ХУШХАБАР


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Ҳазорасп тумани пиллакорлари бу йил вилоятимизда биринчилардан бўлиб, пилла топшириш шартномавий режасини ортиғи билан бажарди.

Хусусан, жорий йилда туманимизда касаначилар ҳамда фермерлар томонидан 3758 қути ипак қурти боқилиб, 217 тонна пилла ҳосили етиштириш режалаштирилган эди.
Амалда эса пилла топшириш шартнома режасини 217.5 тоннага яъни 100.2 фоизга бажарилди.
Вилоятда биринчилардан бўлиб, “Кумуш тола” режасини бажарган пиллакорларимизни ва элдошларимизни ушбу ютуқ билан муборакбод этамиз.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.