ФУҚАРО МУРОЖААТИ БЎЙИЧА


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

“HazoraspHokimligiMurojaatBot”ига 25 ноябрь куни Ҳазорасп тумани, “Ўзбекистон” маҳалласи, “Мевазор” кўчасида яшовчи фуқаро Азамат Матякубов томонидан мурожаат келиб тушади. Мурожаатда “Экин майдонларини суғориш учун сув йўли йўқлиги, уйдаги томорқасини босма крант билан суғориши, сув муаммосини ҳал қилиб бериш”да ёрдам сўрайди.
Мурожаат юзасидан “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари ўрганиш олиб боради ва фуқаронинг томорқасига кирадиган “сув йўли” йўқлиги, бугунги кунда қиш мавсумида сувга заруратчилик бўлмаётгани ҳамда ерларнинг музлаб қолганлиги сабабли қазиш ишларини олиб боришнинг иложи йўқлиги сабабли мурожаатчига “сув йўли” масаласи баҳор мавсумида ҳал қилиб беришлиши тушунтирилади.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.