ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАНИ КЕНГАШИ ҚАРОРИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп тумани 2-сектор худудидаги “Темир дафтар”даги оилаларга, “Аёллар дафтари”га ва “Ёшлар дафтари”га киритилганларга кўрсатилган ёрдамлар тўғрисида 2-сектор раҳбари Р.Жуманиязовнинг ахбороти ҳақида

 Ҳазорасп туман 2-секторида аҳоли бандлигини таъминлаш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича муайян ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, мен рахбарлик қилиб келаётган 2-сектор худудида жами 13 та маҳаллаларда 10141 та хонадонда 61,200 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилиб келмоқда.

 “Темир дафтар”га киритилган эхтиёжманд оилалар тўғрисида:

2-сектор ҳудудида эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича “Темир дафтар” ҳамда эҳтиёжманд оилаларнинг “хонадон дафтари” юритилди.

2-Секторда 524 та эҳтиёжманд оилалар “Темир дафтар”га киритилган бўлиб, бугунги кунгача 566 нафар (100 фоиз) меҳнатга лаёқатли ишсизларнинг бандлиги таъминланган.

Натижада, 482 (92,0%) эҳтиёжманд оилаларнинг доимий даромад манбалари яратилганлиги учун улар Халқ депутатлари туман Кенгаши қарорларига асосан “Темир дафтар”дан чиқарилган.

Ҳозирда, 2-секторда шакллантирилган “Темир дафтар”да 42 нафар оила мавжуд бўлиб, уларга ҳам турли ёрдамлар кўрсатилди.

Жумладан, тумандаги “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси ҳисоб рақамига жами 441 млн.сўм пул маблағлари келиб тушган бўлиб, шундан мен рахбарлик қилаётган сектор ҳудудида яшовчи ёрдамга муҳтож оилаларга бириктирилган тадбиркорлар томонидан 160,5 млн. сўмлик бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилган, оилаларнинг қўшимча даромадини ошириш мақсадида субсидия ҳисобидан   89,2 млн. сўмлик иссиқхона қуриб берилиши, ҳомийлик ҳисобидан 74 млн. сўмлик қўй (35 та), 38 млн.сўмлик қорамол (5 та), 19,6 млн. сўмлик парранда (490 та), 8,2 млн. сўмлик асалари уяси (12 та), 4,8 млн. сўмлик қуён (97 та) тарқатилиши, кредит олиш истагини билдирган оилаларга “Хар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида кредит маблағлари ҳисобидан 17 та оилага 247 млн.сўмлик қорамол (30 та), 26 та оилага 86 млн. сўмлик қўй (88 та), 4 та оилага 12 млн.сўмлик иссиқхона, 44,3 млн сўмлик бошқа турдаги (9 та тикув машинаси, 1 та пишириқ дастгохи) олиб берилиши таъминланди.

Шунга кўра, сектор ҳудудида “Темир дафтар”га киритилган оилалардан доимий даромадга эга бўлганларини эхтиёжманд оилалар қаторидан яъни “Темир дафтар”дан чиқариш таклиф қилинади.

 

 “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар тўғрисида:

2-секторда 943 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилган, жумладан:

“Саноат” маҳалласида 103 нафар;

“Боғдор” маҳалласида 54 нафар;

“Темирчи масскани” маҳалласида 68 нафар;

“Мустақиллик” маҳалласида 102 нафар;

“Ширинқудуқ” маҳалласида 40 нафар;

“Аталиқ” маҳалласида 57 нафар;

“Зехнли” маҳалласида 70 нафар;

“Бешта” маҳалласида 125 нафар;

         “Туртта” маҳалласида 65 нафар;

“Овшар”  маҳалласида 37 нафар;

“Истиқлол” маҳалласида 78 нафар;

“Оқ майдон” маҳалласида 68 нафар;

“Камолат” маҳалласида 76 нафар;

Хозирги кунда 2-сектор худудидан “Аёллар дафтари”га киритилган бандлиги таъминланадиган 456 нафар ишсиз аёлларнинг 422 нафари (92,5%) турли йўналишларда бандлиги таъминланди.

Шунингдек, касб-ҳунарга ўқиш истагини билдирган 162 нафар аёллардан 144 нафари (88,9%) ўқув курсини тугатиб якунловчи сертификатга эга бўлдилар.

Турли йўналишларда тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйиш учун имтиёзли кредит олиш учун амалий ёрдам сўраган 93 нафар
хотин-қизларнинг 84 нафарига (90,3%) имтиёзли кредитлар ажратилди.

Томорқасидан даромад олиш истагини билдирган 26 нафар аёлларнинг
26 нафарига ҳам амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Шу билан бирга, боқувчисини йўқотган 100 нафар аёлга, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 71 нафар аёлга, уй-жойи таъмирга муҳтож бўлган
4 нафар аёлга, қаромоғида бир ва ундан ортиқ ногирон фарзанди бўлган
9 нафар аёлга, тиббий ёрдамга муҳтож бўлган 12 нафар аёлларга, ҳуқуқий ёрдамга муҳтож бўлган 9 нафар аёлга, шунингдек психологик ёрдамга муҳтож бўлган 1 нафар аёлга ёрдам берилди.

Шунга кўра, 2-секторда шакллантирилган “Аёллар дафтари”га киритилган аёллардан ижтимоий ва моддий аҳволи яхшиланган, иш билан банд бўлганларини “Аёллар дафтари”дан чиқариш таклиф қилинади.

  “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар тўғрисида:

2-сектор ҳудудида 12027 нафар ёшлардан, “Ёшлар дафтари”га киритилганлар 1430 нафарни ташкил қилади.

Жорий йилнинг 3 ойи давомида ёшлар дафтарига киритилган
1430 нафар ёшларнинг 17 нафари иш билан таъминланган бўлса,
касб-хунарга ўқитиш орқали 26 нафари, “1+1” дастури асосида тадбиркор ва хунармадларга бириктириш орқали 65 нафари, тадбиркорлик учун имтиёзли кредит маблағлари ажратиш орқали 60 нафари, ер майдони ажратиш орқали 516 нафари бандлиги таъминланган.

Шунга кўра, 2-секторда шакллантирилган “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлардан ижтимоий ва моддий аҳволи яхшиланган, иш билан банд бўлганларини “Ёшлар дафтари”дан чиқариш таклиф қилинади.

Кун тартибидаги масалани муҳокама этиб, Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши сессияси

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

  1. Ҳазорасп тумани 2-сектори раҳбари, туман прокурори Р.Р.Жуманиязовнинг сектор ҳудудидаги “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилганларга кўрсатилган ёрдамлар тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Мазкур ахборотдан келиб чиқиб, 2-сектор ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг тавсиялари маъқуллансин ва 2-сектор ҳудудидаги “Темир дафтар”га киритилган оилалардан иқтисодий аҳволи яхшиланган, доимий моддий даромадга эга бўлган иловага асосан 3 та оилалар “Темир дафтар”дан, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлардан иқтисодий аҳволи яхшиланган, доимий моддий даромадга эга бўлган иловага асосан 20 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”дан, “Аёллар дафтари”га киритилган аёллардан иқтисодий аҳволи яхшиланган, доимий моддий даромадга эга бўлган иловага асосан 295 нафар аёллар “Аёллар дафтари”дан чиқарилсин.
  3. 3. Ҳазорасп тумани ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи (М.Эшчанов)га ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан биргаликда аҳоли даромадларини ошириш юзасидан тегишли чоралар кўриш топширилсин.
  4. 4. Ҳазорасп туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Ж.Мадримов)га аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил қилишга жиддий эътибор қаратиш вазифаси топширилсин.
  5. 5. Мазкур қарор туман ҳокимлигининг интернетдаги расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
  6. 6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи З.Оллақулиев ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашиниг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Қ.Назаров зиммасига юклатилсин.

                

       Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши раиси,

                    туман ҳокими                                                                                  У.Машарипов