ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ
Ҳазорасп тумандаги 24-сон мактабдаги носоғлом муҳит юзага келиши сабабларини ўрганиш ва тегишли чоралар кўриш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрда ПФ-6108-сон Фармони қабул қилинган бўлиб, ушбу Фармонга асосан 2021 йил 1 январдан бошлаб умумтаълим муассасалари директорларини лавозимига тайинлаш ҳамда иш берувчининг ташаббусига кўра лавозимидан озод этишнинг Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, вилоятлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар бош бошқармаси томонидан тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари билан келишилган холда амалга ошириш тартиби жорий қилинган.
Ушбу тартибга асосан тумандаги 24-сон мактаб директори лавозимига танловда қатнашган номзодлардан 2 нафари халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг 2021 йил 27 феврал №52 сессиясида депутатлар томонидан муҳокама қилиниб, кўпчилик овоз билан номзод Хўжаназарова Мақсуда Каримовнани директор лавозимига тайинлаш учун тавсия қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган ва шу қарорга асосан вилоят ҳалқ таълими бошқармаси томонидан М.Хўжаназарова ушбу мактаб директорлигига белгиланган тартибда тайинланган эди.
Тумандаги 24-сон мактабда таълим даражаси пастлиги, ўқитувчилар орасида муносабат яхши эмаслиги, айрим ҳолатларда раҳбарга нисбатан ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар кучайиб бораётгани туфайли ушбу мактабда тегишли ташкилотлар томонидан текшириш ўтказилиши ва тегишли чора-тадбирлар қўллаш зарурияти кўзга ташланмоқда.
Мактаб ўқитувчилари билан алоҳида ўтказилган суҳбатлар шуни кўрсатмоқдаки, жамоада носоғлом мухит мавжуд ва ушбу ҳолатни зудлик билан бартараф қилиш чораларини кўришни тақозо қилмоқда.
Кун тартибидаги масалани кўриб, мухокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ҳазорасп туманидаги 24-сон мактабдаги салбий ҳолатлар юзасидан туман ҳокими ўринбосари Б.Собиров ва туман кенгаши депутати Ж.Усмановаларнинг ахборотлари маълумот учун қабул қилинсин.
- Мактаб таълим-тарбия берувчи муассаса бўлишига қарамай, жамоа ўртасида носоғлом муҳит юзага келгани ва шу юзадан жиддий чора-тадбирлар кўриш зарурлиги таъкидлансин.
- Туман ҳалқ таълими бўлими мудири З.Қурбановага:
- Мактаб жамоасида соғлом муҳитни яратиш борасидан тегишли чораларни кўриш;
- таълим даражасини яхшилаш мақсадида халқ таълими бўлими методистлари ва масъул ходимларни жалб қилган ҳолда чора-тадбирларни амалга ошириш топширилсин.
- жамоада муҳитни яхшилаш бўйича етарлича чоралар қўлланилмаса тегишли тартибда юқори ташкилотларга белгиланган тартибда ёзишмалар киритилиши кўрсатиб ўтилсин.
- Халқ депутатлари туман Кенгашининг махсус ишчи гуруҳига 24-сон мактабда ўрганиш ўтказиш ва якунлари бўйича туман Кенгашига ахборот бериш топширилсин.
- Туман молия бўлими мудири Ш.Жуманиязовга тумандаги 24-сон мактабнинг молиявий фаолиятини белгиланган тартибда тафтиш қилиш ва якунлари бўйича ахборот бериш топширилсин.
- Туман ҳокимининг ижтимоий масалалари бўйича ўринбосари Б.Собировга туман халқ таълими бўлими билан биргаликда юқоридагиларни назарда тутган холда ахволни яхшилаш учун аниқ чора-тадбирлар белгилаб, халқ депутатлари туман Кенгашига ахборот бериб бориш вазифаси топширилсин.
- Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (Ж.Усмонова)га ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилсин.
- Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати, соғлом авлод масалалари бўйича доимий комиссияси (К.Бекчанов) зиммасига юклатилсин.
Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши раиси,
туман ҳокими У.Машарипов
“Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” хамда “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағ йўналтириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
8 январдаги №2-сон “Хотин қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш максадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ
- Ҳазорасп тумани ҳокими Машарипов Ўктам Рустамовичнинг “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларихисобидан маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
8 январдаги №2-сон "Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қкувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида қарор иловасидаги “Хотин-қизлар муаммоларини “Аёллар дафтари”ни юритиш оркали тизимли равишда хал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб”нинг 17-бандига асосан “Аёллар дафтари”га киртилган энг мухтож деб хисобланган 1-иловага асосан 213 (икки юз ўн уч) нафар хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида, базавий хисоблаш миқдорининг бир баробари микдоридаги озиқ-овқат маҳсулотлари бериш учун аёллар жамғарма маблағлари хисобидан 52185,0 (эллик икки миллион бир юз саксон беш минг) минг сўм, “Наврўз” байрами муносабати билан “Аёллар дафтари” киритилган энг мухтож деб хисобланган боқувчисини йўқотган эхтиёжманд, ижтимоий ёрдамга муҳтож ногиронлиги бўлган, қарамоғида бир ва ундан ортиқ болалари мавжуд ёлғиз аёлларнинг 2-иловага асосан 695 (олти юз тўқсон беш) нафарига 100,0 (юз минг) минг сўмдан бериш учун аёллар жамғарма маблағлари хисобидан 69500,0 (олтмиш тўққиз миллион беш юз минг) минг сўм маблағ ажратилсин. - Туманда “Ёшлар дафтари”га киритилган энг мухтождеб хисобланган кам даромадли эҳтиёжманд, ижтимоий ёрдамга муҳтож ногиронлиги бўлган ёшларни 3-иловага асосан 620 (олти юз йигирма) нафарига 100,0 (юз минг) минг сўмдан бериш учун ёшлар жамғарма маблағлари хисобидан 62000,0 (олтмиш икки миллион) минг сўм маблағ ажратилсин.
- “Темир дафтар”га киритилган 4-иловага асосан энг мухтож дебхисобланган 13 нафар хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида жамғарма маблағлари ҳисобидан базавий хисоблаш миқдорининг бир баровари микдоридаги озиқ-овқат махсулотлари берилсин. Бунинг учун “Саховат ва кўмак” жамғарма маблағлари ҳисобидан 3185,0(уч миллион бир юз саксон беш минг) сўм маблағ ажратилсин.
- "Аёллар дафтари"хамда "Темир дафтари"га киритилган энг мухтождеб хисобланган аёлларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида тасдикланганмахсулотлар рўйхати асосида товарларни сотиб олиш учун "PITNAK TEXNOCITY" МЧЖ ўртасида туман хокимлиги ва "Махалла" фонди Ҳазорасп туманбўлинмаси томонидан шартнома расмийлаштириш ишлари амалгаоширилсин.
- Сектор рахбарлари маҳалла фукаролар йиғинлари билан биргаликдаэнг мухтож деб хисобланган аёлларга берилиши керак бўладиган кундаликистеъмол товарлари ва бошқа махсулотлар хажми бўйича иловага асосантасдикланган рўйхат асосида хайрия ёрдамлари манзилли етказилсин.
- Туман молия бўлими (Ш.Жуманиязов)га ушбу карордан келиб чикиб, кўрсатилган маблағларни амалга ошириш учун "Аёллар дафтари", “Ёшлар дафтари” жамғармаларига харажатлар сметасини киритиб тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси топширилсин.
- Ҳазорасп туман ғазначилик бўлинмаси бошлиғи (А.Худайберганов)га туман ҳокимлиги молия бўлими томониданрежалаштирилган маблағлар бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларнируйхатга олган холда тўловларни амалга ошириш вазифаси топширилсин.
- Ушбу карорнинг ижросини назорат килиш туман хокиминингбиринчи ўринбосари З.Оллақулиев, “Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлашбўлими” бошлигининг биринчи ўринбосари-туман хокимининг хотин-кизлармасалалари бўйича маслахатчиси Ш.Хасанова хамда Халқ депутатларитуман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш,иктисодий ислохатни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантиришмасалалари бўйича доимий комиссия раиси Қ.Назаровлар зиммаларигаюклатилсин.
Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши раиси,
туман ҳокими У.Машарипов