Фуқаролар мурожаати тингланди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар моҳиятини тўғри англаган ва зиммасидаги масъулиятни чуқур ҳис қилган мутасадди раҳбарлар бугунги кунда аҳоли мурожаатларини тинглаб, муаммолар ечимини топиб, самарали фаолият олиб бормоқдалар.
Жумладан, бугун Ҳазорасп туман ҳокими Зафар Абдиримов ҳам ўзининг навбатдаги қабулини туман ҳокимлигида ўтказди.

 

Қабулда туман Халқ қабулхонаси мудири О.Бабаев, туман ҳокими ўринбосарлари ва идора-ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Қабул давомида жами 37 та мурожаат келиб тушган бўлса, уларнинг 13 таси жойида мутахассислар жалб қилинган ҳолда ҳал қилинди. 11 та муддат талаб қиладиган муррожаатлар ўрганиш бўйича тегишли масъулларга топширилди. 8 та мурожаат бўйича фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва 5 та мурожаат рад этилди.
Дарҳақиқат, халқ билан мулоқот қилиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларини тинглаш, ўрганиш ва ечимини топиш бугунги кунда барчанинг масъулиятли бурчига айланди, десак муболаға бўлмайди.



Ҳазорасп тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.