ФИДОЙИ АЁЛ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Ҳазорасп туманидаги «Шовот» маҳалласида истиқомат қилаётган фидойи аёл Лайло Матёқубова илгари “Аёллар дафтари”да турарди. Ҳозирда эса ўз бандлигини таъминлаб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқда.

У ўз иссиқхонасида сабзавот, кўкат маҳсулотларини етиштириб, ҳар йили кўнгилдагидек ҳосил ва даромад олиб келмоқда. Бу йил эса иссиқхонасини кенгайтириб, атиргул гулларининг кўчатларини ва гулларини етиштирмоқда.

Шунингдек, янгиликка интилувчан Лайло Матёқубова “Карвак гуллари” масъулияти чекланган жамиятини ташкил этди.  

-  Олдинлари иссиқхонамизда помидор, бодринг, турли кўкатларни етиштирар эдик. Яқинда эса бизга иссиқхона фаолиятини янада кенгайтириш учун тўрт сотих ер майдони ажратилди. Айни пайтда у ерга экилган атиргул кўчатлари бир текисда ривожланмоқда. Иссиқхона қуриш учун 150 миллион сўм кредит маблағи ва субсидия ажратилганидан мамнунмиз. Эндиликда бу ерда йилига 40 мингта гул кўчатларини етиштириш режалаштирмоқдамиз, - дейди Лайло Матёқубова.  

Иссиқхонада етиштирган редискаларининг илк ҳосилини йиғиштириб олаётган Лайло Матёқубова бугун туман ҳокими Ўктам Машариповни таклиф этди ва доимо қўллаб-қувватлаб келаётган, тадбиркорлигини янада кенгайтиришда ёрдамларини аямаган туман ҳокимига ўз миннатдорчилигини билдирди ва бу йил иссиқхонасидан 60 миллион сўмлик даромад олиши мумкинлигини айтиб ўтди.  

 

Дарҳақиқат, Лайлонинг тиришқоқлиги, меҳнатсеварлиги ва интилувчанлигини кўпчиликка ибрат қилиб кўрсатсак арзийди.

 Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.