ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАНИ КЕНГАШИ ҚАРОРИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

2021 йил учун Ҳазорасп туманининг маҳаллий бюджети тўғрисида

 Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-657-сон “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2020 й., 03/20/657/1669-сон), Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-I-сон) 27, 99-моддаларига ҳамда халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2020 йил 31 декабрдаги 21-82-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й.,
9-сон, 320-модда)
24-моддасига асосан халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

  1. Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига (кейинги ўринларда Қонун деб аталади) мувофиқ 2021 йилги Ҳазорасп тумани (кейинги ўринларда туман деб аталади) маҳаллий бюджетига Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансферт 52296,5 млн. сўм миқдорида тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Қонуннинг 12-моддасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар Кенгашларига тегишли даражадаги маҳаллий бюджетларга ажратиладиган солиқларни ва бошқа турдаги даромадларни ҳамда бюджетлараро трансфертларни тақсимлаш ваколатидан келиб чиқиб, 2021 йилда:

а) Қуйидаги солиқ турлари шаҳар ва туман бюджетларига тўлиқ ҳажмда ўтказиб берилади:

         жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

         жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

         жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан тўлайдиган, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

        сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқдан мустасно;

        қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;

        айланмадан олинадиган солиқ;

        юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;

        ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотишдан тушган пул маблағлари;

        давлат ихтиёридаги ер майдонлари, бино ва иншоатларда реклама конструкцияларини ўрнатишга рухсат олиш учун тўланадиган йиғимлар, шунингдек ўрнатилган ташқи реклама объектлари учун тўланадиган ойлик тўловлар;

         маҳаллий бюджетга ундириладиган ижара тўловлари.

         б) Қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар вилоят бюджети ҳамда шаҳар ва туман бюджетлари ўртасида тақсимланади:

         юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ;

         якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилишдаги акциз солиғи;

         жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи.

         в) Вилоятнинг вилоят бюджетига қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар тўлиқ ўтказилади:

         юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;

         электр станциялари томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

         қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда давлат божлари (патент божлари ва лицензиялар берганлик учун давлат божларидан ташқари);

         қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган жарималар;

         айрим турдаги товарларнинг чакана савдосига доир ҳуқуқ учун йиғимлар;

         қонунчиликда белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона органлари томонидан ундириладиган йиғимлар ва уларнинг тиркамалари учун ундириладиган утилизация йиғимидан ташқари);

         автотранспорт воситаларини сотиб олганлик ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғимлар;

         қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни реализация қилишдан тушган тушумлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг улуши бўйича дивидендлар (даромадлар) ва ажратмалар;

         давлат активларини жойлаштиришдан, фойдаланишга (ижарага) беришдан ва сотишдан қонунчиликда белгиланган нормативлар бўйича олинган даромадлар;

         мобил алоқа хизматлари ва алкогол махсулоти, шу жумладан пиво учун акциз солиғи бўйича тушумлар тегишинча 2020 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра туман ва шаҳар аҳолиси сонининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ ўтказиб берилади.

        

Агар қонунчиликда маҳаллий бюджетларга ўтказиладиган даромадларнинг тақсимланиши назарда тутилмаган бўлса, даромаднинг ушбу турлари вилоят бюджетига ўтказилади.

  1. 2021 йил учун туманнинг туман бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.
  2. Туманнинг туман бюджетидан 2021 йилги ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Туман бюжетига умумдавлат солиқларидан ажратмалар меъёрлари  3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

         Бунда, ажратма меъёрлари бўйича вилоят маҳаллий бюджети билан туман маҳаллий бюджетининг тақсимотини ўрнатилган тартибда вилоят Ғазначилик бошқармаси ва унинг бўлинмаси томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.

  1. 2021 йил учун туман бюджети даромадлар ва харажатлар прогноз кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туман бюджетига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорлари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

         Бунда, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини туман бюджети даромадлари прогнози ижросидан қатъий назар камайтиришга йўл қўйилмаслиги белгилансин.

  1. 2021 йил учун туманнинг туман бюджети захира жамғармаси ҳажми 1140,7 млн. сўм миқдорида белгилансин.

         Туман ҳокимлиги захира жамғармалари маблағларини туман бюджетида кўзда тутилмаган, кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилишини таъминласин.

  1. 2021 йил учун туман бюджетининг айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам маблағлари 856,0 млн. сўм миқдорда ҳамда туман бюджетида йўл қўйиладиган энг кам маблағлар миқдори 6-иловага мувофиқ белгилансин.
  2. Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашининг 2020 йил
    31 декабрдаги “Хоразм вилояти 2021 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги 21-82-сонли Қарорига асосан халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари Солиқ кодекси билан белгиланадиган солиқ ставкалари асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун туман шаҳарлар кесимида, уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб ер солиғи ставкасига 0,7 дан
    3,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаган ҳолда ер солиғи ставкаларини белгилаш ваколатлари берилганлигини инобатга олиб, қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар бўйича мутлоқ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкасига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар (солиқ ставкаси 1 (бир) га
    17 млн.355 минг.сўм) 7-иловага ва жисмоний шахслар бўйича (деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжаллаган ерлардан ташқари) мутлоқ миқдорда 1 (бир) кв.м. учун белгиланган базавий солиқ ставкаларига нисбатан киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар (солиқ ставкаси 1 (бир) кв.м. 159,3 сўм) 8-иловага мувофиқ белгилансин..
  3. Туман бюджетида шаклланган қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги қарорлар тегишли равишда халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан туман ҳокимлигининг таклифларига асосан биринчи навбатда ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилиш мақсадида қабул қилиниши белгилансин.
  4. 12. Туман ҳокими чораклар якуни бўйича мазкур қарорнинг
    5-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳокимликнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, вилоят ҳокимлигига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан таклифлари билан бирга киритилган мурожаатига асосан тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш ёки харажатларни мақбуллаштириш таклифларини киритади.

         Қонуннинг 13-моддасига мувофиқ чораклар якуни бўйича ушбу Қонуннинг 6-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, вилоят ҳокимлиги Вазирлар Маҳкамасига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан кўрилган чоралар билан биргаликда тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш юзасидан мурожаат қилиши ҳамда бу таклиф Вазирлар Маҳкамаси томонидан ушбу Қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилиши белгиланган.

13. Туман ҳокимлиги тегишли бюджетларини биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат, дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатлари режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирсин;

         ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида маблағлар тақсимотини, молиявий ҳисоботларни, капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ижросини, ўтказилган танлов (тендер) савдолари ва давлат харидлари ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин;

         маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадларини 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиришни, веб-сайтларига уларнинг натижаларини жойлаштирсин.

14. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ташаббусига кўра амалга ошириладиган қўшимча тадбирларни молиялаштириш фақат туман маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан амалга оширилади.

15. Туман ҳокими бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур
чора-тадбирлар кўриш ва бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатсин ва халқ депутатлари туман Кенгашига йилнинг ҳар чорагида ҳисобот бериб борсин.

16. Туман ҳокимлиги Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.

17. Ушбу қарор “Hazoraspnoma” газетасида расмий эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

18. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

19. Ушбу қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси ва туман ҳокимлиги зиммасига юклатилсин.

         Кенгаш раиси, туман ҳокими                                                  У.Машарипов