ФАОЛИЯТ ЯКУНЛАРИ ВА КЕЛГУСИДАГИ ВАЗИФАЛАР


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Ҳазорасп тумани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Бунда, жорий йилнинг 6 ойида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш борасидаги фаолиятининг якунлари ва келгусидаги вазифалар муҳокама этилди.

Йиғилишда туман ҳокими Ў.Машарипов, туман прокурори Д.Мадиримов, прокурор ўринбосари Б.Эшназаров, туман ИИБ бошлиғи Х.Машарипов, туман ИИБнинг барча шахсий таркиби, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва бошқа мутасадди корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок қилди.

Шунингдек, йиғилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар билан бир қаторда соҳада йўл қўйилган хато ва камчиликлар танқидий руҳда муҳокама этилди.

Йиғилиш якуни бўйича Кенгаш қарори қабул қилиниб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати