ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ТИНГЛАНДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Фуқаролар мурожаатини тинглаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш бугунги кунда ҳар бир раҳбар ходимнинг масъулиятли вазифаси ҳисобланади.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Ҳазорасп туман бўлими бошлиғи Мақсуд Эшчанов тегишли ташкилот раҳбарларини жалб қилган ҳолда Ҳазорасп тумани ҳокимлигида ўтказилган қабул ҳам айнан шу мақсадда бўлди.

Қабул давомида фуқаролар уй-жой, моддий ёрдам, газ, электр энергияси, иш билан бандлик, тадбиркорлик, кредит ва шу каби бошқа масалалар бўйича мурожаат қилдилар.

Мурожаатлар тингланиб, 8 та мурожаат шу ернинг ўзида ижобий ҳал қилинди ва вақт талаб қиладиган 11 та муаммолар назоратга олиниб, тегишли мутасаддиларга ҳал қилишлик учун топширилди. Қолган 7 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.