Ер билан тиллашган фермер


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп туманидаги “Қовунчи” маҳалласида "Рахимбой Нуржон" фермер хўжалиги бўлиб, унга Рахимбой Жуманиёзов раҳбарлик қилади.
Р.Жуманиёзов жуда меҳнаткаш ва ер билан тиллашадиган фермер. Ушбу фермер хўжалигида жорий йилда 43 гектар майдонга пахта, 29.7 гектарига ғалла, 3 гектарига сабзи, 2 гектарига қавоқ ва турли сабзавотлар экинлари экилди. Экилган ҳар бир экин мўл ҳосил бериб, кўзни қувонтиради. Айниқса дала маданиятига алоҳида эътибор қаратилган. Ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланилган.


– Мен деҳқончилик қилишдан роҳатланаман. Ҳар бир эккан экинга алоҳида парвариш кераклиги боис унга меҳр бераман. Бу менга ота-боболаримдан қолган мерос. Чорвачилигимиз ҳам бор. Етиштирилган маҳсулотларни сақлаш учун иссиқхона ҳам ташкил қилдик. Тўғри бунда ўзига яраша қийинчиликлар ҳам бўлади. Лекин меҳнатингиз самарасини кўргач барчаси унут бўлади. Қачонки биз ерга меҳр берсак, барака бўлиб қайтади,-дейди фермер хўжалиги раҳбари Рахимбой Жуманиёзов.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.