ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ЭЛЛИК БИРИНЧИ СЕССИЯСИ
Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг эллик биринчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, депутатлар, туман Халқ таълими ходимлари, мактаб директорлари, тегишли идора-ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.
Сессияга Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши раиси, туман ҳокими Ўктам Машарипов раислик қилди.
Сессия кун тартибида 6 та масала кўриб чиқилди.
Жумладан, Хоразм вилояти Халқ таълими бошқармасининг Ҳазорасп туманидаги 24-, 48- ва 53-сонли умумий ўрта таълим мактаблари директори лавозимига тақдим қилган номзодларни кўриб чиқиш ҳамда 44- ва 45-сонли умумий ўрта таълим мактаблари директорларини лавозимидан озод этиш бўйича вилоят Халқ таълими бошқармасига таклиф киритиш тўғрисидаги, Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши доимий комиссияларининг2021 йил учун Иш режаси, туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил 1 январь ҳолатига бўлган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш, Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларини сарфлаш, Ҳазорасп туман ҳокимининг сессия оралиғидаги айрим қарорларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги Халқ қабулхонаси мудири С.Ходжамуратовнинг туман сектор ва ташкилотлари раҳбарларининг 2020 йил 12 ойи давомида мурожаатлар билан ишлаш фаолияти юзасидан ахбороти тингланди.
Кўриб чиқилган масалалар юзасидан депутатлар ўз фикрларини билдирдилар.
Сессия кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.