Ёшлар қўллаб-қувватланмоқда


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар ўртасида ишсизлик даражасини камайтириш ва фойдали меҳнатга жалб қилиш орқали уларни реал даромадларини оширилиши таъминлаш мақсадида туманда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

 

Бугун туман ҳокимлиги биносида туман ҳокими Зафар Абдиримов ва Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Шохруҳ Абдиримовлар томонидан "Ёшлар дафтари"да рўйхатда турган бир гуруҳ ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида уларга тикув машиналари ва 5 нафар ёшларга моддий ёрдам пуллари топширилди.

 

-Ёшлар етакчиси томонидан оилавий аҳволимиз ўрганилганда, сўровномага тикув машинасига эҳтиёжим борлигини билдирган эдим. Мурожаатим ижобий ҳал этилиб, бугун тикув машинаси билан таъминландим. Энди оиламнинг даромадини ошириб, нафақат ўзим балки ёшларга ҳам ўз эгаллаган ҳунаримни ўргатишга ҳаракат қиламан. Бундай имкониятлар яратиб берган Президентимизга ўз миннатдорчиликларини билдираман - дейди “Сулаймон қалъа” маҳалласида яшовчи Муслима Султонова.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.