Ҳазорасп туман адлия бўлими томонидан 2023 йилнинг ўтган 9 ойи давомида қонунчилик ҳужжатларининг талаблари бузилишига йўл қўймаслик ҳақида тегишли ташкилотларга 124 та огоҳномалар берилган. Ўрганиш, мониторинг ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф қилиш бўйича тегишли давлат органи, ташкилотлари ва муассасаларига жами 89 та тақдимномалар киритилган. Юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатини кўзлаб судларга жами 675464000 сўмлик 104 та даъво аризалари киритилган бўлиб, ушбу даъво аризаларининг барчаси қаноатлантирилди.
Шунингдек, фаолият давомида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг талабларига риоя этмаганлиги аниқланган 66 нафар мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик юзасидан баённома ва таклифлар расмийлаштирилиб, шундан, 61 нафар мансабдор шахслар маъмурий жаримага тортилди.
2023 йилнинг 3-чорак якунига қадар бўлим томонидан қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан 27 та таклифлар ишлаб чиқилиб, тақдим этилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан мазкур таклифларнинг 5 таси “аъло” даража билан баҳоланган, шунингдек, бўлим томонидан 636 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилган. Шундан, 304 та оғзаки равишда ҳуқуқий тарғибот учрашувлари, 227 та оммавий ахборот воситаларида, 105 та кўргазмали тарғибот тадбирлари ўтказилиб, ҳуқуқий тарғибот тадбирларида жами 3490 нафар фуқароларнинг иштироки таъминланган.
Ҳазорасп туман адлия бўлими томонидан 2023 йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг 1 та норматив-ҳуқуқий тусдаги қарори ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.
Бундан ташқари, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш борасида туман адлия бўлими томонидан 2023 йилнинг отган 3 та чораги давомида ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш соҳасида тумандаги жами 6 та давлат ташкилотларида 4 та ўрганиш ва мурожаат асосида 2 та мониторинг, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида тумандаги жами 6 та давлат ташкилотларида 6 та ўрганиш ва 4 та мониторинг ўтказилди. Давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида тумандаги жами 8 та давлат ташкилотларида 2 та ўрганиш ва 7 та мониторинг, юридик хизмат фаолиятини ташкил этиш соҳасида тумандаги жами 11 та давлат ташкилотларида 15 та мониторинг, ҳуқуқий тарғибот ва ахборот соҳасида тумандаги жами 17 та давлат ташкилотларида 17 та мониторинг, норма ижодкорлиги соҳасида тумандаги жами 1 та давлат ташкилотларида 1 та мониторинг, бошқа соҳалар бўйича тумандаги жами 4 та давлат ташкилотларида 2 та ўрганиш ва 1 та мониторинг тадбирлари ўтказилди. Уларда жами 5900 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.
Юқорида қайд этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг талаблари бузилиши ҳолатлари тумандаги давлат органи, ташкилотлари ва муассасалари кесимида таҳлил қилинганда, 520 таси маҳаллий давлат ҳокимияти ҳиссасига тўғри келган. Яъни 4 таси молия идоралари, 18 таси қурилиш, 31 таси солиқ, 26 таси давлат кадастр агентлиги, 93 таси СЕО ва ЖСБ, 76 таси туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими, 7 таси ижтимоий таъминот идоралари, 611 таси таълим муассасалари (туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими - умумий ўрта таълим мактаблари, давлат мактабгача таълим ташкилотлари), 742 таси соғлиқни сақлаш муассасалари (туман тиббиёт бирлашмаси ва унга қарашли ташкилотлар), 26 таси коммунал хизмат кўрсатувчи идоралар, 3746 таси бошқа идора ва ташкилотлар ҳиссасига тўғри келади.
Ўтказилган назорат ва мониторинг тадбирлари давомида Ҳазорасп туман адлия бўлими томонидан аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан давлат ташкилотларига жами 89 та тақдимномалар киритилган. Киритилган тақдимномалар муҳокамаси бўйича 55 нафар шахсларга интизомий жазо чоралари қўлланилиб, 1 нафар масъул шахс билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. Жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиши билан бир қаторда тақдимномалар натижасида уларнинг манфаатида 610159000 сўм миқдоридаги тўловлар ундирилиши ёки қайтарилиши таъминланди. 66 нафар мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик юзасидан баённома ва таклифлар расмийлаштирилиб, шундан, 61 нафар мансабдор шахслар маъмурий жаримага тортилди.
Хусусан, туман адлия бўлими томонидан 2023 йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида киритилган тақдимномаларга асосан, жами 553 та норматив тусдаги ва идоравий ҳужжатлардан қонунчилик талабларига мувофиқ бўлмаганлиги сабабли 351 та ҳужжатнинг ижроси тўхтатилган.
Яшинбек БАЛТАЕВ,
Ҳазорасп туманадлия бўлими бошлиғи 3-даражали адлия маслаҳатчиси.