ФҲДЁ ҲАРАКАТЛАРИ ЭКСТЕРРИТОРИАЛ ТАМОЙИЛИ АСОСИДА АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

 Сўнгги йилларда аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш тизими ислоҳ қилиниб, ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги  “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай  шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6191-сон Фармонининг қабул қилиниши  натижасида  давлат  хизматларини  кўрсатишда бюрократизм, сансалорлик  ва  бошқа маъмурий тўсиқларни  бартараф  этиш,  эскирган,  замон  талабларига мос  келмайдиган  тартиб-таомиллар тубдан  қисқартирилди. Ушбу Фармон аҳолига ФҲДЁ органлари хизматларидан фойдаланишда ҳам анча қулайликлар яратди.

 

Илгари фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш  ва никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш фуқароларнинг доимий  ёки вақтинча рўйхатдан ўтган жойи  бўйича амалга оширилган бўлса,  2021 йил 1 июндан  бошлаб бу ҳаракатлар   фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар экстерриториал тамойил асосида амалга оширила бошлади. Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда ҳам фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари билан боғлиқ барча маълумотлар нотариал идоралар томонидан мустақил равишда, «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали олиниши белгилаб қўйилди. 

 

Шунингдек, Фармонда аҳоли ва тадбиркорлардан 17 турдаги маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилиниб,  давлат органлари ва ташкилотлари жисмоний шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда, ишга қабул қилиш жараёнида ва бошқа маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда мазкур   ҳужжат ва маълумотларни масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олиши белгиланиши натижада аҳолининг идора ва ташкилотларда ортиқча овора бўлишининг олди олинди.

 

 

 

Н. ДАВЛАТОВА,

 

Ҳазорасп тумани туман ФҲДЁ бўлими мудираси.