ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ
2022 - yil 12 - mart VI-79-49-12-174-K/22 Hazorasp tuman hokimligi
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26-май ПФ-6000 сонли “маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг тумандаги ижроси тўғрисидаги ахбороти тўғрисида
Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг бугунги сессия кун тартибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26-май ПФ-6000 сонли “Маданият ва саньат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таьсирини ошириш тўғрисида”ги Фармонининг тумандаги ижроси ўрганилган.
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Ҳазорасп туман Кенгаши миллий тажрибага асосланган,ўзининг ислоҳатлар моделига таянган ҳолда сиёсий-ҳуқуқий маданиятни оширишда хамда демократик қадриятларни аҳоли онгига сингдиришда тарғибот-ташвиқот ишларида фаол иштирок этиб бир қатор чора тадбирларни амалга ошириб келмоқда.
Туманда бугунги кунда олтита маданият маркази фаолият кўрсатиб келаётганлиги, улардан маданият маркази “Бўстон” маҳалласида туман Фольклор театрининг янги замонавий биносида жойлашганлиги, барча замон талабларига жавоб бериши, Бўстон маданият маркази “Бўстон” маҳалласида жойлашган бўлиб, бинонинг том қисми таьмирталаб аҳволда ва миллий мусиқа чолғу асбоблари етишмаслиги, Бешта маданият маркази “ Бешта” маҳалласида жойлашган, бино 13 хонадан иборат бўлсада, мукаммал таъмирлаш зарурлиги, Карвак маданият маркази бинога эга эмаслиги сабабли, ҳозирда 8-сон мактабнинг битта хонасида фаолият олиб бораётганлиги, Овшар маданият маркази ҳам 9-сонли мактабда фаолият юритаётганлиги, Пичоқчи маданият маркази ҳам мослаштирилган битта хонада жойлашганлиги, марказ таьмирталаб аҳволда эканлиги ва миллий мусиқа чолғу асбоблари етишмаслиги аниқланган.
Туманимизда маданият марказларида тўгараклар сони 23та, лекин улардан аҳолининг фойдаланиш даражаси паст аҳволда эканлиги, тумандаги маданият ходимларининг умумий сони 54 нафарни ташкил қилиб, улардан 11 нафари Олий, 7 нафари тугалланмаган олий ,36 нафари ўрта махсус маълумотга эга эканлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2-февралдаги ПҚ-112 сонли “ Маданият ва саньат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги“ қарорида умумий ўрта мактабларида ҳам 7та миллий мусиқа чолғу асбобларидан камида 1тасида куй ижро этиш кўникмалари ўргатилиши ва бу ҳақда ўқувчилар ҳужжатига яьни шаҳодатномасига тегишли қайд қилиниши кўрсатилган. Шунга асосан умумтаълим ўрта мактаблари ҳам миллий мусиқа чолғу асбоблари билан етарли таъминланмаган.
Юқорида қайд қилинганларни инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 24 моддасига мувофиқ, халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26-май ПФ-6000 сонли “маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг тумандаги ижроси юзасидан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси туман Кенгаши раиси А.Қурбоновнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинси.
- Тумандаги маданият марказлари биноларини янгидан қуриш ватаъмирлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26май ПФ-6000 сонли “маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг ижроси юзасидан “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясининг 2021-2025 йилларга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлари асосида амалга оширилиши белгиланганлиги қайд қилинсин.
- Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғ.Сатторов ва туман молиябўлими мудири Ш.Хўжаниязовларга умумтаълим мактабларини миллий мусиқа чолғу асбоблари билан таъминлаш учун 20(йигирма)миллион сўм, умумтаълим мактабларини кутубхоналарини китоблар билан бойитиш учун 20(йигирма)миллион сўм ажратиш чораларини кўриш топширилсин.
- Туман маданият бўлими мудири О.Атажанов, туман халқ таълимибўлими мудири Ш.Ахмедовларга маданият марказлари ва умумтаълим мактабларини мусиқа сохасида олий маълумотли кадрлар билан таъминлаш ва фаолият кўрсатаётган кадрларнинг малакаларини ошириш чораларини кўриш топширилсин.
5.Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати иқтисодий ривожлантириш ва маънавий маърифий ишлар бўйича ўринбосари С.Қурёзовга, халқ депутатлари туман Кенгашининг таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Қ.Бекчанов билан хамрохликда туманда маданият Халқ таълимининг мусиқа йўналишидаги барча рахбар ва мутахассислари иштирокида йиғилиш ўтказиб сохадаги камчилик ва муаммоларни бартараф қилиш юзасидан чора тадбирлар ишлаб чиқиб ижросини таъминлаш чоралари кўриш топширилсин.
- Туман ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари (Ж.Усманова)га ушбуқарорни веб-сайтга жойлаш вазифаси топширилсин.
- Ушбу қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туманКенгашининг Махаллий бюджет, иқтисодий ислохотларни амалга ошириш, инвестиция ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси (К.Назаров) зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими У.Машарипов