ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп туман адлия бўлими томонидан 2020 йил  давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида

 

Ҳазорасп туман адлия бўлими томонидан тумандаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича ўтказилган ўрганишлар, мониторинг тадбирлари ҳамда таҳлиллар давомида бир қатор ишлар амалга оширилганлиги, шу билан бир қаторда хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланган.

2020 йилнинг IV-чораги давомида Ҳазорасп туман ҳокимлиги ва халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлган 3 та қарор лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим қилинган.

Тақдим қилинган қарор лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилганда, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонун, Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 2420, 2013 йил 1 февраль) ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига зид эмаслиги, қарор лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматларининг “Regulation.uz” порталига жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш учун жойлаштирилганлиги аниқланиб, туман адлия бўлими томонидан мазкур қарор лойиҳаси бўйича ижобий хулоса берилган.

Ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган мазкур қарор лойиҳаси бўйича Ҳазорасп туман ҳокимлиги томонидан 2020 йилнинг 5 декабрь куни йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида “Йўл белгиларини ўрнатиш” тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлган қарор лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, амалдаги қонун ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилганлиги ва қонунчилик техникаси талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса берилди ҳамда туман ҳокимининг “Йўл белгиларини ўрнатиш” тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлган 2801қ-сон қарори қабул қилинган.

Шунингдек, бўлим томонидан халқ депутатлари туман Кенгашининг “Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг “2020 йил учун Ҳазорасп тумани маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ва “2021 йил учун Ҳазорасп туманининг маҳаллий бюджети тўғрисида”ги қарори лойиҳалари белгиланган тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, мазкур лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунчиликка ва қонунчилик техникаси қоидаларига зид эмаслиги тўғрисида хулосалар тақдим қилиниб, халқ депутатлари туман Кенгашининг 2020 йил
31 декабрь куни №44-169-сонли, №44-170 сонли қарорлари қабул қилинган.

Туман ҳокимлиги томонидан 2020 йилнинг 31 декабрь ҳолатига жами   2729 та қарорлар, 321 та фармойишлар ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан 177 та қарорлар қабул қилинган.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив тусдаги қарорлар лойиҳасини тайёрлаш бўйича ташаббус билан чиқилганлиги ҳолати  ўрганилганида 2020 йилнинг ўтган даври давомида туман ҳокимлиги ва бошқа давлат органлари томонидан норма ижодкорлиги бўйича норматив тусдаги қарорлар қабул қилиш юзасидан ташаббус билан чиқилмаганлиги, қабул қилинган қарорларнинг 7 таси ҳам қабул қилинган юқори юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида қабул қилинганлиги маълум бўлган.

Туман ҳокимининг 2020 йил давомида қабул қилинган қарорлари таҳлил қилинганида Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг туман маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида 3 та, транспорт соҳасида 2 та, таълим соҳасида
1 та, бандлик соҳасида 1 та қарорлар қабул қилинган бўлса, соғлиқни сақлаш, тадбиркорлик, туризм, ободонлаштириш, табиатни муҳофаза қилиш ва бошқа соҳаларда норматив тусга эга бўлган қарор лойиҳалари ишлаб чиқилмаганлигини кўриш мумкин.

Туман адлия бўлими томонидан ижтимоий–иқтисодий соҳаларда ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, юридик хизмат фаолиятини ташкил қилиш ва норма ижодкорлиги соҳаларида амалга оширилган ишлар ҳолати бўйича 2020 йил давомида жами 23 та ўрганишлар ва 48 та мониторинг тадбирлари ўтказилган.

Ўтказилган ўрганишлар ва мониторинг тадбирлари давомида туман даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида жами 1441 та қонунбузилишлар аниқланиб, ушбу қонунбузилишларни бартараф қилиш юзасидан тегишли давлат органлари ва ташкилотларига 90 та тақдимномалар киритилиб, айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан 13 та маъмурий таклифлар берилган.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик ҳақида тумандаги
265 та корхона, ташкилот ва муассасаларга огоҳномалар киритилган.

Аниқланган қонунбузилишларнинг 171 таси ҳокимликка, 5 таси санитария эпидемиологик осойишталик марказига, 15 таси ИИБ, 88 таси ер ресурслари ва давлат кадастри, 202 таси курилиш архетиктура бўлимига, 19 таси таълим соҳасига, 253 таси соғлиқни сақлаш соҳасига, 83 таси трансгаз соҳасига, 1 таси меҳнат ва бандлик соҳасига, 7 таси ижтимоий таъминот идораларига ва қолганлари бошқа идоралар ҳиссасига тўғри келган.

Бўлим томонидан аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 13 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар берилган бўлиб, ҳисобот даврида 13 нафар шахслар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаларига асосан маъмурий жавобгарликка тортилиши  таъминланган.

Ҳазорасп туман адлия бўлими томонидан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 2020 йил давомида жами 47 та даъволар бўйича 151 млн. 790 минг сўм миқдоридаги тўловларни ундириш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судларга даъво аризалари киритилган бўлиб, киритилган даъво аризалар судлар томонидан тўлиқ қаноатлантирилган, шунингдек, киритилган тақдимномалар асосида 733 млн. 324 минг сўм миқдоридаги иш ҳақлари ва унга тенглаштирилган тўловлар ундирилиши таъминланган.

Ўрганишлар натижаси шуни кўрсатдики, туман даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ҳуқуқни қўллаш амалиётида ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашда амалдаги қонун ҳужжатларининг мазмун моҳиятини етарли даражада билмаслик ёки ҳуқуқни нотўғри қўллаш ҳолатларига йўл қўйиб келинган.

Адлия бўлими томонидан 2020 йил давомида ҳуқуқни қўллаш амалиёти аҳволи юзасидан ўтказилган ўрганишлар ва мониторинг тадбирлари давомида 90 та тақдимномалар киритилиб, шундан 19 та ҳокимликка, 3 та санитария эпидемиологик осойишталик марказига, 3 та ИИБга, 1 таси молия бўлимига, 5 таси ер ресурслари ва давлат кадастрига, 4 таси қурилиш архетиктура бўлимига, 3 таси ДСИга, 9 таси таълим соҳасига, 8 таси соғлиқни сақлаш соҳасига, 4 таси трансгаз соҳасига, 1 таси меҳнат ва бандлик соҳасига, 1 таси ижтимоий таъминот идораларига ва қолган 29 таси бошқа идораларга тўғри келган.

Ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳамда фуқароларнинг сўровлари натижасида аниқланган ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича туман адлия бўлими томонидан
2020 йилнинг ўтган даври давомида 52 та таклифлар тайёрланиб, тегишли тартибда тақдим қилинган.

Ҳазорасп туман адлия бўлими ходимлари томонидан амалга оширилган ишлар муҳокама қилиниб, Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги Қонунининг
24-моддасига асосланиб, Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши

 

ҚАРОР   ҚИЛАДИ:

 

  1. Ҳазорасп туман адлия бўлими бошлиғи Ш.Яқубовнинг 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Ҳазорасп туман адлия бўлими (Ш.Яқубов)

- ҳокимлик, тумандаги давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликни кучайтириш ва янги қабул қилинган қонунлар, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларин электрон тизм орқали қисқа муддатларда етказиш ва қўллаш масалалари бўйича доимий маслаҳатлар бериш ишларини жонлантириш;

- ҳуқуқий саводсизликка барҳам беришда қишлоқ ва маҳаллаларда ички ишлар бўлими, прокуратура, суд органлари билан тузилган режа асосида ҳуқуқий тарғиботни кучайтириш;

- ҳокимлик ва ҳалқ депутатлари Кенгашининг қарорларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва қабул қилинган қарорлар реестрини мунтазам олиб ўрганиб бориш;

- тумандаги давлат органлари ва ташкилотлари ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича ўрганиб бориш;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туман Халқ қабулхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тумандаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасидан келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиб, аҳолини ҳамда тадбиркорларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш ва шу соҳага оид қонунчиликни тарғиб қилиш, шунингдек фуқаролар ҳамда тадбиркорлардан келиб тушган мурожаатларни чуқур атрофлича текшириб, юзага келган муаммолар бўйича қонунчиликка таклифлар бериш топширилсин.

  1. Ушбу қарор “Ҳазораспнома” газетасида ва Ҳазорасп туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
  2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар ҳавфсизлигини таъминлаш, Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияси (Ғ.Рахимов) зиммасига юклатилсин.
  3. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши раиси, туман ҳокими                               У.Машарипов