ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИГА САЙЛОВ ЎТКАЗУВЧИ ТУМАН САЙЛОВ КОМИССИЯСИ ҚАРОРИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

БЎШАБ ҚОЛГАН ЎРИНГА ҲАМДА ЯНГИДАН ТАШКИЛ ҚИЛИНГАН ОКРУГЛАРГА ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИ ДЕПУТАТЛИГИГА САЙЛОВ КУНИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА

 

Бўшаб қолган Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг              17-“Гузармонлар” сайлов округига депутатлик сайлови 2020 йилнинг 14 июн кунига белгиланган эди.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 апрелдаги ПҚ-4671-сонли қарорига асосан Тупроққалъа тумани ташкил қилиниши ва Тупроққалъа тумани Ҳазорасп тумани ҳудудидан ажралиб чиқиши муносабати билан Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг Тупроққалъа тумани ҳудудидан сайланган 6 нафар депутатлардан иборат Тупроққалъа тумани Кенгаши ташкил қилинди.

Натижада Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашида ҳозирги кунда депутатлар сони 24 нафарни ташкил қилмоқда.

Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг тўлақонли фаолиятини таъминлаш, депутатлар сонини 30 нафарга тўлдириш мақсадида янгидан 6 та сайлов округлари ташкил қилинди ва ўз навбатида 2020 йилнинг 23 август куни сайловни ўтказиш бўйича Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг қарори қабул қилинган эди.

Лекин давлатимизда Пандемия даврида карантин чекловлари қўлланилганлиги сабабли ушбу бўшаб қолган ўринга ҳамда янгидан ташкил қилинган сайлов округларига ўтказиладиган сайловларни номуайян муддатга қолдириш бўйича туман сайлов комиссияси ҳамда Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг қарорлари қабул қилинди.

Давлатимизда 2020 йил 15 августдан карантин чекловлари юмшатилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 август “COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 1033-сонли қарори қабул қилинди.

Шу сабабли, яъни давлатимизда карантин юмшатилганлигини эътиборга олиб, юқоридаги қарор билан тасдиқланган Низом талаблари асосида бўшаб қолган ўринга ҳамда янгидан ташкил қилинган округларга халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши депутатлигига сайловларни ўтказилиши мумкинлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 20- ва 93-моддаларига асосан туман сайлов комиссияси

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

Бўшаб қолган ўринга ҳамда янгидан ташкил қилинган округларга Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши депутатлигига сайловлар 2020 йил 27 сентябр куни ўтказилсин.

  1. Ушбу қарор тасдиқлаш учун Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашига киритилсин.
  2. 3. Ҳазорасп туман сайлов комиссияси котиби М.Саилхоновга ушбу қарорни маҳаллий матбуотда қонунда белгиланган муддатда эълон қилинишини таъминлаш топширилсин.

 

 Ҳазорасп туман сайлов комиссияси раиси                                                Қ.Иброхимов