Фуқаролар қабули ўтказилди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Зафар Абдиримов томонидан қабул ўтказилди. Унга фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш ва ҳал этиш учун туман Халқ қабулхонаси мудири О.Бабаев, тегишли туман ташкилотлари раҳбарлари жалб этилди.

Қабул давомида аҳоли томонидан билдирилган моддий ёрдам, даволаниш, уй-жой таъмири, тиббий хизмат, кредит, бандлик, бола пули, тадбиркорлик, ер муносабатлари ва шу каби бошқа масалалар бўйича фуқароларнинг 30 га яқин мурожаатлари тингланди.

Айрим фуқароларнинг мурожаатлари масъулларга қўшимча ўрганиш учун йўналтирилди. Қонуний жиҳатдан ечим топиш имкони бўлмаган мурожаатлар бўйича ҳам фуқароларга тегишли тартибда тушунтиришлар берилди.

Ижроси учун муддат талаб қиладиган масалалар юзасидан масъулларга муддат белгиланган ҳолда топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Ҳар бир мурожаат асослича ўрганилиб чиқилади ва қонуний йўл билан ечимини топади.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.