ФАРМОНИ МАЗМУН-МОҲИЯТИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февраль куни “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида ПФ-27-сон Фармони қабул қилинди.

Мазкур Фармонга мувофиқ 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида белгиланган вазифаларга мувофиқ:

-аҳолининг ҳаёт даражасини янада юксалтириш, фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш;

-аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш дастурларининг манзиллилигини ва самарадорлигини ошириш белгиланган.

Шунингдек фуқароларнинг пенсия миқдорлари мамлакатнинг иқтисодий кўрсаткичларига мувофиқ изчил ошиб боришини таъминлаш бўйича Пенсия жамғармасига қуйидаги вазифа юклатилди.

Жумладан, фуқароларнинг пенсия таъминотини яхшилаш ва пенсионерларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, 2024 йилнинг 1 январдан бошлаб пенсионерга ҳисобланган, лекин ўз вақтида олинмаган пенсияни тўлаш муддати 24 ойга узайтирилади.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ айрим ҳолларда узоқ вақт давомида чет элда бўлган ёки турли сабабларга кўра пенсия пулини олмаган пенсионерларга ҳисоблаб чиқариб қўйилган, лекин унинг томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги ўн икки ойдан ошмаган давр учун тўланиб келинган.

Белгиланган муддатдан (ўн икки ойдан) кўпроқ вақт давомида олинмаган пенсия пуллари эса тўланмаган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сон Фармонига мувофиқ “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида” Қонунига тегишли ўзгартишлар киритилади.

Мазкур амалиёт жорий этилиши натижасида, 2024 йил давомида 2,5 минг нафарга яқин пенсионерларга ҳисоблаб чиқариб қўйилган, лекин унинг томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пулларини пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги 24 ойдан ошмаган давр учун 35 млрд сўм миқдоридаги пенсия пуллари тўлаб берилишига имконият яратилади.

                                                                                                                                                                                                      

Ғуломжон Махмудов,

Ҳазорасп туман бўлими бошлиғи ўринбосари.