ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРЛАРИ
Ҳазорасп туманида камбағалларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш орқали камбағаллар рўйхатига киритилган оилаларнинг айримларини камбағаллар рўйхатидан чиқариш ва қайта ўрганишлар давомида аниқланган камбағал оилаларни “Темир дафтарга” яъни камбағаллар рўйхатига киритиш тўғрисида
Халқ депутатлари туман Кенгаши қайд қиладики, Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва бошқа глобал хавф-хатарлар даврида халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда, аҳолини самарали ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида, Республакамизда, хусусан туманимизда бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Мухтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 23 апрел куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида маҳаллий ҳокимликлар, тегишли вазирлик, идораларга аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромади кескин камайишининг олдини олиш, муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгилаб берилган.
Ушбу вазифалардан келиб чиққан ҳолда туманда секторлар кесимида ишсиз қолган ҳамда эҳтиёжманд аҳоли номма-ном аниқланиб, рўйхатлари шакллантирилди. Ушбу оилаларга “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасидаги ишларни манзилли йўлга қўйиш ва Саховатпеша тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш вазифалари белгиланди.
Туманда камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар, карантин шароитида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга яратилган имкониятлар, қўшимча имтиёз ва енгилликлар бериш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлиги, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасидаги амалга оширилаётган ташаббусларда фаол иштирок этаётган тадбиркорлар ва фермерларни қўллаб-қувватлаш, имтиёзлар бериш ҳамда уларнинг мавжуд муаммоларини ҳал этиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда инқирозга қарши курашиш жамғармаси томонидан ҳудудга ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши бўйича бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Ўрганишлар натижасида туманда 1204 та эхтиёжманд оила аниқланиб, уларнинг оила аъзолари сони 5 минг 649 нафарни (2,9%) ташкил қилган.
Туман аҳолисини пандемия даврида иқтисодий-ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида мавжуд 1204 та ижтимоий ҳимояга муҳтож ва эҳтиёжманд оилаларга 760 та саховатпеша тадбиркорлар томонидан жами 2,4 млрд. сўмлик кундалик озиқ-овқат ва зарур бўлган бирламчи маҳсулотлар, қорамоллар етказиб берилди ва бу давом этмоқда.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 июлдаги 346-ф-сонли фармойишига асосан коронавирус пандемияси даврида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида инқирозга қарши курашиш жамғармасидан Қурбон ҳайити муносабати билан 1204 оиланинг 5594 та оила аъзосига 175 минг сўмдан жами 1 млрд. 6 млн. сўм моддий ёрдам берилди ва зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.
Шунингдек, 1135 нафар меҳнатга лаёқатли ишсизларнинг 900 нафари ёки 79.2 фоизи доимий иш билан таъминланди. 46 та хонадонга 46 та қорамол (бузоғи билан) берилган бўлса, 1093 нафарига фермер хўжаликларидан сабзавот-полиз экинлари экиш учун жами 218,6 гектар, ғалладан бўшаган майдонга такрорий экин экиш ҳисобига даромад олишни мақсад қилиб 1093 та хонадонга 218,6 га ер майдони ажратиб берилди.
Ҳозирги кунда сектор раҳбарлари ҳамда тегишли мутасаддилар томонидан қолган камбағал оилаларни ҳам камбағалликдан чиқариш бўйича тегишли тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига мувофиқ Халқ депутатлари туман Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ҳазорасп туманида камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасидаги тизимли ва етарли даражада иш олиб борилаётганлиги кўрсатиб ўтилсин.
- Ҳазорасп туманида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида камбағалларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш орқали тумандаги мавжуд 1204 та камбағал оилалар рўйхатидан чиқарилган оилалар рўйхати 1-иловага асосан, қайтадан ўтказилган ўрганишлар давомида аниқланган камбағалларни “Темир дафтарга” қўйиш орқали якунда ҳозирги кундаги тумандаги камбағал рўйхати 2-иловага асосан тасдиқлансин.
- 3. Сектор раҳбарларига, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари ва туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (К.Назаров)га, маҳалла фуқаролар йиғини раисларига:
- маҳаллалардаги ишсиз ва эҳтиёжманд аҳолини кафолатган иш ўринлари билан таъминлаш;
- аҳоли бандлигини таъминлашга, бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил қилишга жиддий эътибор қаратиш;
- эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида тиббий меъёр талабларидан келиб белгиланган муддатларда озиқ-оқват маҳсулотлари билан таъминланишини назорат қилиш вазифаси топширилсин.
- 4. Сектор раҳбарлари, маҳалла ва оила қўллаб-қувватлаш бўлими (М.Эшчанов), маҳалла фуқаролар йиғини раислари туманда рўйхатга олинган мавжуд камбағал оилаларни йил якунига қадар камбағаллик даражасидан чиқариш чораларини кўрсинлар.
- 5. Сектор раҳбарларига ва тегишли ташкилот раҳбарлариги, эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш жараёнларида фаол иштирок қилган тадбиркорлик субъектларига давлат томонидан имтиёзлар берилишини назорат қилиш топширилсин.
- 6. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (Ж.Усманова)га ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиш топширилсин.
- 7. Ушбу қарорнинг ижро этилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашинингдоимий комиссиялари раислари, Ҳазорасп тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Оллақулиев ҳамда туман ҳокимининг ўринбосари-маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М.Эшчанов зиммаларига юклатилсин
Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши депутати, сессия раиси Б.Қосимов
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги халқ қабулхонасининг туман секторлари раҳбарларининг 2020 йил 2-чорагида мурожаатлар билан ишлаш
фаолияти юзасидан ахбороти тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли, 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5633-сонли, 2019 йил 19 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари фаолияти билан боғлиқ низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4197-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ҳалқ қабулхоналари ва маҳалла фуқаролари йиғинлари ҳамкорлиги тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 апрель, ПФ-5700-сонли фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Вазирлиги фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 2020 йил 15 апрелдаги 228-сон фармони бўйича амалга оширилаётган ишлар туман Халқ қабулхонаси томонидан ўрганилган ва таҳлил қилинган.
Ҳазорасп туман Халқ қабулхонасига 2020 йил 30 июн кунига қадар жами 245 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 174 таси ёзма ва 49 таси оғзаки, 22 таси электрон мурожаатларни ташкил қилган.
Туман Халқ қабулхонасига келиб тушган ариза ва мурожаатларнинг ҳал этилишида асосий эътибор уларнинг ижтимоий, иқтисодий ва фуқароларнинг шахсий ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини таъминланишига қаратилган.
Туман Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатларнинг асосий қисми қўйидаги масалалардан иборат эканлиги аниқланган.
- Уй-жой олиш ва якка тартибда уй-жой қуриш учун ер ажратиш, жойларда уй-жойларнинг таъмирга муҳтожлиги масаласи юзасидан 29 та мурожаат (12,1%);
- Банк-молия, кредит олиш ва солиққа тортиш масалалари бўйича 2 та мурожаат (0,8%);
- Моддий ёрдам, иш ҳақи, пенсия таъминоти ҳамда болалар нафақасини олиш масалалари бўйича 24 та мурожаат (14,04%);
- Меҳнат ва бандлик масаласи, шу жумладан ишга жойлашиш ва ишга тикланиш масалалари бўйича 32 та мурожаат (13,3%);
- Суд қарорларининг ижро этилиши масалалари бўйича 11 та мурожаат (4,6%);
- Ободонлаштириш ва коммунал хўжалиги масалалари, шу жумладан йўлларни таъмирлаш ва транспорт масалалари бўйича 3 та мурожаат (1,3%);
- Электр, газ, ичимлик суви таъминоти масаласи, шу жумладан электр энергияси ва газ таъминотини ўчирилиши ва асоссиз қарздорлик ҳисобланиши бўйича 25 та мурожаат (10,4%);
- Соғлиқни сақлаш масаласи бўйича 6 та мурожаат (2,5%);
- Қурилиш соҳалари масаласи бўйича 1 та мурожаат (0,4%);
- Таълим соҳаси масаласи бўйича 4 та мурожаат (1,7%);
- Тадбиркорлик субъектлари ҳамда давлат хизмати фаолиятига боғлиқ масалалари бўйича 7 та мурожаат (2,9%);
- Биринчи эҳтиёж молларига нарх-наво масалалари бўйича 1 та мурожаат (0,4%);
- Бошқа масалалар билан боғлиқ 56 та мурожаат (23,3%);
- Мурожаатларнинг 22 таси (9,2%) ҳуқуқий баҳо бериш учун прокуратура ва ИИБ органларига ўтказилган.
Мурожаатларнинг 213 таси (88,8%) кўриб чиқилган бўлиб, ҳозирда 27 та (11,3%) мурожаат кўриб чиқиш жараёнида.
Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 140 таси (58,3%) амалда қаноатлантирилган, 71 та (29,6%) мурожаат бўйича умумий мазмундаги тушунтиришлар берилган, 2 та (0,8%) мурожаат кўрмасдан қолдирилган.
Мурожаатлар ўрганиб чиқилганда, мурожаатларнинг кўпчилик қисми яъни 57 таси (23,8%) Ҳазорасп туман ҳокимлигига, 41 таси (17,1%) Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Хазорасп туман бўлими, 31 таси (12,9%) Хазорасп туман прокуратурасига, 29 таси (12,1%) Ҳазорасп туман Бандликка кўмаклашиш марказига тегишлилиги бўйича юборилган.
Жорий йилнинг 6 ойи давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар маҳалалар бўйича тақсимланганда ушбу кўринишни ташкил қилади:
“Гулзор”(12 нарвон) МФЙ-4 та, “Алоқали кўл” МФЙ-10 та, “Ал-Хоразмий” МФЙ-6 та, Амударё МФЙ-2 та, Б.Матирзаев МФЙ–14 та, “Ўзбекистон”(Бешта) МФЙ-9 та, “Боғдор” МФЙ-4 та, “Боғироғлар” МФЙ - 3 та, “Бўстон” МФЙ-11 та, “Буюк аждодлар” МФЙ-6 та, “Буюк Симо” МФЙ-2 та, “Ғ.Ғулом” МФЙ-4 та, “Жангиота” МФЙ-4 та, “Жувондур” МФЙ-8 та, “Истиқлол” МФЙ-6 та, “Ишчилар” МФЙ-1та, “Карвак” МФЙ-14 та, “Қиртепа” МФЙ-5 та, “Қовунчи” МФЙ-9 та, “Минготлиқлар” МФЙ-9 та, “Мустақиллик” МФЙ-9 та, “Мухомон” МФЙ-10 та, “Наврўз” МФЙ-4 та, “Овшар” МФЙ-9 та, “Ойбек” МФЙ-3 та, “Оталиқ” МФЙ-4 та, “Пичоқчи” МФЙ-15 та, “Саноат” МФЙ-8 та, “Сулаймон қалъаси” МФЙ-4 та, “Темирчи маскани” МФЙ-3 та, “Тўртта” МФЙ-4 та, “Узукка қош” МФЙ-2 та, “Ш.Рашидов” МФЙ-4 та, “Шехёпи мутпири” МФЙ-2та, “Ширинқудуқ” МФЙ-1 та, “Шовот” МФЙ-3 та, “Юқори Шовот” МФЙ-1 та, “Янги ҳаёт” МФЙ-9 та, “Янгибозор” МФЙ-16 та, жами 242 та мурожаатлар келиб тушган.
Мурожаатларнинг келиб чиқишига сектор ишчи гурухи ва маҳалла фуқаролар йиғини томонидан юқорида зикр этилган қонун хужжатларига мувофиқ ўтказилган тадбирлар жараёнида аҳолининг муаммоларини тўлиқ ўрганилмаганлиги ва мавжуд муаммоларнинг айримлари бартараф қилинмаганлиги сабаб бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ҳалқ қабулхоналари ва маҳалла фуқаролари йиғинлари ҳамкорлиги тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 апрель, ПФ-5700-сон фармони билан тасдиқланган чора-тадбирларнинг 3-хат бошисида кўрсатиб ўтилган фуқаролар йиғинларининг уйма-уй юриб аҳоли муаммоларини аниқлаб, оғирини енгил қилиш борасида давлат идоралари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлигини кучайтириш, моддий-техника таъминотини яхшилаш ҳамда соҳа ходимлари меҳнатини муносиб баҳолаш юзасидан аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш белгилаб берилган.
Фармонга кўра: Мурожаатлар билан ишлаш, аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича «маҳалла-сектор-Халқ-қабулхонаси-маҳалла» принципи асосида ҳамкорлик тизими жорий қилиниб, қуйидагилар мазкур тизимнинг асосий йўналишлари этиб белгиланган:
Фуқаролар йиғинлари раислари ҳар чоракда ўз маҳалласи ҳудудидаги долзарб муаммолар тўғрисидаги маълумотларни секторлар раҳбарлари ва Халқ қабулхоналарига тақдим этиб бориши;
Энг долзарб муаммолар секторлар раҳбарлари ва Халқ қабулхоналари томонидан тегишли дастурларда инобатга олиш учун тавсия этилади;
Фуқаролар йиғинлари раислари мунтазам равишда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудга бириктирилган масъул ходимлари, сектор штаби аъзолари, йўл қурилиш, электр, газ, сув, канализация, коммунал ва ижтимоий соҳа вакилларининг ҳудудда амалга оширган ишлари натижаси юзасидан ёзма равишда секторлар раҳбарлари ва Халқ қабулхоналарига маълумот киритиб туришлари;
Халқ қабулхоналари томонидан фуқаролар йиғинлари раисларининг маълумотларида кўрсатилган ҳолатлар юзасидан тегишли ташкилотларга тақдимномалар, шунингдек уларнинг юқори турувчи ташкилотларига мансабдор шахслари ва ходимларини рағбатлантириш ёки интизомий жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритиш масаласи кўриб чиқилиши белгиланган.
Тумандаги 44 та маҳаллардаги муаммолар ўрганилди. Ўрганишлар натижаларга кўра: 7 та маҳалла биноси қуриш масаласи, 23 та трасформатор ўрнатиш ва таъмирлаш масаласи, 200,7 км таъмирталаб йўллар масаласи, 1029 та таъмирталаб электр устунлари масаласи, 9 та кўприк қуриш масаласи, 5 та мактаб қуриш масаласи, 11 та МТТ қуриш масаласи, 8 та ҚВП қуриш масаласи, 2 та дорихона қуриш масаласи, 2 та мини футбол ўйингохи қуриш масаласи, 5688 та тоза ичимлик сувига уланмаган оилалар сони, 9 та болалар майдончаси масаласи, 10 та йўналишли автобус катновини йўлга қўйиш масаласи, 368 та табий газ билан таъминланмаган хонадонлар сони, 641 та табий газ қувурларини бошқа жойдан ўтказиб бериш масаласи, 2 та интернет билан таъминлаш масаласи, 661 та ўзбошимчалик билан кўмилган ариқ йўлларидан зарар кўраётган оилалар, 44 та “Тоза Ҳудуд” ДУК масаласи, 1 та имтиёзли кредит масаласи, 4 та пиёдалар учун юрадиган йўлак масаласи, 2 та пиёдалар йўлини кесиб ўтиш учун йўл белгилари масаласи, 1 та кўп қаватли уйларга марказлашган канализация ўтказиш масаласи, 6 та кўчаларга тунги ёритгич чироқларини ўрнатиш масаласи, 48 та ноқонуний қурилган қурулмалар масаласида, 1 та аҳоли сони кўплиги сабабли 2 та маҳалла қилиш масаласида, 1 та турли йўналишларга ихтисослаштирилган ўқув марказлари ташкил қилиш масаласида, 1 та гўшт сотатиган раста масаласида, 1 та фетнис кулуб масаласида, 1 та хотира майдони масаласида, 1 та зах қочирадиган қурулмаси масаласида, 1 та автомобилларга хизмат кўрсатиш масалалрида муаммолар аниқланди.
Туман ҳалқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар секторлар бўйича таҳлил қилинган; Жумладан, 1-сектор раҳбари туман хокими ҳудудида яшовчи фуқоралардан жами 62 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, жами мурожаатларнинг (25,8%) ни ташкил қилади. Шундан, 42 таси ёзма ва 15 таси оғзаки, 5 та электрон мурожаатларни ташкил қилган. Булардан 8 (13%) та мурожаат ижобий ҳал қилинган бўлиб, 27 (43,5%) та мурожаат ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал қилинган, 22 (35,4%) та мурожаат бўйича умумий мазмундаги тушунтиришлар берилган, 5 (8,06%) та мурожаат ўрганиш жараёнида. 2-сектор раҳбари туман прокурори ҳудудида яшовчи фуқоралардан жами 58 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, жами мурожаатларнинг (24,1%) ни ташкил қилади. Шундан, 47 таси ёзма ва 10 таси оғзаки, 1 та электрон мурожаатларни ташкил қилган.
Булардан 13 (22,4%) та мурожаат ижобий ҳал қилинган бўлиб, 21 (36,2%) та мурожаат ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал қилинган, 19 (32,7%) та мурожаат бўйича умумий мазмундаги тушунтиришлар берилган. 5 (8,6%) та мурожаат ўрганиш жараёнида. 3-сектор раҳбари туман ИИБ бошлиғи ҳудудида яшовчи фуқоралардан жами 85 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, жами мурожаатларнинг (35,4%) ни ташкил қилади. Шундан, 53 таси ёзма ва 19 таси оғзаки, 13 таси электрон мурожаатларни ташкил қилган. Булардан 13 (15,2%) та мурожаат ижобий ҳал қилинган бўлиб, 38 (44,7%) та мурожаат ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал қилинган, 28 (33%) та мурожаат бўйича умумий мазмундаги тушунтиришлар берилган, 2 (2,3%)таси кўрмасдан қолдирилган, 4 (4,7%) та мурожаат ўрганиш жараёнида. 4-сектор туман ДСИ бошлиғи ҳудудида яшовчи фуқоралардан жами 35 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, жами мурожаатларнинг (14,5%) ни ташкил қилади. Шундан, 30 таси ёзма ва 4 таси оғзаки, 1 таси электрон мурожаатларни ташкил қилган. Булардан 9 (25,7%) та мурожаат ижобий ҳал қилинган бўлиб, 14 (40%) та мурожаат ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал қилинган, 6 (17,1%) та мурожаат бўйича умумий мазмундаги тушунтиришлар берилган, 6 (17,1%) та мурожаат ўрганиш жараёнида.
Ушбу таҳлиларга кўра 1 ва 2-сектор ҳудудида аҳоли томонидан келиб тушган мурожаатлар қисқарганлиги маълум бўлди. 3 ва 4-сектор ҳудудларида аҳолидан келаётган мурожаатлар ошганлиги маълум бўлди. Ушбу секторларда мурожаатлар кўпайишига сабаб бўлган мауаммолар ўрганишда камчиликларга йўл қўйилганлиги ва ишлар яхши олиб борилмаётганлигидан далолат беради.
Шунингдек, туман Ҳалқ қабулхонасига бошқа туманда яшовчи фуқоралардан жами 5 та мурожаатлар келиб тушган. Ушбу мурожаатлардан 1 та мурожаат ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал қилинган, 2 та мурожаат бўйича умумий мазмундаги тушунтиришлар берилган, 2 та мурожаат ўрганиш жараёнида.
Шунингдек мурожаатлар секторлар ҳудудидан 2019 йилнинг II-чораги ва 2020 йилнинг II-чораги бўйича тахлил қилинганда қуйидагича кўринишни ташкил қилади.
Туман ҳокими сектори бўйича 2019 йил II-чорагида 124 та мурожаат 2020 йилининг II-чорагида 62 та мурожаат келиб тушган бўлиб ўтган йилга нисбатан мурожаатлар сони 62 та (50%)га камайган.
Туман прокурори секторида 2019 йил II-чорагида 68 та мурожаат 2020 йилининг II-чорагида 58 та мурожаат келиб тушган бўлиб ўтган йилга нисбатан мурожаатлар сони 10 та (14,7%)га камайган.
Туман ИИБ бошлиғи секторида 2019 йил II-чорагида 44 та мурожаат 2020 йилининг II-чорагида 85 та мурожаат келиб тушган бўлиб ўтган йилга нисбатан мурожаатлар сони 41 та (91,1%) га кўпайган.
Туман ДСИ секторида 2019 йил II-чорагида 30 та мурожаат 2020 йилнинг II-чорагида 35 та мурожаат келиб тушган бўлиб ўтган йилга нисбатан мурожаатлар сони 5 та (16,6%) га кўпайган.
2020 йил ҳолатига секторлар ҳудудидаги мавжуд аҳоли хонадонлари уйма-уй юриш таҳлил қилинган.
Туман хокими сектор ишчи гуруҳи томонидан уйма-уй юриш бўйича 6 ойга мўлжалланган режа график асосида биринчи ярим йиллик якунига қадар жами 398 та хонодон ўрганилиб, 13 та турли масаладаги муаммолар аниқланган, 9 та мурожаат ҳал қилинган. 4 та мурожаат ҳал қилинмасдан келинмоқда.
Туман прокурори сектор ишчи гуруҳи томонидан уйма-уй юриш бўйича 6 ойга мўлжалланган режа график асосида биринчи ярим йиллик якунига қадар жами 1406 та хонодон ўрганилиб, 25 та турли масаладаги муаммолар аниқланган. Бироқ шу кунгача ушбу аниқланган муаммоларни ҳал қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар ва тегишли ҳисобот жадваллар туман Халқ қабулхонасига тақдим қилинмасдан келинмоқда.
Туман ИИБ бошлиғи сектор ишчи гуруҳи томонидан уйма-уй юриш бўйича 6 ойга мўлжалланган режа график асосида биринчи ярим йиллик якунига қадар жами 618 та хонодон ўрганилиб, 144 та турли масаладаги муаммолар аниқланган. Бироқ шу кунгача ушбу аниқланган муаммоларни ҳал қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар ва тегишли ҳисобот жадваллар туман Халқ қабулхонасига тақдим қилинмасдан келинмоқда.
Туман ДСИ бошлиғи сектор ишчи гуруҳи томонидан уйма-уй юриш бўйича 6 ойга мўлжалланган режа график асосида биринчи ярим йиллик якунига қадар жами 300 та хонодон ўрганилган бўлсада, бирорта ҳам муаммо аниқланмаган.
Тумандаги секторларга бириктирилган ишчи гуруҳ аъзолари томонидан жорий йил бошидан уйма-уй юриш олиб борилган бироқ барча ишлар ўз холига ташлаб қўйилган, муаммоларни ҳал қилиш ва уларни бартараф этиш юзасидан ишлар амалга оширилмаган.
Ҳозирги кунда туман Халқ қабулхонасига мурожаат қилаётган фуқароларнинг кўпчилиги ўз сектор штаби қаерда жойлашганлиги ва сектор раҳбари кимлигини билмаслиги ва мурожаат билан сектор штабига борганда эса штаб фаолият олиб бормаётганлигини ва штабда масъул ходим йўқлиги сабабли, узоқ масофа босиб туман марказига келаётганликлари маълум бўлмоқда.
Сектор штаблари етарли даражада фаолият олиб бормаётганлиги, сектор штабларига бириктирилган ходимлар лозим даражада сектор иши билан шуғулланмаётганлиги, сектор ишига бўлган муносабатларига жиддий эътибор қаратмаётганлиги сабабли муаммоларни ечишда қийинчиликларга олиб келмоқда.
Туман секторлари томонидан сайёр қабуллар графиги ишлаб чиқилиб тасдиқланган ҳолда жойларда сайёр қабуллар ўтказилиб келинмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг январ ойидан 30 июнь кунига қадар жами 39 та сайёр қабуллар ўтказилган. Ушбу ўтказилган сайёр қабулларда жами 1083 та фуқаролар қатнашган, 152 та мурожаатларда 157 та масала келиб тушган. Ушбу масалаларнинг 8 таси қаноатлантирилган бўлиб, 121 тасига асосли тушунтиришлар берилгин, 28 таси ўрганиш жараёнида. Туман ҳокими 8 та, туман прокурори 11 та, туман ИИБ бошлиғи 8 та, туман ДСИ бошлиғи томонидан 12 та сайёр қабуллар ўтказилган.
Сектор раҳбарлари томонидан ўтказилиши керак бўлган саёр қабулларда ҳам муаммолар учраб келмоқда. Сайёр қабуллар ва учрашувларни ўтказилишида сектор котиблари томонидан ташкилий ишлар яхши йўлга қўйилмасдан келинмоқда.
Жумладан, сайёр қабуллар ўтказилишида сектор котибларининг бевосита қатнашиши, қабул ўтказилганлиги тўғрисида баённома тузилиши, мурожаатчилар рўйхати ва фото расмларни шу куннинг ўзида туман Халқ қабулхонасига тақдим қилиниши лозим.
Бироқ ушбу холатлар ўз вақтида бажарилмаётганлиги, ҳисоботларни тақдим қилиниши ва мурожаатларни назорат қилиш, ўз вақтида ўрганиб ҳал қилинишида муаммолар юзага келаётганлиги аниқланмоқда.
Ушбулар тўғрисида сектор раҳбарлари номига хатлар юборилган, ва тушунтиришлар берилган бўлсада секторлар томонидан тўлиқ ижро қилинмасдан келинган.
Туманда 2020 йил давомида ишсиз ёшларни бандлигини таъминлаш бўйича “Манзилли режа” ишлаб чиқилиб тасдиқланган. Мазкур тасдиқланган “Манзилли режа”га асосан 2020 йил давомида аниқланган 3633 нафар доимий иш жойига эга бўлмаган ёшларнинг 3064 нафарини( яъни 84.3%ни) бандлигини таъминлаш белгиланган.
Туманда 2-чорак якунига кўра жами Ҳазорасп туманида Халқ депутатлари, маҳаллий ҳокимликлар ва корхона раҳбарлари томонидан 2020 йил январь-июнь ойларида оталиққа олинган (ишга жойлаштирилган) ёшлар 2100 тани ташкил қилади. Ушбу ишга жойлаштирилган соҳалар бўйича:
- Қурилиш соҳасига 49 та, 2. Тадбиркорлик йўналишига 800 та, 3. Қишлоқ хўжалиги соҳасига 565 та, 4. Жамоат ишларига жалб қилинган 264 та, Касб-ҳунарга йўналтирилган 29 та, Бошқа соҳа ва йўналишларга, жами 393 та, шундан, тармоқ тизимига жами 41 тани ташкил қилади.
Туманда муқаддам қишлоқ хўжалигида фойдаланиб, кейинчалик моддий қийинчилик, сувсизлик ва бошқа сабабларга кўра қишлоқ хўжалиги фаолиятидан чиқиб кетган ва фаолиятга киритилган ер майдонлари ёшларга ажратиб берилиши, сув билан таъминлаш мақсадида насозлар ўрнатилиши, экинлар экилиши, уларни униб чиқиши, минерал ўғит ва суғориш учун сув билан таъминланиши юзасидан амалга оширилиб келинаётган ишлар мониторинг қилиб келинмоқда. Туманда 8 та ташкил этилган қишлоқ хўжалиги бирлашма (кооператив)ларига қабул қилинган камбағал оила ёшларининг аъзолик бадали (улуши) учун ажратилган субсидия маблағлари асосида ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ушбу 8 та ташкил қилинган кооперацияларга 346.2 га ер майдони ажаратилиб берилган. Ажратиб берилган ер майдонларидан 304,8 га ер майдони экилган бўлиб, 275 та ёшлар жалб қилинган.
Ушбу кооперацияларга шу кунгача 4 тасига 111,5 млн сўмдан жами 446 млн сўм ажратилиб берилган. Қолган 4 та кооперациялар ўз маблағлари ҳисобидан ишларни амалга оширган.
Жорий йилнинг 6 ойида туман Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатларни тегишли ташкилотлар томонидан ўрганиш жараёнида, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” ги Қонун талаблари бузилганлиги ҳолатлари аниқланди.
Туман Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар тегишли ташкилотларга йўналтирилади.
Бироқ хозирги кунда туман Архитектура ва қурилиш бўлими ходимлари томонидан келиб тушган 10 та мурожаатларнинг 3 тасини 40 кундан ортиқ вақтда ўрганилган, туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими масъул ходимлари томонидан келиб тушган жами 4 та мурожаатларнинг 2 таси 40 кундан ортиқ вақтда ўрганилган.
Ушбу мурожаатлар ўз вақтида ўрганилмасдан ўз холига ташлаб қўйганлиги, ўз вақтида келиб тушган мурожаатларни қабул қилиб ижрога йўналтирилмасдан келинаётганлиги сабабли мурожаат муддати бузилишига олиб келган.
Шу сабабли, туман Архитектура ва қурилиш бўлими ходими Ш.Исмоилов ва мурожаатлар билан ишлашда ижро интизоми бўйича масъул ходими Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 28-моддасида мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари қатъий белгилаб қўйилган бўлсада, мурожаат вақтида ўрганилмасдан келинганлиги сабабли Хоразм вилоят Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғи номига тақдимнома киритилда ва туман Архитектура ва қурилиш бўлими ходими Ш.Исмоиловга нисбатан Ўз.Рес.Меҳнат кодексининг 181-моддаси 1-банди бўйича ҳайфсан жазоси қўлланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги халқ қабулхонасининг туман секторлари раҳбарларининг 2020 йил 2-чорагида мурожаатлар билан ишлаш фаолияти юзасидан ахборотини эшитиб, Халқ депутатлари туман Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги халқ қабулхонасининг туман секторлари раҳбарларининг 2020 йил 2-чорагида мурожаатлар билан ишлаш фаолияти юзасидан ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
- Туман секторлари раҳбарлари (У.Машарипов, Р.Жуманиязов, Х.Машарипов, Ж.Рўзимов):
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Худудларнинг жадал ижтимоий-иқтисоджий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ3182-сонли қарорининг 13-банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 декабрдаги “Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва тошкент шаҳринингтуманлар ва шаҳарларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича худуд раҳбарлари фаолиятини бахолаш меъзонларини жорий этиш тўғрисида”ги 973-сонли қарори юзасидан аниқ чоралар кўриш мақсадида сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосари - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи билан биргаликда юқорида кўрсатилган муаммоларни бартараф қилиш мақсадида тегишли чора-тадбирлар белдиласин
Юқорида қайт этилган қарорлар ижросини сифатли даражада таъминлаш юзасидан доимий назорат ўрнатсин.
- 3. Ушбу қарор “Ҳазораспнома” газетасида ва Ҳазорасп туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
- 4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар ҳавфсизлигини таъминлаш, Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияси (Ғ.Рахимов) зиммасига юклатилсин.
Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши депутати, сессия раиси Б.Қосимов