ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида

 

Ҳазорасп туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш юзасидан туман ҳокимлигининг ҳисоботини атрофлича муҳокама қилиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига асосланиб, Ҳалқ депутатлари туман Кенгаши

 

Қ А Р О Р  Қ И Л А Д И

 

  1. Ҳазорасп тумани ҳокими Машарипов Ўктам Рустамовичнинг Ҳазорасп туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари хисобидан маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифи маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Ҳазорасп туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил бошига шаклланган маблағлар ҳисобидан жами 856 124 000 (саккиз юз эллик олти миллион бир юз йигирма тўрт минг) сўм маблағ ажратилсин.

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқаролар фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3917-сонли қарори ҳамда ушбу қарор ижроси юзасидан жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирни аниқлаш бўйича махсус комиссиянинг йиғилиш баёнига асосан туман ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказига озиқ-овқат маҳсулотларни текшириш учун керак бўладиган асбоб ускуналар сотиб олиш учун  87700000 (саксон етти миллион етти юз минг) сўм;

- туман ободонлаштириш бошқармасига автомобил йўлларидаги ёритиш тизимини таъмирлаш харажатлари учун ободонлаштириш бошқармасига
500 000 000 (беш юз миллион) сўм;

- туман маданият бўлимига “Фольклор театри” биносини том қисмини ва иссиқлиқ тизимини таъмирлаш харажатлари учун маданият бўлимига
40 000 000 (қирқ миллион) сўм;

- туман махалла фуқаролар йиғинлари биноларига кузатув камераларини сотиб олиш ва ўрнатиш харажатлари учун маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига
16 500 000 (ўн олти миллион беш юз минг) сўм;

- туман ҳокимлиги харажатлари учун жами 203 000 000 (икки юз уч миллион) сўм (Ўзбекистан Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 12-13 март кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириклари ва кенгайтирилган тартибда ўтказилган мажлис баёнининг 16-бандига асосан туман ҳокимлиги ходимларининг иш самарадорлиги ва масъулиятини ошириш учун уларнинг меҳнатини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида туман ҳокимлигига
126 000 000 (бир юз йигирма олти миллион) сўм, туман ҳокимлиги молия бўлими мудирининг иш самарадорлиги ва масъулиятини ошириш учун унинг меҳнатини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида иш ҳақига қўшимча равишда ҳар ойлик устама ва озиқ-овқат харажатлари учун туман хокимлигининг молия бўлимига
8 924 000 (саккиз миллион тўққиз юз йигирма тўрт минг) сўм, туман ҳокимлиги биносини қўриқлаш хизмати харажатлари учун 22 000 000 (йигирма икки миллион) сўм, конверт марка сотиб олиш харажатлари учун 6 000 000 (олти миллион) сўм, кўрсатиладиган компьютер хизмати харажатлари учун 6 000 000 (олти миллион) сўм, туман ҳокимлиги хизмат машиналарига эҳтиёт қисмлар сотиб олиш харажатлари учун 10 000 000 (ўн миллион) сўм, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сон қарорига асосан тумандаги мавжуд секторларнинг моддий техника базасини мустаҳкамлаш харажатлари учун 33 000 000 (ўттиз уч миллион) сўм) маблағ ажратилсин.

  1. Туман Молия бўлими (Ш.Жуманиязов)га ушбу фармойишдан келиб чиқиб кўрсатилган маблағларни режалаштириш учун туман маҳаллий бюджетига тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси топширилсин.
  2. Ҳазорасп туман ғазначилик бўлинмаси бошлиғи (А.Худайберганов)га туман ҳокимлиги молия бўлими томонидан режалаштирилган маблағлар бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатга олган ҳолда тўловларни амалга ошириш вазифаси топширилсин.
  3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Оллақулиев ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислохотни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия (Қ.Назаров) зиммасига юклатилсин.

 

 Ҳалқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг раиси                                                 У.Машарипов