Фуқаролар мурожаатлари тингланди
Автор:
Сабрижамил
Ҳазорасп тумани ҳокими ҳафтанинг ҳар чоршанба кунлари туман ҳокимлигида фуқароларни қабул қилиб келмоқда.
Бугун ўтказилган қабулда ҳам фуқаролар муаммолари туман ҳокими Зафар Абдиримов, туман Халқ қабулхонаси мудири Ойбек Бабаев томонидан тингланди.
Мурожаатларнинг кўпчилиги шу жойнинг ўзида ижобий ҳал қилинди. Баъзи мурожаатлар рад этилиб, баъзилари бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Қабулга келган фуқароларнинг муддат талаб қиладиган муаммоларини ўрганиб, бартараф этиш юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди.
Ҳоким қабулида тегишли идора-ташкилотлари раҳбарлари ҳам иштирок этди.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.