ХУШХАБАР
Халқ таълими вазирлиги томонидан элдошимиз Дадахон Сафаров Халқ таълими аълочиси кўкрак нишони билан тақдирланди.
Бугун 2021 йилнинг 20 август куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазири ўринбосари Рустам Каримжонов бошчилигида "Aхборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш мутахассислари ҳамда информатика ва ахборот технологиялари фани" ўқитувчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тақдирлаш маросимида Ҳазорасп тумани “Шовот” маҳалласидаги 8-сон умумий ўрта таълим мактабининг Имформатика фани ўқитувчиси Дадахон Сафаров Халқ таълими аълочиси кўкрак нишони ҳамда Вазирликнинг томонидан қимматбаҳо совғаси “Notebook” компьютери билан тақдирланди.
Бундан ташқари Ҳазорасп туманидаги 5-сон умумий ўрта таълим мактабининг жонкуяр устози Ўтмасбек Раҳимов ҳам Халқ таълими Вазирлигининг махсус сертификати ҳамда “Notebook” компьютери билан тақдирланди.
Ушбу юксак мукофот билан Дадахон Сафаров ва Ўтмасбек Раҳимовларни элдошларимиз номидан муборакбод қиламиз.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.