ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ

Ҳазорасп туман маъмурий судининг 2020 йилнинг 6 ойидаги фаолияти юзасидан ахбороти тўғрисида

Ҳазорасп туман маъмурий суди томонидан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси,  “Судлар тўғрисида”ги Қонун ва бошқа қонунларига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонининг “Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш” деб номланган иккинчи устувор йўналишида белгилаб берилган суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш, маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш тизими самарасини ошириш, суд жараёнида тортишув тамойилини тўлақонли жорий этишдан иборат устувор вазифаларни ҳамда 2017 йил 13 июн куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев халқимизнинг манфаатини кўзлаб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, корхона, ташкилот ва муассасаларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларининг ҳимоя қилишнинг ишончли кафолатларини таъминлаш мақсадида “Суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифалар”га бағишланган видео селектор йиғилишида судлар олдига қўйилган устивор вазифаларни бажарилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва бошқа қонунларида, инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро ҳужжатларда эълон қилинган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилиш, суднинг қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашдан иборат фаолиятини амалга ошириш мақсадида бир қанча ишлар амалга оширилди.

Хусусан, туман судида суд раиси, битта судья ёрдамчиси ва архивариус фаолият кўрсатмоқда.

Ҳазорасп туман маъмурий суди томонидан 2020 йил 6 ойи давомида 1580 шахсга нисбатан 1210 та иш келиб тушган. Шундан 10 та иш                 14 шахсга нисбатан судловга кўра бошқа судга юборилган.

Туман судига келиб тушган ишлардан 188 шахсга нисбатан                     119 та маъмурий ишлар қайта суриштирув ҳаракатларини ўтказиш учун қайтарилган.

Жумладан 29 шахсга нисбатан 15 та маъмурий ишлар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 278-моддаси тартибида жиноят аломатлари бўлганлиги сабабли туман прокурорига юборилган. 159 та шахсга нисбатан 104 та маъмурий ишларни суриштирув ҳаракатлари тўлиқ олиб борилмаганлиги сабабли қайта суриштирув ҳаракатлари олиб боришлик учун қайтарилган.

2020 йил 6 ойи давомида Ҳазорасп туман маъмурий суди томонидан 1364 шахсга нисбатан 1070 та маъмурий ишлар кўриб тамомланган.                   809 шахсга нисбатан 662 та маъмурий иш жазо қўлланган. Шундан 809 шахс маъмурий жавобгарликка тортилган, жумладан 619 та иш бўйича 762 шахсга нисбатан жарима жазоси тайинланган, 43 та иш бўйича 47 нафар шахсга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган, 124 та иш бўйича 126 шахсга нисбатан қўшимча жазолар қўлланган. Шунингдек 555 шахсга нисбатан             408 та маъмурий ишлар тугатилган. Шундан 236 та иш 376 нафар шахсга нисбатан МЖтКнинг 21-моддасига асосан иш огоҳлантириш билан тугатилган, 15 та иш 16  нафар шахсга нисбатан маъмурий ишлар МЖтКнинг 271-моддаси 1-қисми билан яъни унинг ҳаракатларида ҳеч қандай ҳуқуқбузарлик аломатлари бўлмаганлиги сабабли, 12 шахсга нисбатан 9 та маъмурий ишлари МЖтКнинг 271-моддаси 7-банди билан яъни маъмурий жавобгарликка тортиш муддатлари ўтказилиб судга тақдим қилинганлиги сабабли, 21 шахсга нисбатан 21 та маъмурий ишлар МЖтКнинг 271-моддаси            10-банди билан яъни ҳуқуқбузарлик ҳолатлар қонунда белгиланган                   30 кунлик муддатда бартараф қилинганлиги сабабли тугатилган. Шунингдек, 130 шахсга нисбатан 127 та маъмурий ишлар МЖтКнинг 271-моддасининг бошқа моддаларига асосан тугатилган. 2020 йил иккинчи ярмига қолдик ишлар ўтмаган. Кўриб тамомланган ишларнинг 261 шахсга нисбатан 254 та маъмурий иш ёки кўрилган ишларнинг 23.1 фоизи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган.

Ушбу тоифадаги ишларни кўриш натижаси бўйича аниқланган қонун ҳужжатлари бузилиши ҳақида юқори турувчи органларга 13 та тақдимномалар чиқарилган.

Кассация инстанциясида 37 иш 44 шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ишлар кўриб чиқилиб, шундан 26 иш 31 шахсга нисбатан ўзгаришсиз, 11 иш 12 шахсга нисбатан маъмурий ишлар ўзгартирилган.  1 шахсга нисбатан 1 та иш бўйича суд қарори бекор қилинган.

Мазкур даврда Ҳазорасп туман маъмурий суди томонидан оммовий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 51 та иш кўриб тамомланган, шундан, 33 та иш бўйича шикоят аризалар қаноатлантирилган, 16 та иш бўйича шикоят аризалар рад қилинган, 2 та иш тугатилган, жумладан 5 та иш сайёр суд мажлисларида кўрилган, шундан Маъмурий орган, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ низолар 27 та кўриб тамомланган жумладан 15 туман ҳокими қарори ҳақиқий эмас деб топиш (6 таси қаноатлантирилган 8 таси рад қилинган,            1 таси тугатилган), Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси пенсия ва нафақаларни тайинлаш комиссиясининг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш 10 та (10 та қаноатлантирилган). (2 та иш давлат хизматлари марказининг юридик шахс манзилларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида)

Маъмурий орган, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш билан боғлиқ низолар 24 та кўриб тамомланган жумладан, туман ҳокимлигининг ҳатти-ҳаракатлари билан боғлиқ 13 та (5 та қаноатлантирилган, 7 та рад қилинган, 1 та иш юритувдан тугатилган.) шунингдек, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси мансабдор шахсларининг ҳаракатлари билан боғлиқ              10 та (10 та қаноатлантирилган), бошқа идора ташкилотларнинг ҳаракатлари билан боғлиқ 1 та (1 тақаноатлантирилган). Кўриб тамомланган ишларнинг             5 таси сайёр суд мажлисларида кўрилган.

Ушбу тоифадаги ишларни кўриш натижаси бўйича мансабдор шахслар томонидан аниқланган қонун ҳужжатлари бузилиши ҳақида хабардор этиш тўғрисида уларнинг юқори турувчи органларига 8 та хусусий ажрим чиқарилган.

Апелляция инстанциясида 7 та ишлар кўриб чиқилиб, шундан 6 иш ўзгаришсиз қолдирилган, 1 иш бекор қилинган.

Кассация инстанциясида 5 та ишлар кўриб чиқилиб, шундан 3 иш ўзгаришсизқолдирилган, 1 иш бекор қилинган ҳамда 1 та кассация шикояти кўрмасдан қолдирилган.

Ҳазорасп туман маъмурий суди томонидан, 2020 йилнинг 1-ярмида иш 270 та материаллари кўриб тамомланган. Шундан 244 таси қаноатлантирилган, 26 таси рад қилинган.

Кассация инстанциясида 15 та материаллар кўриб чиқилиб, 10 таси ўзгартирилган ҳамда 5 та материал ўзгаришсиз қолдирилган.

Ҳазорасп туман маъмурий суди томонидан ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида ҳар ойда халқ билан очиқ мулоқотлар, шунингдек, одил судловни амалга ошириш жараёнлари, халқ билан мулоқот натижалари ва суд фаолиятига доир бошқа масалалар тўғрисида оммавий ахборот воситаларида чиқишлари тизими йўлга қўйилди, яъни 2020 йил 6 ойи ҳолатига оммавий ахборот воситаларида 7 та шундан, радиода 3 та, газетада 3 та мақолалар ҳамда Веб сайт ва бошқа оммавий ахборот воситаларида                1 маротаба чиқишлар амалга оширилган, шунингдек, оғзаки ҳуқуқий тарғиботлар 9 та шундан 9 та  давра  суҳбатлари ўтказилган.

Ҳазорасп туман маъмурий суд томонидан 2020 йилнинг 6 ойи давомида, Суд раисининг шахсий қабулида жами 37 та мурожаат тушган, шундан               35 таси оғзаки, 2 таси ёзма, 3 таси сайёр қабулда, 32 таси бевосита идорада қабул қилинган.

Шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар (вакиллари)нинг 28 та ёзма мурожаатлари кўриб чиқилиб, шундан 11 таси тегишлилиги бўйича юборилган, 17 таси ўрганиб чиқилган. Жумладан, 2 таси суд ҳужжатидан норози, 15 таси бошқа масалалари бўйича, ушбу мурожаатлари қонунда белгиланган, 15 кунлик муддатда кўриб чиқилган. 

Айни пайтда пандемия шароитида фуқаролар ҳамда суд ходимларини хавфсизлигини инобатга олган ҳолда судларга электрон мурожаат қилиш шарт-шароитлари йўлга қўйилган. Олий суднинг расмий веб сайтида интерактив хизматлар бўлимида фуқаролар республика ҳудудидаги исталган судга ўз мурожаатларини юборишлари, мурожаат намуналарини олишлари, суд қарорлари билан танишишлари мумкин.

Ҳазорасп туман маъмурий суди томонидан, 2020 йил 6  ойи давомида туман суди томонидан кўриб тамомланган маъмурий ишлар бўйича суд ҳужжатларни ижро қилишни янада яхшилаш, ижро унумдорлигини ошириш бўйича бир қанча ишлар қилинган.

Жумладан, бошқа вилоят ва бошқа туман (шаҳар)ларга юборилган ижро ҳужжатлари бўйича эслатма хатлари юборилган, шунингдек мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимлари билан ҳамкорликда суд қарорларини ижросини аҳволи ўрганиб чиқилиб, ижроси таъминланмаган ижро ҳужжатлари бўйича сарҳисоб (инвентаризация) ўтказилган.

Ҳазорасп туман суд томонидан 2020 йил 6 ойи давомида 896 шахсга нисбатан 758 та иш бўйича 751,7 млн. жамрималар тайинланган, шундан 300,5 млн жарима ҳамда 27,7 млн давлат божи ихтиёрий тўланган.

Шунингдек, Мажбурий ижро бюроларига 595044164 сўмлик 496 та ижро варақалар юборилган. Шундан 309271492 сўмлик (51,9 %) 263 та (53,0%) ижро варақалар тамомланган. 30.06.2020 йил ҳолатига 250.724.512 сўмлик (42,1 %) сўмлик 220 та (44,4) ижро варақалар қолдиқда.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

Ҳазорасп туман маъмурий судининг раиси Д.Шариповнинг 2020 йил 6 ойи давомидаги фаолияти юзасидан ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

  1. Тумандаги давлат бошқарув органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, хўжалик юритувчи субъектлар, ўзини-ўзи бошқариш органлари мансабдор шахслари томонидан амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлари доирасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида авваламбор ходимлар ўртасида, шунингдек, аҳоли ўртасида амалдаги қонун ҳужжатларини мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича тарғибот ишларини реал йўлга қўйиш, шу орқали аҳолини ҳуқуқий онгини юксалтириш, ҳуқуқий маданиятини шакллантириш ҳамда фуқаролик ҳуқуқий муносабатларда юридик хизматдан самарали фойдаланишни йўлга қўйсинлар.
  2. Маҳалла фуқаролар йиғинлари масъул ходимлари, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда туман ИИБ профилактика инспекторлари жиноят ишларини сайёр судларда кўришни ташкиллаштиришда судьяларга амалий ёрдам бериб, фуқароларни сайёр суд мажлисларига жалб қилиш, шунингдек, улар ўзларининг ташаббуслари билан амалдаги қонун ҳужжатларини мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтириш учун судьялар, прокуратура ходимлари, ИИБ ходимлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларини жалб қилган ҳолда ҳуқуқий тарғибот йиғилишларини ташкил қилсинлар.
  3. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссия Ж.Усманова зиммасига юклатилсин.

Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши депутати, сессия раиси                                       Б.Қосимов

 

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ

  Ҳазорасп туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил 2-чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида

Ҳазорасп туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил 2-чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағ ажратиш юзасидан таклифни атрофлича муҳокама қилиб, Ҳалқ депутатлари туман Кенгаши

Қ А Р О Р  Қ И Л А Д И

  1. Ҳазорасп тумани ҳокими Машарипов Ўктам Рустамовичнинг Ҳазорасп туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил 2-чорак даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифи маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги Халқ қабулхонасининг 2020 йил 22 июлдаги №105-сонли сўров муносабат хатини инобатга олиб, қабулхона хизмат машинасига эҳтиёт қисмлар сотиб олиш харажатлари учун 2.0 млн. (икки миллион) сўм, ёқилғи мойлаш харажатлари учун 4.0 млн. (тўрт миллион) сўм маблағ бюджетнинг даромадлар режасини орттириб бажарилган қисми ҳисобидан туман ҳокимлигига ажратилсин.
  3. Туман Молия бўлими (Ш.Жуманиязов)га ушбу қарордан келиб чиқиб, кўрсатилган маблағни режалаштириш учун туман маҳаллий бюджетига тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси топширилсин
  4. Ҳазорасп туман ғазначилик бўлинмаси бошлиғи (А.Худайберганов)га туман ҳокимлиги молия бўлими томонидан режалаштирилган маблағлар бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатга олган ҳолда тўловларни амалга ошириш вазифаси топширилсин.
  5. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш туман хокимининг биринчи ўринбосари З.Оллақулиев ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислохатни амалгаошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия раиси Қ.Назаров зиммаларига юклатилсин.

 Ҳалқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг депутати, сессия раиси                                             Б.Қосимов