ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ЎТТИЗ ОЛТИНЧИ СЕССИЯСИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Бугун Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг ўттиз олтинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда туман ҳокими ва ўринбосарлари, депутатлар, тегишли идора-ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этдилар.

Сессияга Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши раиси, туман ҳокими Ў.Машарипов раислик қилди.
Сессия кун тартибида 8 та масала кўриб чиқилди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги халқ қабулхонасининг туман секторлари раҳбарларининг 2020 йил 9 ойи давомида мурожаатлар билан ишлаш фаолияти юзасидан ахбороти , карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда 2020 йил 11 ноябрдан Ҳазорасп туманидаги 6-сонли ИМТТ ҳамда 1- ва 12-сонли ДМТТларга янги 2020/2021-ўқув ва тарбиявий йилини бошлашга рухсат бериш, тумани молия бўлими мудирининг 2020 йил 3-чораги давомида туман маҳаллий бюджетининг ижроси юзасидан ҳисоботи, туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил 3-чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосари А.О.Бобожановнинг 2020 йилнинг октябрь ойи давомида амалга оширган ишлари, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси туман Кенгаши депутатлик гуруҳининг Ҳазорасп туманида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги ҳамда “Рекама тўғрисида”ги Қонунлари ижроси, Ҳалқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши депутати Каримова Зебунисо Ўлмассултановнанинг ваколатини муддатидан илгари тугатиш ва бўшаб қолган ўринларга Ҳалқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши депутатлигига сайлов кунини белгилаш тўғрисидаги масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар фикри тингланди ва қарор қабул қилинди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.