ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИ – ХАЛҚ ХИЗМАТИДА


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Халқ қабулхоналарида фуқароларнинг ариза ва шикояти белгиланган тартибда, холислик тамойиллари асосида кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилаётгани мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларига олий қадрият сифатида қаралаётганининг амалдаги ифодасидир.

 Республикамизнинг барча туман ва шаҳарларида ташкил этилган Халқ қабулхоналари одамлар оғирини енгил қилиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда муҳим аҳамият касб этаётир. Буни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хоразм вилояти, Ҳазорасп тумани Халқ қабулхонаси фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин.

Халқ қабулхонасига жорий йилнинг 10 ойлик якуни бўйича жами 303 та мурожаат келиб тушган бўлиб, 2022 йилнинг шу даврида эса 449 та бўлган, 2022 йилнинг 10 ойи якунига нисбатан 2023 йил шу даври якунида 146, яъни 32.5 фоиз га камайган.

Жами 303 та мурожаатлардан 293 таси тегишли ҳудудий идоралар томонидан кўриб чиқилиши назоратга олиниб, 250 та мурожаатлар қаноатлантирилишига эришилган.

Шулардан, 128 та мурожаат ижобий ҳал қилинган, 122 та мурожаат ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал қилинган, 1 та мурожаат узоқ муддатли назоратга олинган. Мурожаатларнинг 42 тасига тушунтиришлар берилган бўлса, 10 та мурожаатлар ўрганиш жараёнида.

Туман Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар соҳалар бўйича ўрганилганда асосий қисми – газ таъминоти, электр энергияси, иш билан таъминлаш, “Темир”, “Аёллар”, “Ёшлар” дафтарларига киритиш, моддий ёрдам  масалалари ташкил қилади.

2023 йилнинг 10 ойи давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолатини назорат ва мониторинг қилиб бориш, бу борада давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ишлаш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан қатор ишлар амалга оширилди.

Туманда мурожаатлар билан ишлаш, сайёр шахсий ва оммавий қабуллар ўтказиш тизимини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш ишлари амалга оширилиб келинмоқда.

2023 йилнинг январь-октябрь ойлари мобайнида жами режадаги 182 та сайёр қабуллардан 181 таси ўтказилган. Ушбу ўтказилган сайёр қабулларда 1128 та мурожаатларда 1273 та масала келиб тушган. Ушбу масалаларнинг 524 таси ижобий ҳал бўлган, 404 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 303 тасига асосли тушунтиришлар берилган, 1 таси узоқ муддатга назоратга олинган, 40 таси ўрганиш жараёнида, 1 таси рад этилган.

Туман ҳокими 46-44 та, туман прокурори 46-46 та, туман ИИБ бошлиғи 45-45 та, туман ДСИ бошлиғи томонидан 45-46 та сайёр қабуллар ўтказилган.

2023 йилнинг октябрь ойи мобайнида жами режадаги 16 та сайёр қабуллардан 14 таси ўтказилган. Ушбу ўтказилган сайёр қабулларда 74 та мурожаатларда 78 та масала келиб тушган. Ушбу масалаларнинг 26 таси ижобий ҳал бўлган, 11 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 7 тасига асосли тушунтиришлар берилган, 34 таси ўрганиш жараёнида.

 Келиб тушган мурожаатлардан ижроси бажарилган бир нечта мисллар келтириб ўтсак. “Овшар” маҳалласида яшовчи Хампирагул Артиқова яшаб келаётган уйини таъмирлашда амалий ёрдам сўраган. Ушбу мурожаат туман ҳокимлигига юборилган ва туман ҳокимлиги мутахассислари томонидан ўрганилган ҳамда уйининг том қисми шифер қилиниб, ижобий ҳал қилинган.

“Ширинқудуқ” маҳалласида яшовчи Зокир Жуманиязов отаси Жаббор Жуманиязовнинг кўзини даволаш учун ордер берилишида ёрдам сўраган. Ушбу мурожаат  туман тиббиёт бирлашмасига юборилган ва туман тиббиёт бирлашмаси КТМП тор соҳа мутахассиси офтолмолог шифокори томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб, бепул даволаниши учун РИКМИАТМ Хоразм филиалига 0492/25-сон билан йўлланма берилган. З.Жуманиязовнинг мурожаати ижобий ҳал қилинган.

Мухтасар айтганда, Халқ қабулхоналари аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, уларнинг ҳаётий муаммоларини тезкорлик билан ҳал этишга кенг имконият яратмоқда. Одамларнинг оғирини енгил қилиб, эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамламоқда.

 

Т.МАДИРИМОВ,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги Халқ қабулхонаси мутахассиси.