ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп тумани 1-сектор худудидаги “Темир дафтар”даги оилаларга,

“Аёллар дафтари”га ва “Ёшлар дафтари”га киритилганларга кўрсатилган ёрдамлар тўғрисида 1-сектор раҳбари У.Машариповнинг ахбороти ҳақида

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”га киритилганларни қўллаб қувватлаш, уларнинг доимий даромад манбаиларини яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишларида берилган топшириқлардан келиб чиқадиган вазифаларни амалга ошириш юзасидан муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Ҳазорасп тумани 1-сектор худудида жами 11 та “Алоқали кўл”, “Жуворхос”, “Янгибозор”, “Қиртепа”, “Амударё”, “Юқори Шовот”, “Шовот”, “Ғ.Ғулом”, “Карвак”, “Буюк аждодлар”, “Янгиобод”, маҳаллаларидаги 8083 та хонадонда 13570 та оила ва 51,1 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилиб келмоқда.

“Темир дафтар”да турган оилаларга уларга бириктирилган ҳомийлар билан биргаликда озиқ-овқат махсулотлари ва бошқа ёрдамлар кўрсатилди. Шу билан бирга уларнинг “Темир дафтар”дан туширилиши бўйича кўплаб ишлар олиб борилиб, рўйхатда турган оилаларга субсидиялар ҳисобидан иссиқхоналар қуриш, имтиёзли банк кредитлари асосида тикув машиналари ва уй жихозлари олишда амалий ёрдам берилган.

Шунингдек, доимий иш жойига эга бўлмаган мехнатга лаёқатлилар билан манзилли ишлар олиб борилиб, доимий даромад манбаини яратиш бўйича тумандаги фермер хўжаликлар ва ташкилотларга ишга жойлаштириш бўйича туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда ишлар амалга оширилган.

Натижада доимий даромад манбаи яратилган оилаларнинг “Темир дафтар”дан чиқарилиши бўйича маҳалла фуқаролар йиғинларининг тавсияларига асосан “Темир дафтар”да рўйхатда турган 58 та оиладан 8 та оилани рўйхатдан чиқариш юзасидан Халқ депутатлари туман кенгашига тавсия қилинган.

Сектор худудидаги “Темир дафтар”да қолаётган 54 та оилаларнинг доимий даромад манбалари яратилиб, камбағалликдан чиқарилиши бўйича манзилли ишлар давом эттирилиши кўрсатиб ўтилган.

“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар билан ишлаш юзасидан

1-сектор ҳудудида 11 та маҳалла бўлиб, жами ёшлар сони 10293 нафарни ташкил қилади. Ушбу ёшлардан “Ёшлар дафтари”га  1578 нафари киритилган бўлиб, 1-сектор раҳбари, туман ҳокими У.Машарипов раҳбарлигида доимий иш жойига эга бўлмаган мехнатга лаёқатли ёшлар билан манзилли ишлар олиб борилиб, доимий даромад манбаини яратиш бўйича тумандаги фермер хўжаликлар ва ташкилотларга ишга жойлаштириш бўйича туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда ишлар амалга оширилган.

“Ёшлар дафтари”даги ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва дехқончилик қилишлари учун ер майдонлари ажратилиши натижасида “Ёшлар дафтари”дан чиқаришни сўраб аризалар билан мурожаат қилганлар сони жами 382 нафарни ташкил қилади.

Жумаладан: - фермер хўжаликлари ҳисобидан 0,25 га ер майдони ажратиб бериш натижасида 304 нафар ёшлар;

- бандлигини таъминлаш натижасида 8 нафар ёшлар;

- тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари ажратилган 13 нафар ёшлар;

- ўз ҳоҳиши билан рўйхатдан чиқаришни сўраб ариза берган 17 нафар ёшларни рўйхатдан чиқариш бўйича таклиф киритилган.

1-сектор ҳудудидаги “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни бандлигини таъминлаш ва уларга амалий ёрдам бериш мақсадида ҳар бир маҳаллада меҳнат инспектори ёрдамчиси лавозими жорий қилинган ва ҳар бир маҳаллада ишсиз ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлаш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари ҳар бир маҳллада жамоатчилик асосида ишчилар ишга қабул қилиниб, уларнинг оилаларига доимий даромад киритилиши таъминланмоқда.

Натижада доимий даромад манбаи яратилган ёшларнинг “Ёшлар дафтари”дан чиқарилиши бўйича маҳалла фуқаролар йиғинларининг тавсияларига асосан “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган 1578 нафар ёшлардан 382 нафарини рўйхатдан чиқариш юзасидан Халқ депутатлари туман кенгашига тавсия қилинган.

Сектор худудидаги “Ёшлар дафтари”да қолаётган 1236 нафар ёшларнинг доимий даромад манбалари яратилиб, рўйхатдан чиқарилиши бўйича манзилли ишлар давом эттирилиши кўрсатиб ўтилган.

 

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин қизларга қилинган ёрдамлар тўғрисида:

1 сектор ҳудудида Хатлов бошидан хонадонма хонадон юриб, оилалар билан ишлаш жараёнида анкета сўровномалар тўлдирилди. Худуддаги 30 ёшдан юқори бўлган 9551 нафар аёлдан “Аёллар дафтари”га 876 нафар аёл киритилган бўлиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз аёллар 666 нафарни, боқувчиси йўқ аёллар 104 нафарни, касб-ҳунарга ўқиш истагини билдирган аёллар 167 нафарни, кредит олишга кўмаклашишни сўраган аёллар 101 нафарни, ижтимоий ҳимояга муҳтож 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган аёллар 14 нафарни ижтимоий ҳимояга муҳтож 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган аёллар 55 нафарни, уй-жой таъмирлашга муҳтож 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган аёллар 2 нафарни, қарамоғида бир ва ундан ортиқ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз аёллар 14 нафарни, тиббий химояга мухтож эхтиёжманд аёллар 17 нафарни, хуқуқий хтмояга мухтож аёллар 3 нафарни, психологик маслахатга мухтож аёллар 1 нафарни  ташкил қилади.

Шундан 1-2 гурух ногиронлиги бўлган 69 нафар аёллар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Уй-жойини таьмирлашга мухтож бўлган 2 нафар ногирон аёлнинг уйи таьмирланди.

17 нафар тиббий химояга мухтож аёллар, кўрикдан ўтказилиб, манзилли ишлар белгилаб олинди.

3 нафар аёлга хуқуқий ёрдам ва 1 нафарига психологик маслахат берилди.

“Аёллар дафтари”га киритилган аёлларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш, уларга доимий даромад манбаини яратиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилган.

Натижада доимий даромад манбаи яратилган хотин-қизларнинг “Аёллар дафтари”дан чиқарилиши бўйича маҳалла фуқаролар йиғинларининг тавсияларига асосан “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган 876 нафар аёллардан 355 нафарини рўйхатдан чиқариш юзасидан Халқ депутатлари туман кенгашига тавсия қилинган.

Сектор худудидаги “Аёллар дафтари”да қолаётган 543 нафар хотин-қизларнинг доимий даромад манбалари яратилиб, рўйхатдан чиқарилиши бўйича манзилли ишлар давом эттирилиши кўрсатиб ўтилган.

Кун тартибидаги масалани муҳокама этиб, Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши сессияси

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

  1. Ҳазорасп тумани 1-сектори раҳбари, туман ҳокими У.Р.Машариповнинг сектор ҳудудидаги “Темир дафтар”га киритилган оилалар, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилганларга кўрсатилган ёрдамлар тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Мазкур ахборотдан келиб чиқиб, 1-сектор ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг тавсиялари маъқуллансин ва 1-сектор ҳудудидаги “Темир дафтар”га киритилган 58 та оиладан иқтисодий аҳволи яхшиланган, доимий моддий даромадга эга бўлган иловага асосан 8 та оила, “Ёшлар дафтари”га киритилган 1578 нафар ёшлардан иқтисодий аҳволи яхшиланган, доимий моддий даромадга эга бўлган иловага асосан 382 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”дан, “Аёллар дафтари”га киритилган 876 нафар аёллардан иқтисодий аҳволи яхшиланган, доимий моддий даромадга эга бўлган иловага асосан
    355 нафар аёллар “Аёллар дафтари”дан чиқарилсин.
  3. 3. Ҳазорасп тумани ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари (Б.Собиров)га, туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи (М.Эшчанов)га ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан биргаликда аҳоли даромадларини ошириш юзасидан тегишли чоралар кўриш топширилсин.
  4. 4. Ҳазорасп туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Ж.Мадримов)га аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил қилишга жиддий эътибор қаратиш вазифаси топширилсин.
  5. 5. Мазкур қарор туман ҳокимлигининг интернетдаги расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
  6. 6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи З.Оллақулиев ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Қ.Назаров зиммасига юклатилсин.

                   

  Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши раиси,

                   туман ҳокими                                                                                  У.Машарипов