ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ҚИРҚ ОЛТИНЧИ СЕССИЯСИ
Бугун Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг қирқ олтинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, депутатлар, тегишли идора-ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари одимлари иштирок этдилар.
Сессияга Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши раиси, туман ҳокими Ў.Машарипов раислик қилди.
Сессия кун тартибида иккита масала кўриб чиқилди. Биринчи масала - Ҳазорасп туманида маҳаллабай тизими асосида олиб борилаётган ишлар юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Оллақулиевнинг, иккинчи масала - Ҳазорасп тумани Ички ишлар бўлими бошлиғининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари юзасидан бўйича ўринбосари, подполковник А.Бобожоновнинг 2020 йилнинг декабрь ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлари тингланди.
Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар ўз фикрлари ва таклифларини билдирдилар. Шундан сўнг сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.
Сессия ишида “ЎзМиллийбанк “ АЖ Бошкарув раисининг ўринбосари А.Мухамедханов, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раиснинг ўринбосари Д.Джамалов, Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосар Ф.Арзиевлар иштирок этди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.