Фуқаролар мурожаати тингланди
Автор:
Сабрижамил


Ҳазорасп тумани ҳокими З.Абдиримовнинг навбатдаги фуқаролар билан қабули бўлиб ўтди.
Қабулда туман Халқ қабулхонаси мудири О.Бабаев, туман ҳокими ўринбосарлари ва идора-ташкилот раҳбарлари иштирок этди.


Ўтказилган қабулда жами 48 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланди. Фуқаролар моддий ёрдам, кредит ажратиш, иш билан таъминлаш, тадбиркорлик, даволаниш, уй-жой таъминоти ва бошқа масалалар бўйича мурожаат қилдилар.


Мурожаатлар тегишли тартибда мутасадди раҳбарларга ва ҳоким ўринбосарларига йўналтирилди ҳамда 12 та мурожаатлар жойида ҳал этилди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
