ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ
ҲАЗОРАСП ТУМАНИНИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ РЕЙТИНГ БАҲОЛАШ НАТИЖАЛАРИНИ ҲАМДА БУ БОРАДА ҲУДУД ДАРАЖАСИДА ҲАЛ ЭТИЛАДИГАН МУАММОЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ БЎЙИЧА СЕКТОРЛАРДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР ТЎҒРИСИДА
Халқ депутатлари туман Кенгаши қайд қиладики, мамлакатда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш, аҳоли билан мулоқот тизимини йўлга қўйиш, аҳоли турмуш даражаси ва бандлигини ошириш, ҳудудларни жадал ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.05.2020 йил ПҚ-4702 сонли қарори қабул қилинди. Қарорга асосан худудларнинг иқтисодий ва инвестициявий салоҳиятини, шунингдек, ҳудудларнинг бошқа қиёсий устунликларини баҳолашнинг ягона тизими жорий этилди.
Қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида туманда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг чуқур таҳлил қилишда истиқболга йўналтирилган мақсадли дастурларни ижроси комплекс баҳоланмоқда. Юзага келаётган муаммоларни ҳал қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
Жорий йилнинг 2020 йил 1 декабр ҳолатига Хоразм вилоятидаги барча туман (шаҳар)ларда сектор раҳбарлари фаолиятини баҳолаш тизимида 100 балл мезони асосида Ҳазорасп тумани 2 ўринда 95 балл кўрсатгичига эга.
Жумладан Туман ички ишлар бўлими бошлиғи раҳбарлигидаги
3-секторнинг кўрсаткичлари 96 баллни, рейтинг бўйича 1 ўринда, Туман давлат солиқ инспекцияси раҳбарлигидаги 4-секторнинг кўрсаткичлари 94.5 баллни ташкил қилиб, рейтинг бўйича 2 ўринда. Туман ҳокими раҳбарлигидаги 1-секторнинг кўрсаткичлари 94 баллни, рейтинг бўйича 3 ўринда, туман прокурори раҳбарлигидаги 2-секторнинг кўрсаткичлари 92.8 баллни, рейтинг бўйича 4 ўринда,
Кўрсаткичлар ва сўровномалар натижалари асосида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини рейтинг баҳолаш тизими жорий этилди.
Ушбу рейтинглар 15 та кўрсаткичдан келиб чиқади.
- Меҳнатга лаёқатли ишсизларни ишга жойлаштириш юзасидан туманда “Темир дафтар”га киритилган оилалардаги меҳнатга лаёқатли 1441 нафар ишсизлардан 1438 нафарининг бандлиги таъминланиб, 100 % га бажарилди.
Туман ҳокими раҳбарлигидаги 1-секторда 238 нафар ишсиз фуқарони ишга жойлаштириш белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 238 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланиб, 100 % га бажарилди.
- Муҳтож оилалар рўйҳатидан чиқариш юзатидан “Темир дафтар”га киритилган 1204 та ёрдамга муҳтож оилалардан 477 таси, яъни 21,7 фоизи рўйҳатдан чиқарилди.
Шундан, 1-секторда 102 та мухтож оила (19,0 %), 2-секторда 63 та мухтож оила (12.0%), 3-секторда 153 та мухтож оила (28,5%),
4-секторда 159 та мухтож оила (26.7 %) оила рўйхатдан чиқарилди.
- Меҳнатга лаёқатли ишсиз аёлларни бандлигини таъминлаш юзасидан рўйхатга киритилган 412 нафар ишсиз аёлларнинг бандлиги тўлиқ таъминланди.
- Меҳнатга лаёқатли ишсиз ёшларни бандлигини таъминлаш юзасидан рўйхатга киритилган 44762 нафар ишсиз ёшлардан 22454 нафар (64,0%) ёшларнинг бандлиги таъминланди.
Шундан, 1-секторда 10949 нафар ишсиз ёшлардан 4779 нафар (44,0%),
2-секторда 13641 нафар ишсиз ёшлардан 6332 нафар (46,0%), 3-секторда 10170 нафар ишсиз ёшлардан 5564 нафар (55,0%), 4-секторда 10002 нафар ишсиз ёшлардан 5779нафар (58,0%) ёшларнинг бандлиги таъминланди.
- туманда бюджет даромадлари прогнози 74,0 млрд.сўмни ташкил қилиб, 79,5 млрд.сўмга, яъни 107,0 фоизга бажарилди.
Жумладан, 1-сектор бўйича белгиланган прогноз 9028,4 млн.сўмни ташкил қилиб, ҳақиқатда 9682,0 млн.сўмга ёки 107,0 фоизга, 2-сектор бўйича белгиланган прогноз 15984,8 млн.сўмни ташкил қилиб, ҳақиқатда 17140,3 млн.сўмга ёки
107,0 фоизга, 3-сектор бўйича белгиланган прогноз 27677,4 млн.сўмни ташкил қилиб, ҳақиқатда 29652,0 млн.сўмга ёки 107,0 фоизга, 4-сектор бўйича белгиланган прогноз 21313,1 млн.сўмни ташкил қилиб, ҳақиқатда 22884,6 млн.сўмга ёки 107,0 фоизга бажарилди.
- туманда маҳаллий бюджет даромадлари прогнози 32,2 млрд.сўмни ташкил қилиб, 35,4 млрд.сўмга, яъни 110,0 фоизга бажарилди.
Жумладан, 1-сектор бўйича белгиланган прогноз 3938,3 млн.сўмни ташкил қилиб, ҳақиқатда 4319,1 млн.сўмга ёки 110,0 фоизга, 2-сектор бўйича белгиланган прогноз 6972,8 млн.сўмни ташкил қилиб, ҳақиқатда 7646,3 млн.сўмга ёки
110,0 фоизга, 3-сектор бўйича белгиланган прогноз 12073,3 млн.сўмни ташкил қилиб, ҳақиқатда 13227,8 млн.сўмга ёки 110,0 фоизга, 4-сектор бўйича белгиланган прогноз 9297,1 млн.сўмни ташкил қилиб, ҳақиқатда 10208,8 млн.сўмга ёки 110,0 фоизга бажарилди.
- туманда янги кичик кичик бизнес субъектларини ташкил қилиш юзасидан январь-ноябрь ойларида 317 та янги кичик бизнес субъектларини ташкил қилиш белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 333 таси ташкил қилинди.
Жумладан, 1-секторда 80 та янги кичик бизнес субъектларини ташкил қилиш режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда 85 та, 2-секторда 79 та ўрнига 82 та, 3-секторда 78 та ўрнига 82 та, 4-секторда 80 та ўрнига 84 та ташкил қилинди.
- туманда ҳудудий экспорт ижроси юзасидан январь-ноябрь ойларида
11037,0 минг доллар миқдорида экспорт прогнози белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 14731,0 минг долларга бажарилган. Шундан, 1-секторда 3688 минг доллар,
2-секторда 3693 минг доллар, 3-секторда 3682 минг доллар, 4-секторда 3668 минг доллар миқдорида ҳудудий экспорт прогнози бажарилди.
- туманда январь-ноябрь ойларида 4129,0 минг доллар миқдорида мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти прогнози белгиланиб, ҳақиқатда 6135,0 минг доллар миқдорида яъни 149 % га бажарилган.
Жумладан, 1-секторда мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти 1032 минг доллар белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 1546 минг доллар (150 %), 2-секторда мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти 1042 минг доллар белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 1521 минг доллар (146 %), 3-секторда мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти 1028 минг доллар белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 1542 минг доллар, (150 %), 4-секторда мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти 1027 минг.доллар белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 1526 минг доллар (149 %) га бажарилган.
- туманда жорий йилнинг ўтган ҳисобот даврида 11078,0 минг доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш белгиланиб, ҳақиқатда 11078,0 минг доллар жалб қилинган.
Шундан, 1-секторда 2769 минг доллар, 2-секторда 2780 минг доллар,
3-секторда 2755 минг доллар, 4-секторда 2774 минг доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилинган.
- туманда ҳисобот даврида “Е-ижро Аукцион” электрон савдо орқали 172 та ер майдонларини тадбиркорларга сотиш белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 150 та ер майдонлари сотилган.
Жумладан, 1-секторда 37 тадан 32 та (86%), 2-секторда 46 тадан 40 та (87%),
3-секторда 49 тадан 41 та (84%), 4-секторда 40 тадан 37 та (93%) ер майдонлари сотилган.
- Жорий йилнинг ўтган даврида мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг
50 % ни мактабгача таълим муассасаларига камраш кўзда тутилиб, ҳақиқатда
32 % болаларнинг қамрови таъминланди.
Жумладан, мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг қамрови 1-секторда
25% га, 2-секторда 27% га, 3-секторда 47% га, 4-секторда 13% га бажарилган.
- Жорий йилда 44 та маҳаллада “Замонавий маҳалла” лойиҳасини амалга ошириш белгиланиб, ҳақиқатда 29 тасида амалга оширилди.
Жумладан, 1-секторда 11 та маҳалладан 8 та, 2-секторда 13 маҳалладан 10 та, 3-секторда 10 та маҳаллдан 4 та, 4-секторда 10 та маҳалладан 7 та маҳаллалар янгидан қурилиб берилди.
- Ўзбекистон Республикаси Президенти порталига 269 та мурожжат келиб тушган бўлиб, шундан 78 таси ижобий ҳал қилинган. (30 %);
Жумладан, 1-секторда 116 та мурожаатдан 52 таси 45% га, 2-секторда 52 та мурожаатдан 11 таси 21% га, 3-секторда 44 та мурожаатдан 9 таси 20% га, 4-секторда 47 та мурожаатдан 6 таси 13% га ижобий ҳал қилинган
- ўтган йилнинг хос даврида 70 та жиноят содир қилинган бўлса, жорий йилда 108 та жиноят содир қилинган.
Шундан: 1-секторда 102 та, 2-секторда 97 та, 3-секторда 136 та, 4-секторда
104 та жиноят содир қилинган.
Юқорида қайд қилиб ўтилган таҳлиллардан кўриниб турибдики, айрим йўналишлар бўйича камчиликларимиз мавжуд. Ушбу камчиликларни бартараф қилиш, сектор раҳбарлари фаолиятини баҳолаш рейтинг кўрсаткичини ўстириш мақсадида, қуйидаги вазифаларни белгилаб олишимиз зарур:
Халқ депутатлари туман кенгаши сектор раҳбарларининг Ҳазорасп туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш рейтинг баҳолаш натижаларини ҳамда бу борада ҳудуд даражасида ҳал этиладиган муаммоларни бартараф этиш бўйича секторларда амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини муҳокама қилиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ҳазорасп туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш рейтинг баҳолаш натижаларини ҳамда бу борада ҳудуд даражасида ҳал этиладиган муаммоларни бартараф этиш бўйича секторларда амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги сектор раҳбарларининг ҳисоботлари маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
- Сектор раҳбарлари (Ў.Машарипов, Р.Жуманиязов, Х.Машарипов, Ж.Рўзимов)га, туман ҳокими 1-ўринбосари (З.Оллақулиев)га, туман ҳокими ўринбосарлари(У.Авазов, Ғ.Саттаров, А.Дусчанов, М.Эшчанов, Ғ.Мадияров)га, тегишли ташкилот раҳбарлари билан биргаликда:
- рўйхатга киритилган меҳнатга лаёқатли ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка, касб-хунар ўқитишга жалб қилиш чораларини кўриш;
Бунда, 1-секторда 6170 нафар, 2-секторда 7309 нафар, 3-секторда 4606 нафар, 4-секторда 4223 нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш кўрсатиб ўтилсин.
- бюджет даромадлари базасини кўпайтириш, яширин иқтисодиётни аниқлаш, қўшимча манбаларни излаб топиш чораларини кўриш;
- Ўзбекистон Республикаси Президенти порталидан келиб тушган мурожаатларни ижобий ҳал қилиш юзасидан назорат ўрнатиш;
- секторлар кесимида ишларни тўғри ташкил қилиш, барқарор ва мутаносиб иқтисодий тараққиётни таъминлаш, иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини ошириш;
- янги иш ўринлари яратиш, ишсизликни камайтириш ва меҳнат бозори самарадорлигини таъминлаш;
- ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини ошириш ва аҳоли турмуш сифатини яхшилаш;
- аҳоли ва бизнес учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ишлаб чиқариш инфратузилмасининг барқарорлиги ҳамда ишончлилигини таъминлаш;
- рақобатбардошлик даражасини оширилиб, иқтисодиётни янада диверсификация қилиш;
- ишбилармонлик муҳити сифатини яхшилаш, тадбиркорликни доимий қўллаб-қувватлаш ва жадал ривожлантириш;
- молиявий мустақиллигига эришиш ҳамда банк-молия соҳасини ривожлантириш;
- фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги ва маълумотларнинг очиқлигини ошириш чораларини кўриш топширилсин.
- Халқ депутатлар туман кенгаши депутатларига:
- ўзлари сайланган ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини, хусусан ёшлар ва аёлларнинг иш бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан депутатлик назорати ўрнатсинлар.
- Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари(Ж.Усманова)га ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиш топширилсин.
- Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш сектор раҳбарлари (Ў.Машарипов, Р.Жуманиязов, Х.Машарипов, Ж.Рўзимов) зиммаларига юклатилсин.
Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Ў.Машарипов
Ҳазорасп шаҳарчаси
9 декабрь 2020 йил