ФУҚАРОЛАР ҲАЁТДАН РОЗИ БЎЛИБ ЯШАМОҚДА
Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов бугун “Гулзор” маҳалла ҳоким ёрдамчиси Сирожбек Матназаров фаолияти билан танишар экан ҳоким ёрдамчиси 33 миллион сўм кредит олиб, ўз тадбиркорлигини бошлаган, ўзининг ва маҳалладаги 6 нафар хотин-қизлар бандлигини таъминлаган Дилфуза Қиличеванинг тикувчилик цехига таклиф қилди.
Туман ҳокими Дилфуза Қиличева билан суҳбатлашиб, муаммолари борасида сўради.
- Мен 4 йилдан буён Россияда ишлаб келаётгандим. Оиламдан фарзандларимдан йироқда эдим. Юртимизга қайтиб келиб, инсон қадри учун олиб борилаётган ислоҳотларни кўриб, жуда қувондим. Айниқса, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги фуқароларга яратилган шароит ва имкониятлардан хурсанд бўлдим. Ҳоким ёрдамчиси кўмаги билан кредит олиб, тадбиркорлигимни бошладим. Ҳозирда тайёр маҳсулотларимизни ички бозорга ва Россияга чиқармоқдамиз. Шундай шароитларни яратиб берган Президентимиздан миннатдормиз, илоҳим соғ-омон бўлсинлар,-деди Д.Қиличева.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.