ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ҚИРҚ БЕШИНЧИ СЕССИЯСИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Бугун Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг қирқ бешинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда туман ҳокими ўринбосарлари, депутатлар, тегишли идора-ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этдилар.

Сессияга Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши раиси, туман ҳокими Ў.Машарипов раислик қилди.
Кун тартибида Ҳазорасп туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор раҳбарларининг пандемия даврида “Темир дафтар”га киритилган камбағал оила-аъзоларининг ва битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш, узоқ муддатга хорижга ишлашга кетган мигрантларни қайтариш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ишларни ташкил этиш юзасидан 2021 йил I-ярим йиллигига мўлжалланган «Йўл харитаси»ни тасдиқлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар фикри тингланди ва қарор қабул қилинди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.