ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ЭЛЛИК ИККИНЧИ СЕССИЯСИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Бугун Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг эллик иккинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, депутатлар, туман Халқ таълими ходимлари, тегишли идора-ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.
Сессияга Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши раиси, туман ҳокими Ўктам Машарипов раислик қилди.
Сессия кун тартибида 4 та масала кўриб чиқилди.


Жумладан, 2020 йилда инвестиция лойиҳалари ва бошқа дастурлар доирасида янги иш ўринларини ташкил этилганлиги ҳолати ва аҳоли бандлигини таъминлаш прогнозларининг бажарилиши ҳамда ҳудудлар бўйича 2021 йилда янги иш ўринларни ташкил қилиш ва уларни сақлаб қолишнинг аниқ механизмларини назарда тутувчи таклифлардан иборат аниқ манзилли чора-тадбирларни тасдиқлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар статегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони ижроси, туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.


Шунингдек сессия кун тартибидаги Хоразм вилояти Халқ таълими бошқармасининг Ҳазорасп туманидаги 24-, 48- ва 53-сонли умумий ўрта таълим мактаблари директори лавозимига тақдим қилган номзодларни кўриб чиқиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.
Сессия давомида 24-, 48- ва 53-сонли умумий ўрта таълим мактаблари директори лавозимига қўйилган номзодлар ўз дастурлари билан сессия иштирокчиларини таништиришди.


Номзодларнинг дастурлари билан танишган депутатлар фаол қатнашиб, номзодларга ўз саволлари билан мурожаат қилдилар ва ўз фикрларини билдирдилар.
Сессия кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.