Ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича қилинган ишлар


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 Ҳазорасп туманида 47 та  маҳалла мавжуд бўлиб, 35824 та хонадон, 58670 оила, 206307  нафар фуқоро мавжуд шундан 0-30 ёшдагилар 110299 нафар (14-30 ёшгача 52346 нафар)ни шундан Ишсиз ёшлар –2944 нафар, бандлиги таъминланган – 8311 нафар, таълимда расмий банлар – 13556 нафарни ташкил қилади

Тумандаги 47 та маҳалла етакчилари томонидан ёшлар балансини шакиллантириш, ёшларнинг қизиқиш ва муамоларини ўрганиш, тахлил қилиш ва амалётга тадбиқ қилиш учун 14-30 ёшдаги 52346 нафар ёшлар ўртасида сўровнома ўтказилди. Хозирги кунда ёшлар етакчилари томонидан ўтказилган сўровномаларни https://yoshlarbalansi.uz/ сайти орқали електрон платформага 100 фоиз жойлаштирилди.

 

2023 йил ўтган даври давомида “Ёшлар дафтари” бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида

2023 йил давомида 1487 нафар ёшларга ёшлар дафтарига киритиш орқали ёрдам кўрсатилган бўлиб шундан 287 нафар ёшларга 1 млрд 63 млн сўм маблағлар субсидия асосида ёшларга берилди.

«Ёшлар дафтари» га киритилган ёшларга қуйидаги ёрдам турлари кўрсатилган.

  • 62 нафар ёшларга 72 млн сўм миқдоридаги бир марталик моддий ёрдам ажратилган.
  • 17 нафар ёшларга 24 млн сўм миқдорида хайдовичликга ўқитиш харажатлари қоплаб барилди.
  • 17 нафар ёшларга Асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари ёшлар жамғармаси маблағлари хисобидан 79 млн сўм қийматидаги субсидиялар берилди.
  • 167 нафар ёшларга 723 млн сўм миқдорида тўлов контракт пуллари тўлаб берилди.
  • 9 нафар ёшларга 71 млн сўм миқдоридаги даволаниш билан боғлиқ харажатлар қоплаб берилди.
  • 12 нафар ёшларга 78 млн сўм миқдоридаги Сафарбарлик чақируви резерви харажатлари қоплаб берилган.
  • 63 нафар ёшларга “e auksion” платформаси орқали 30 йил муддага қишлоқ хўжалиги фаолияти билан шуғилланишлари учун ер майдонлари ажратилди
  • 14 нафар ёшларга бошқа йўналишлар да ёрдамлар кўрсатилди

 

28,09.2023 йил холатига «Ёшлар дафтари» жами 2105 нафар ёшлар киритилган бўлиб 1576 нафарига ёрдамлар кўрсатилиб ёшлар дафтаридан чиқарилди хозирда ёшлар платформасида 529 нафар ёшлар мавжуд.

Ёшларнинг бандлигини таъминлаш йўналишида 2023 йил  давомида амалга оширилган ишлар юзасидан.

Туман ахоли бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда 2023 йил ўтган даври давомида 49 нафар ёшлар жамоат ишларига ва 310 нафар ёшлар доимий ишларга жами 359 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди.

Қишлоқ хўжалиги сохасида ёшларни банлигини таъминлаш мақсадида 2023 йил давомида 188 нафар ёшлар жами 85.6 га ер майдонларини e-auksion танловида иштирок қилиб олинди.

"Ҳар бир оила - тадбиркор" Давлат дастури доирасида ёшлар банлигини таъминлаш ва уларни банлигини таъминлаш мақсадида жами тумандаги 234 нафар ёшларга 6 млрд, 340 млн 647 минг сўм кредит ажратилиб бандлиги таъминланди.

Касб-ҳунар ўрганиш истаги бор бўлган 239 нафар ишсиз ёшлар касб-ҳунар ўқув курсларида ўқитилиб сертификатлар топширилди.

"Бир миллион дастурчи" лойихаси доирасида 2023 йил чораги давомида ёшларни замонавий касблардан бўлган кўмпютер йўналиши қизиқтириш ва шу орқали бандлигини таъминлаш мақсадида 218 нафар ёшларга комютер олишлари учун кредитлар ажратилди ва фоиз маблағлари ёшлар ишлари агентлиги томонидан қоплаб берилиб келинмоқда.

Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича қилинган ишлар юзасидан амалга оширилган ишлар

Уюшмаган ёшлар қатламини оммавий спортга кенг жалб этиш учун зарур шароитларни яратиш мақсадида умумий ўрта таълим мактабларининг спорт майдончалари, спорт залларида ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғилланишлари ва бўш вақтларини унумли ўтказишлари учун соат 16:00 дан 23:00 гача шуғулланишлари таъминланмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Президентининг ПҚ-92 сонли қарорини ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги маҳаллаларнинг барчасида ёшларни вақтини унумли ўтказиш ва уларни спортга жалб қилиш мақсадида ҳар куни турли тадбирлар ташкил этилдиб келинмоқда.

Жумладан, 2023 йил давомида маҳалладаги ёшлар етакчилари томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда беш ташаббус олимпиадаси доирасида қуйдаги тадбирва мусобоқалар ўтказилди.

  1. Маданият ва санъатни тарғиб қилиш йўналишида 800 та тадбир ўтказилиб 12000 нафардан ортиқ ёшлар қамраб олинди.
  2. Соғлом турмуш тарзи ва спортни оммалаштириш йўналишида (Фудбол, валейбол, кўча спорти, баскедбол ва бошқалар) 3900 дан ортиқ тадбирлар ташкил қилинган бўлиб 50000 ошиқ ёшлар қамраб олинди.
  3. IT йўналишидан самарали фойдаланишни ташкил этиш йўналишида 400 дан ортиқ тадбирлар ташкил қилинган бўлиб 5200 дан ошиқ ёшлар қамраб олинди.
  4. Маънавият ва китобхонликни тарғиб қилиш йўналишида 800 дан ортиқ тадбирлар ташкил қилинган бўлиб 3000 дан ортиқ ёшлар қамраб олинди.
  5. Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳуқуқий саводхонликни ошириш йўналишида 200 дан ортиқ тадбирлар ташкил қилиниб 3500 дан ортиқ ёшлар қамраб олинди.

Маҳалладаги ёшларни спортга қизиқтириш ва бўш вақтини унумли ўтказишини таъминлаш мақсадида фудбол, валебол,баскедбол ва спортнинг бошқа турлари бўйича хар ойда бир маротаба кўча-маҳалла-сектор-туман босқичлари сектор рахбарлари бошчилигида давомий ўтказилиб келинмоқда бундай мусобоқаларнинг самараси натижсида туманда иқтидорли ёшлар аниқлаб келинмоқда.

5 босқичли 5 ташаббус олимпиадаси тадбирлари кўча маҳалла, сектор ва туман босқичлари ўтказилиб ғолиб ёшлар жамғармаси маблағлари хисобидан рағбатлантирилиб келинмоқда.