ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ОЛТМИШ ТЎРТИНЧИ СЕССИЯСИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ОЛТМИШ ТЎРТИНЧИ СЕССИЯСИ   

 

Бугун Ҳалқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенашинниг олтмиш тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. 

Сессияда туман ҳокими ўринбосарлари, депутатлар, тегишли идора-ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

 Сессияга Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши раиси, туман ҳокими Ўктам Машарипов раислик қилди.

Сессия кун тартибида Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунининг тумандаги ижроси, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши даражасини бахолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижаларини муҳокама қилиш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 5 июлдаги № 22-14/1679-сонли топшириғига асосан тумандаги кўп қаватли уй-жойлардан фойдаланиш ва сақлаш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг боришини ўрганиш ва натижалари тўғрисидаги масалалари кўриб чиқилди.


Шунингдек, туман молия бўлими бошлиғининг маҳаллий бюджет ижроси, даромадларнинг қўшимча манбаларини шакллантириш, қўшимча манбалардан фойдаланиш йўналишлари,     Жиноят ишлари бўйича  туман судининг 2021 йил ярим йиллик давомидаги фаолияти юзасидан ахбороти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг  тумандаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан 2021 йил 1 июль ҳолатига тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти, туман ИИБ бошлиғининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосари, подполковник А.Бобожоновнинг бўлимда 2021 йилнинг июл ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланди.


Сессия давомида Мустақиллик байрамигача маҳаллалар ўртасида “Обод ва озода маҳалла!”, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари ўртасида “Энг намунали, обод мактаб ва мактабгача таълим ташкилоти” ҳамда идора-ташкилотлар ўртасида “Энг кўркам ва обод ташкилот” шиори остида танлов эълон қилиниши, тумандаги “Ўзбекистон”, “Шукурона” ва “Алоқали кўл” маҳаллаларини бўлиш юзасидан маҳаллалар вакиллар йиғилишининг қарорлари ҳамда шу масала юзасидан туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг таклифларини кўриб чиқиш ва туман ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси таянч пунктлари профилактика инспекторларини лавозимга тайинлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди.


Сессия кун тартибидаги Ҳазорасп туманида камбағалларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича қайта ўрганишлар давомида аниқланган камбағал оилаларни “Темир дафтарга” яъни камбағаллар рўйхатига киритиш, Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг “Саховат ва кўмак” жамғармаси, туман ҳокимлиги қошида ташкил этилган “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида масалалар ҳам кўрилди.


Кўриб чиқилган масалалар юзасидан депутатлар ўз фикрларини билдирдилар.

Шундан сўнг сессия кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.

 

 Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.