ХАЛҚИМИЗГА ХОС МЕҲР-ОҚИБАТ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп туманида туман фаоллари, маҳалла аҳли ва саховатпеша инсонлар ташаббуси билан кам таъминланган “Темир дафтар”га кирган “Бўстон” маҳалласида яшовчи оила Ж.Рўзимова ва М.Қувондиқоваларнинг фарзанди У.Қувондиқовнинг никоҳ тўйи карантин қоидаларга амал қилинган ҳолда ўтказиб берилди.
Серфайз даврада иштирок этганлар иккки ёш Умиджон ва Нилуфарларни бахт тўйи билан табриклаб, эзгу тилаклар билдирдилар.
Тўйга қуш ҳам қанот қоқади, деганларидек, ўз исмини кўрсатишни хоҳламаган камтарин ва саховатли ҳомийлар тўйнинг чиройли ва камчиликсиз ўтишига ўз ҳиссаларини қўшдилар. Келин сарполари, мебеллари, зарур ҳаражатлари ҳомийлар томонидан қилинганганлиги таҳсинга сазовордир. Айниқса, элимиз суйган хонанда Дилмурод Султоновнинг тўёна хизмати ёш келин-куёв учун унутилмас совға бўлди. Қисқаси никоҳ тўйи халқимизга хос меҳр-оқибат, мурувват ва саховатпешалик фазилатлари намунаси бўлди. Илоҳим, меҳр-ғамхўрлик асосида яралган бу оила мустаҳкам бўлсин.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.