ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ЕТМИШ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ
Бугун, 9 ноябрь куни Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг етмиш биринчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда депутатлар, тегишли идора-ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.
Сессияга Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши раиси, туман ҳокими Ўктам Машарипов раислик қилди.
Сессия кун тартибида ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижаларини муҳокама қилиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Шунингдек, 2021 йил январь-октябрь ойларида Ҳазорасп тумани ҳокимлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш аҳволи юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Оллақулиевнинг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг 2021 йил
17 сенябрдаги “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2021/2022 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашига тайёрланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 576-сонли қарорининг Ҳазорасп туманида ижроси юзасидан туман ҳокими ўринбосари У.Авазовнинг ахбороти, туман молия бўлими мудири Ш.Жуманиязовнинг 2021 йил 9 ойи давомида туман маҳаллий бюджетининг ижроси юзасидан ҳисоботлари тингланди.
Сессия давомида Ҳазорасп тумани секторлар ҳудудидаги “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни “Аёллар дафтари” дан чиқариш , ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг халқ депутатлари туман Кенгаши билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш, Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши депутати Султонов Дилмурод Ўктамбоевичнинг ваколатини муддатидан илгари тугатиш, бўшаб қолган ўринга халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши депутатлигига сайлов кунини белгилаш, туман ҳокимлиги қошида ташкил этилган “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш, Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг“Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларидан маблағ ажратиш ва туманда камбағалларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича қайта ўрганишлар давомида аниқланган камбағал оилаларни “Темир дафтарга” яъни камбағаллар рўйхатига киритиш тўғрисидаги масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Кўриб чиқилган масалалар юзасидан депутатлар фикри тингланди ва қарор қабул қилинди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.