ФУҚАРО МУРОЖААТИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрациясининг кўрсатмасига асоосан Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий илмий-тадқиқот маркази ходимларининг Ҳазорасп туманида (пробация ва профилактик назоратда турган) фуқаролар ва уларнинг оила аъзолари билан 2020 йил 6 октябрь куни ўтказилган суҳбатда Ҳазорасп тумани “Ўзбекистон” маҳалласида яшовчи (профилактик) назоратда турувчи фуқаро Абдиримов Алишер Абдуллаевич соғлигини тиклаши учун моддий ёрдам ажратилишини сўраган эди.
Жорий йилнинг 21 октябрь куни фуқаро А.Абдуллаевга туман ҳокимлиги томонидан соғлигини тиклаши учун 1 миллион сўм ажратилди.
Бугун ажратилган пул маблағини туман ҳокимининг ўринбосари А.Дусчанов туман ҳокимлиги бош мутахассиси Х.Машариповлар иштирокида топширилди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.