ФУҚАРО МУРОЖААТИ ИЖОБИЙ ҲАЛ БЎЛДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп туман ҳокими Ўктам Машарипов ҳафтанинг ҳар чоршанба кунлари фуқаролар мурожаатлари бўйича қабул ўтказиб келади. Ушбу қабулда 1-сектор ҳудудидаги Ғафур Ғулом маҳалласида яшовчи фуқаро Бекпашша Сейдаматова кўмир масаласида ёрдам сўраб мурожаат қилганди.
Бугун фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал қилиниб, туман ҳокими топшириғига асосан фуқаро Бекпашша Сейдаматова хонадонига кўмир маҳсулоти етказилди.
-Менинг туман ҳокимига қилган мурожаатим ижобий ҳал қилинди. Бугун 10 қоп кўмир уйимга келтириб берилди. Бунинг учун туман ҳокимига ўз миннатдорчилигимни билдираман, - дейди Бекпашша Сейдаматова.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати