ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ
Автор:
Сабрижамил
Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши котибиятини ташкил этиш тўғрисида
Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши фаолиятини ташкилий, ҳуқуқий, ахборот-таҳлилий жиҳатдан мустаҳкамлаш, депутатлик корпуси иш фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-, 24-моддаларига мувофиқ, Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- 2021 йил 1 февралдан Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг доимий асосда фаолият юритувчи котибияти ташкил этилсин.
- Қуйидагилар:
- Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши котибияти тузилмаси
1-иловага;
- Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши котибияти тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
- Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси У.Машарипов