўй (88 та), 4 та оилага 12 млн.сўмлик иссиқхона, 44,3 млн сўмлик бошқа турдаги (9 та тикув машинаси, 1 та пишириқ дастгохи) олиб берилиши таъминланди.

Шунга кўра, сектор ҳудудида “Темир дафтар”га киритилган оилалардан доимий даромадга эга бўлган 10 та оилани “Темир дафтар”дан чиқариш таклиф қилинади.

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин қизлар тўғрисида:

2 сектор ҳудудида 30 ёшдан юқори бўлган 6135 нафар аёлдан “Аёллар дафтари”га 943 нафар аёл киритилган бўлиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз аёллар 456 нафарни, боқувчиси йўқ аёллар 100 нафарни, касб-ҳунарга ўқиш истагини билдирган аёллар 162 нафарни, кредит олишга кўмаклашишни сўраган аёллар 93 нафарни, ижтимоий ҳимояга муҳтож 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган аёллар 12 нафарни ижтимоий ҳимояга муҳтож 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган аёллар
59 нафарни, уй-жой таъмирлашга муҳтож 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган аёллар
4 нафарни, қарамоғида бир ва ундан ортиқ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз аёллар 9 нафарни, тиббий химояга мухтож эхтиёжманд аёллар 12 нафарни, хуқуқий химояга мухтож аёллар 9 нафарни, психологик маслахатга мухтож аёллар 1 нафарни  ташкил қилади.

“Аёллар дафтари”га киритилган аёлларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш, уларга доимий даромад манбаини яратиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилган.

Натижада доимий даромад манбаи яратилган хотин-қизларнинг “Аёллар дафтари”дан чиқарилиши бўйича маҳалла фуқаролар йиғинларининг тавсияларига асосан “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган 184 нафар аёллардан 28 нафарини рўйхатдан чиқариш таклиф қилинади.

Сектор худудидаги “Аёллар дафтари”да қолаётган 156 нафар хотин-қизларнинг доимий даромад манбалари яратилиб, рўйхатдан чиқарилиши бўйича манзилли ишлар давом эттирилиши кўрсатиб ўтилган.

 “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар тўғрисида:

2-сектор ҳудудида 12027 нафар ёшлардан, “Ёшлар дафтари”га киритилганлар 1430 нафарни ташкил қилади.

Жорий йилнинг 6 ойи давомида ёшлар дафтарига киритилган
1430 нафар ёшларнинг 105 нафари иш билан таъминланган бўлса,
касб-хунарга ўқитиш орқали 75 нафари, “1+1” дастури асосида тадбиркор ва хунармадларга бириктириш орқали 93 нафари, тадбиркорлик учун имтиёзли кредит маблағлари ажратиш орқали 75 нафари, ер майдони ажратиш орқали
733 нафари бандлиги таъминланган.

Шунга кўра, 2-секторда шакллантирилган “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлардан ижтимоий ва моддий аҳволи яхшиланган, иш билан банд бўлганларини 75 нафар ёшларни “Ёшлар дафтари”дан чиқариш таклиф қилинади.

Кун тартибидаги масалани муҳокама этиб, халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши сессияси

                                              ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

  1. Ҳазорасп тумани 2-сектори раҳбари, туман прокурори Д.Мадримовнинг сектор ҳудудидаги “Темир дафтар”даги оилаларга, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилганларга кўрсатилган ёрдамлар тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Мазкур ахборотдан келиб чиқиб, 2-сектор ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг тавсиялари маъқуллансин ва 2-сектор ҳудудидаги “Темир дафтар”га киритилган оилалардан иқтисодий аҳволи яхшиланган, доимий моддий даромадга эга бўлган иловага асосан 10 та оилалар “Темир дафтар”дан, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлардан иқтисодий аҳволи яхшиланган, доимий моддий даромадга эга бўлган иловага асосан 75 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”дан, “Аёллар дафтари”га киритилган аёллардан иқтисодий аҳволи яхшиланган, доимий моддий даромадга эга бўлган иловага асосан 28 нафар аёллар “Аёллар дафтари”дан чиқарилсин.
  3. 3. Ҳазорасп тумани ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи (М.Эшчанов)га ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан биргаликда аҳоли даромадларини ошириш юзасидан тегишли чоралар кўриш топширилсин.
  4. 4. Ҳазорасп туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Ж.Мадримов)га аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил қилишга жиддий эътибор қаратиш вазифаси топширилсин.
  5. 5. Мазкур қарор туман ҳокимлигининг интернетдаги расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
  6. 6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Оллақулиев ҳамда халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия раиси Қ.Назаров зиммасига юклатилсин.

Кенгаши раиси, туман ҳокими                                                                      У.Машарипов